Juma, 17.05.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Sizni yoshiz nechda?
Всего ответов: 299
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2011 » Sentyabr » 13 » Асранди эканман... "Якшанба мухлис минбари"
01:10
Асранди эканман... "Якшанба мухлис минбари"
Бу йигитни фанклублар йиғилиши ва лойихаларда узоқдан бир икки маротаба кўрганман. Лекин бизга яқинлашмай узоқдан қараб кетиб қолаверган. Шунда хам барибир сезиларди бизни олдимизга келгани, нигохни хам сезасизку , негадир уялди шекил одам кўп бўлганига деб қўйгандим. 



Интернет оламида мана шу нарсаларни тасдиғини айтган бу йигитни гапларидан кейин ўша нарсаларга ахамият бердим ва тушундим. Аслида мухлис минбарига чиқмоқчи эканлиги ва бу мавзу қалтисроқ бўлгани сабабли шунчаки ёзиш билан эмас кўришиб гапириб бера олишини айтди. Узоқ муддат вақт етишмаслиги сабабли учраша олмадим, нихоят кеча тунда бир амаллаб учрашдим.


-Оилада бир ўғилман. Катта бўлиб бугунги кунда ўқишга киришим, хозирдаги яхши жойда ишлашим хамма хаммасига онамнинг хизмати катта. Отамни хам яхши кўраману...лекин болаликдан мехри йўқлигини сезиб ўсганман. Бирон хато қилиб қўйганимда "Зотингга тортгандирсанде” деган гапи хануз эсимда қолган. Бунда шу она тарафимни назарга олган дердим. Бора бора унга умуман ўхшамаслигимдан негадир отам эмасмикан дердим. Уйланиш вақтим келиб бир қиз билан севишиб учрашиб юрдиму айнан яна отамга уни зоти ёқмабди. 

Мана шу юзасидан жанжаллар бошланди ва бир куни отам маст холатда бақириб; 

-Қонинг бошқаде сани зотинг паст чунки шунақа зоти пастни танлагансан деб юборди. 

Мен ахамият бермай жахлда:

 Отам: 


-Сан асрандиқни ўша пайт асраб омаганимда бўларди, мандан бунақа паст бола туғилмасди деб юборди... 

Жахлда бўлгани сабабли унча ахамият бермадим... Лекин онам хушидан кетиб қолганини кўриб, гапнинг маъноси яшиндек миямга урилиб юрагим тўхтаб қолгандек бўлди....ўтириб қолдим... 

Отам 
эса онам тараф йўналиб ўзига келтиришни бошлади, ман ўтирган холда ўлиб қолдим деб ўйладим ока...(йиғлаб юборди) 

(Қанчалик характерим ва ички дунёим кучли бўлмасин бу болани мана шу гапириб туриб ёш боладек йиғлаб юборганидан ғалати бўлиб кетдим. 

Ёзиб беряпману лекин ўша холатни сиз тасаввур қилмаяпсиз, у қандай гапириб берганини эшитишдан кўра кимдандир яхшилаб сўкиниш эшитганим афзалроқ эди тўғриси. Халигача кўз олдимдан кетмаяпти. Ўзимни укамдек яқин олиб юпата бошладим.) 

-Ўзизга тортганманде зотимдан четга ўтиб нима қилдим дедим.



(Қанчалик характерим ва ички дунёим кучли бўлмасин бу 
болани мана шу гапириб туриб ёш боладек йиғлаб юборганидан ғалати бўлиб кетдим.
 
uz-kino

Ёзиб беряпману лекин ўша холатни сиз тасаввур қилмаяпсиз, 
у қандай гапириб берганини эшитишдан кўра кимдандир яхшилаб сўкиниш эшитганим 
афзалроқ эди тўғриси. Халигача кўз олдимдан кетмаяпти. Ўзимни укамдек яқин олиб 
юпата бошладим.)
 
uz-kino.comдан олинди

-Ростанам ўша пайт ўлиб тирилдим тўғриси... Онам 
ўзига келиши билан отамни ура кетди. Хеч нарса гапирмади, фақат ғазаб билан 
шунақанги уряптики, отам индамай юзини беркитиб олиб ўтираверди. Онам уриб 
хуморидан чиқиб, юзимга қарамади хам югуриб қўшнимизникига чиқиб кетди. Отам 
уйдан чиқиб кетди. 
uz-kino.comдан олинди

Шу ўтирганимча бир нуқтадан кўзимни олиб ўзимга 
келганимда соат эрталабки 5... шунча пайт ўтираверибман. Бутун хаётим кўз 
ўнгимдан ўтди. Хаммаси энди тушунарли кечди. Хаётимни кўз олдимдан бошидан 
ўтказиб энди тушуна бошлагандим.... Отамни хар бир гапини тахлил қилсам гап 
буёқда экан.
uz-kino.comдан олинди

Хонамга кириб ухлайман десам бўлмади... соат эрталабки 10ларда 
онам хонамга кириб келди. Четга ўтириб ерга қараб утирибдию ўзимга ғинг 
демайди, гапирмайдиям. Бечора аёл...кўзлари ишиб кетган, ранглари оппоқ, шунча 
боқиб мехр бериб катта қилиб яна уялиб ўтирибди. Рахмим келиб кетди.



-Онам ман барибир сиздан бошқасини билмиманку, сиз барибир онамсиз... 

Шу пайт онам шунақанги овоз чиқариб йиғлаб юбордики, уни хеч қачон йиғлаганини кўрмаганман тўғриси. 

Ёнимга келиб ўтириб ишонасизми оёғимни қучоқлаб кечирим сўрай бошлади (яна йиғлайди)...Онам йиғлай йиғлай: Кечир мани болам, отанг бола бўлмагач ажралмоқчи бўлганида қайнонам қўймаган. Шифокорлар мени соғ деган жон болам, отанг эса соғман деб туриб олгану шифокорга бормаган, қайнонам рахматли мени жуда яхши кўрарди, уни гапи гап бўлган, бола асраймиз Худо беради деган. Отанг кўнмаганди аввал болам....кейин ўзим олиб келаман деб бир таниши бор экан боласини бераман дебди, фақат шуни деб туриб олди. 

uz-kino.comдан олиндиБиз сени ўзини ўғли бўлса керак деб ўйладик хам, лекин отанг хам ўша сени асл онанг хам йўқ деб, фарзанд боқишга қурбим етмайди шунчаки бир жойда ишлаймиз дардимни эрингизга айтгандим деди. Жоним болам, сани хеч кимдан кам қилмай ўстирдим, сенга гард юқтирмай катта қилдим, сан мани боламсанку болам, қулоқ солма отангни гапига, сан мани боламсан....агар мандан, ман шўрпешона онангдан юз ўгирмасанг болам 

uz-kino.comдан олиндиИккаламиз роса йиғладик. Бу пайт кўпроқ онамга ачиниб, у хақида ўйлаб мавзуни унутгандим, чунки онамни хеч бу ахволда кўрмагандим. Онамга дори ичириб ухлатдим, ўзим хам дори ичиб ухладим. 

uz-kino.comдан олиндиЭртасидан уйга холам амма амакиларим деярли хар куни кимдир келиб мени юпатмоқчи бўлиб гап очарди. Хаёт момот ва хоказо. Кошки сиғса? Уларга назарим хам ўзгарганди. Бегонасирардим. Миямда асл ота она ва асл қоним ким деган нарса туравердида. Хаётим бирдан ўзгаргандида, буни тушунтириб беролмиман, кап катта бўлиб уйланаман деганимда...худди бутун яшаб ўтган умринг аслида ёлғон эди мана энди туғилдинг дегандек. Ёки бутун умр уйқуда бўлиб энди уйғонгандек эдим. Ё туш кўраётгандек. (бир нуқтага қараб жим қолади...анча ўзига келганди...юзидан сўнгги томчи юмалаб тушади, шокка тушиб қолдими яна деб секин исмини айтиб чақираман). 

Ёмон бўларкан ака.-давом этади 

uz-kino.comдан олиндиҒалати хаёт бошланди, хамма бир биридан қочиб яшай бошладик. Отам қайтиб келди бир хафтада. У ховлида ётади, мен ўз хонамда, онам ўз хонасида. Хечам бир дастурхон атрофида ўтирмай қўйдик. Эрталаб отам шоша пиша чой ичиб ишига қочади. Онам менга чой тайёрлаб тургунимча қўшниникига чиқиб кетади. Кетганимдан кейин уйга қайтади. Отам ишдан мен келишимдан аввалроқ келиб тезда чойхонага қочади, ярим кечаси келиб ховлида ухлайди. Шуям хаётми? Менку умуман ўзимни ичимга кириб кетдим. Ишдаям нималадир...озиб кетдим. 

uz-kino.comдан олиндиЎша пайтлар импро лойихангизни бошлаган пайтингиз миллий театрга келдим учрашув пайтида, ёнингизга бора олмадим одам кўп эди. Кимгадир айтишим керак эди сиқилиб кетгандим. Севганим билан умуман алоқани уздим телим ўчирилган, юрагимга мухаббат сиғармиди? Дўстларимга айтаманми дардимни? Қанаққилиб? Ё Қариндошларгами? Ўзи хаммасини бегонасираб асли уларку муаммоим? Ким билан бўлишаман? Сайтингизда бир бир мухлис минбарини ўқирдим. Кўпинча "қизим” (суйганини назарда тутади) билан мухаббат мактуби борку пайшанбалик (севганимга аталган номани назарда тутади) ўшани ўқиб бир биримизга ўша сўзлардан приколлашиб смс ёзиб ёки гапда қўшардик. Шунга сизга айтаман дедим. uz-kino.comдан олинди 

Мана шунақа бир оилада уч бегона яшаш кунларидан бирида онам чидай олмади. Оиламизни буздинг деб отам билан бақиришиб уришиб кетишди. Шундоқ ховлидаги можарони эшитиб турибман. Барибир билиши керакку қачондир катта бўлиб қолганку дейди отам. Онамни жавоби мени ўрнимдан сакратиб турғазиб юборди.uz-kino.comдан олинди 

-Шунақа қилиб хам айтадими пастни боласи деб? Мани болам у, мани! 

Лаънат хамманга деб ўрнимдан туриб йўлимда учраган нарсани уриб тепиб синдириб чиқиб кетдим. Икки кун молдек ичиб квартирада яшадим. Кейин маст холда уйга келдим. "Дух"им етмасди бўлмаса. Онам дарров қаерда эдинг нега телинг ўчиқ смсим хам бормади деганча важохатимни кўриб секин жимиб ерга қараб қолди. Отам мени кўриб секингина яна қочмоқчийди тўхтатдим, тўхтанг гаплашиб олиш керак дедим. 

-Бунақаси бўлмайди, охиригача хал қилайлик, менга асл ота онамни кўрсатинг. 

-Қилғиликни қилдингизми ана энди хал қилинг! Деганча онам туриб чиқиб кетди. 
uz-kino.comдан олиндиИкки кунда отам ўша мени асл онамни топди. Онам мазаси йўқ уйда қолди. 

Йиғлаб кутиб олган аёлга рости жуда ўхшар эканман. 

-Катта бўлиб қолганичи? Юзларини беркитиб овоз чиқариб ўксиб ўксиб йиғлайди шўрлик. Бўйларингдан айланай болам, онангни олдига келдингми болам. sayyod.comдан олинди 

Лекин негадир хеч нарса хис қилмадим. Без бўлиб кетдим чоғи сўнгги кунлар. Хаёлим кўпроқ мени боққан аёлда эди, мазалари йўқ хозир нима хаёлдалар дердим. 

Отам билан ғалати гаплашишаётгандек туюлди. Қаёққа йўқ бўлиб кетгандинг зўрға топдим бу сўраганига деди. Оилангга халал бермай дедим дейди у хам. 

Яна бир шок кутаётганини сездим. Отам бу гапига жим дегандек қошини чимирди. Хали йиғидан тина олмаётган асл онам уришиб кетди: 

-Ха нима? Хаётимни барбод қилдинг, боламниям олиб қўйдинг нима қилишим керак? Ахир сени оиланг борку нима қилдим халал бериб? 

Ох хали булар жазман бўлган экан деб бу жанжал манга ёқмай кетмоқчи бўлдим. 

-Отам ким? 

Бирдан берган саволимга жим қолишди.

-Энди айтаман! Мана шу отанг! 

-Ие?! Нима девоссан? Жинниромисан? деди отам кўзларини катта катта очиб. 

-Ха нима қилишим керак эди? Уйланиб олиб менга айтганмидинг? Хаётимни барбод қилган ким? Кейин бола бўлмаяпти деганингда мен бўйимда бўлиб қолиб сени хурсанд қилишим керакмиди? Атайин аламимни олдимда сен бепуштсан, бошқасидан орттирдим деб. Ана днк қил ахмоқ. 

Ака....сиз тасаввур қила олмайсиз ахволимни. Яна ўлдим.. бир бошимга шунча нарсалар. 

Отам мазаси қочиб қолди. Ўтириб қолди. Тез сув билан дори бериб орада менга гапирарди: 

-Болам мани тушун сандан воз кечмаганман, отанг билан танишганимда уйланиб бўлган экан айтмаган манга, кейин оиласи борлигини билганимда уришиб анча гаплашмадим. Ярашдик, келиб сени барибир севаманку, хотинимни севмайман деган. 

Бола бўлмаяпти деб отанг айтиб қолганида сенга иккиқат эканман билмаганман. Билган пайтида отанг билан уришиб қолгандим келмай қўйганига. Шартта ана бошқасидан орттирдим сен бепуштсан деб нозик жойидан аламимни олай дедим. Шу бўйи йўқ бўлиб кетди. Отангни хотинини суриштириб кўрганман, яхши аёл экан рахмим келган. Отангни онаси барибир ажратмасди, менга барибир отанг уйланмасди шуни билардиму лекин сени туққач катта қилолмасдим, на уйимни тайини бор ва на ишимни.. Аборт қиламан деган пайтим сўра ўша жазманингдан пулни деди. Ташлаб кетди мени десам унда менга туғиб бер деди. Сендан чиройлик бола туғилади деди, ўша пайт мени севарди бу. Ўйлаб туғиб бераман дедим, отангга эса сени уни фарзанди эканлигингни айтолмасдим хам, бола бахонасида учрашарман дердим, айтсам ха мани болам экан деб барибир олиб қўйиб, мени унутиб юборади деб қўрқардим, бошқадан деб ўзим берсам уни тили қисиқроқ бўлади дедимда кейин. Хаёт бу тарзда ўзгариб кетишини билмагандим жон болам. Сенга хеч нарса беролмасдим, отангни оиласи бут, хотини яхши аёл, яхши хонадонда катта бўлсанг бир куни барибир хақиқатни биларсан деб яшардим.uz-kino 

Барибир оиласига ўралашиб кетди отанг. Мен эса бошқаси билан топишиб кетдим. Мана қара Худони ургани шуда, бошқа фарзанд кўра олмадим, эрим ўлди, ўзим касалмандман (йиғлайди). Кечир мани болам. 

uz-kino Шунча маълумот бир киши учун жуда кўп а ака? 

Ман бу вақт кўзларим котта котта бўлиб унга қараб ўтирардим. Отамни илк маротаба йиғлаганини кўрдим. Хеч нарса гапиролмай манга қараб йиғлади. Тушундим хаммасини. Кўпроқ у хамма хатосини тушунганди. 

Ишонасизми шу пайт фақатгина бир нарсани отамга айтиб уйдан чиқиб кетдим: 

-Сиздан шунақа паст фарзанд хам туғиларканда а ада?


Холатимни  тушунгандирсиз а?



Менга кўпроқ бўлаётган 
хаётимдаги ўзгаришлар билан боғлиқ маълумотлар эмас, отам бир умр зуғум қилиб 
ўстирганию, юзимга пастни боласи дегани кўпроқ таъсир қиларди. Аслида ўша 
пастни ўзи отам эканлигини уни ўзи хам билмаган. 
uz-kino.comдан олинди



Хозирги кунга келиб 
эса унданда муаммоларимиз чигаллашган... Отам тугул асл онамни хам умуман 
кўргим йўқ, гаплашмаяпман хам, телефон қилишса уришиб бақириб ташлаяпман.



Отам у асл онам 
билан яна топишиб олган. Қариндошлар туққан онанг ва отанг билан бир оила бўлиб 
яшайвер дейди. Онамни хайдаяпти...  



Бир хафта олдин уйга 
келсам онам йўқ...Қидирмаган жойим қолмади. (йиғлайди) 
Бориб отамниям туққан онамниям ўласи қилиб урмоқчийдим.



Телефонимга смсларниям севганим ёзаётгани учун унча 
ахамият бермай, хафтада бир-бир қараб қўярдим. 
Онамни излаб юрган пайтлар кутилмаганда смсни кўриб қолдим:



(йиғлаб туриб, тутила-тутила ўқиб беради)-Болам ман кета  
қоламан, энди оиланг бут,  соғ 
омон бўлсанг бўлди болам, тақдир экан, фақат сани соғинганларимда  бир маротаба кўриб турсам майлими? Тўйингга 
этсанг бўлди болам бошқа сандан хеч нарса керакмас....



Ока...ўзимни ўлдириб 
қўяй дедим..
.(икки юзини беркитганча силкиниб 
йиғлайди)
 
туғилмай ўлиб кетсам яхшийди шу смсни ўқигунча, у туққан онаммас 
ифлос у, аборт қилиб ташласа бўлмасмиди...  



uznuhol.com 



Бу йигит билан узоқ яна мошинада гаплашиб ўтирдик. Ўз фикримни айтдим. Сизлар нима дейсизлар? 



Эслатиб ўтамиз, хар якшанба мухлислар куни бўлиб ўз муаммо ёки кўнгил кечинмалари билан бўлишиб кенг омма билан хал қилишга имкониятингиз бор. uznihol@mail.ru почтасига иложи бўлса кирилл харфларида нома битишингиз мумкин.

Категория: Har-Xil narsalar | Просмотров: 879 | Добавил: admin | Теги: Асранди эканман... Якшанба мухлис м | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск
Календарь
«  Sentyabr 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024