Juma, 17.05.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Kim jozibodor?
Всего ответов: 250
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2011 » Aprel » 23 » "Бунёдкор" меҳмондаги илк ғалабасини қўлга киритди
03:49
"Бунёдкор" меҳмондаги илк ғалабасини қўлга киритди

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида Тошкентнинг "Бунёдкор” клуби Техрондаги "Озоди” стадионида "Перузи” клубини меҳмони бўлди. Учрашувнинг 3-дақиқасида "Бунёдкор” жарима тўпи ишлаб олди. Жамоа сардори Виктор Карпенконинг рақиб жарима майдонига оширган тўпини мезбонлар бартараф этишди. "Пирузи”нинг дастлабки ҳавфли ҳужумини Ҳади Наврўзи ташкиллаштирди. У ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига етказиб берди. Тўп эса Игнатий Нестеровнинг қўлига келиб тушди. Кейинги дақиқада Саҳоб Жўраев айнан Ҳади Наврўзини майдон марказида чалиб йиқитди. Натижада бош ҳакам Саҳобга сариқ карточка кўрсатди. Кейинги дақиқада Воҳид Хошемианнинг берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 7-дақиқада Анвар Ражабовга нисбатан мезбонлар қўпол ўйнашди. Жарима тўпини Карпенко тўғри дарвозага йўллади. Аммо унинг зарбаси дарвозанинг устидан ўтиб кетди. 15-дақиқада "Пирузи” чап қанотдан жарима тўпи тепди. Ҳади Наврўзининг жарима майдонига етказиб берган тўпи ҳеч кимга тегмаган ҳолда майдонни тарк этди.

22-дақиқада Карпенко оширган тўпни Ҳайдаров дарвозага йўллади. Азизбек тепган тўп дарвозабоннинг устидан ошиб, тўрга кириб кетаётганди. Аммо ҳимоячи сўнгги лаҳзада тўпни қайтариб юборди. 26-дақиқада Амирхусайн Фешангчи томонидан оширилган тўпни Алиризо Нурмаҳаммади дарвозага йўллади. Зарба дарвоза юқорисидан ўтиб кетди. 32-дақиқада Сепеҳр Ҳейдарининг аутдан оширган тўпини "Пирузи" вакиллари дарвозамиз томон йўлладилар. Нестеров муштлари билан тўпни қайтариб юборди. 40-дақиқада бош ҳакам Абдуллоҳ Балидеҳ Хайрулло Каримовга сариқ карточка кўрсатди. Натижада Каримов кейинги ўйинни ўтказиб юборади. 41-дақиқада Муҳаммад Нурининг чамаси 15 метрлар узоқликдан йўллаган зарбаси Нестеров қўриқлаётган дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди. Шу тариқа биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол тарзда бошлашди. 53-дақиқада Виктор Карпенко ўнг қанотдан тўпни Жадигеровга жуда қулай тарзда етказиб берди. Бироқ Асқар Жадигеровнинг зарбаси анча ноаниқ кетди. 61-дақиқада Милош Трифунович ўнг қанотдан оширган тўпни Анвар Ғофуров атайин ўтказиб юборди, тўп Жавлон Иброҳимовдан ҳам ўтиб кетди. Анвар Ражабов ўнг оёғида жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Ражабовнинг тепган тўпи дарвозанинг юқори ўнг бурчагига кириб кетди –
0:1. Ражабовдан навбатдаги жуда чиройли гол.

64-дақиқада ҳисоб яна ўзгариши мумкин эди. Аммо Камолиддин Мурзоевга тезлик етишмади, Трифуновичга эса ҳимоячилар имкон беришмади. 70-дақиқада Азиз Ҳайдаров тўпни чап қанотга Ражабовга тўпни қулай тарзда узатди. Анварни жарима майдони чизиғида заҳирадан майдонга тушган Алиризо Муҳаммади қўполлик билан тўхтатиб қолди. Пенальти, унинг устига Алиризо Муҳаммадига қизил карточка. Нуқтага тажрибали ҳимоячи Хайрулла Каримов яқинлашди. Унинг берган зарбасини Алиризо Ҳақиқи қайтара олди, лекин тўп устунга теккан ҳолда дарвоза ичига бориб тушди –
0:2. Ғалаба сари жуда катта қадам. 87-дақиқад Анвар Ғофуровнинг қўпол хатоси туфайли ҳисоб қисқарди. У тўпни Нестеровга қолдирди, бироқ Игнатий уни тушунмади Спежтим Арифи эса тўпни дарвозага жойлаб қўйди 1:2. Бош ҳакамнинг иккинчи бўлимга қўшиб берган 5 дақиқасида яна ўша Спежтим Арифи яқин масофадан боши билан "Бунёдкор” дарвозасига зарба йўллади, бироқ Игнатий Нестеров тўпни жуда катта қийинчилик билан қайтарди. Ўша дақиқанинг ўзида "қалдирғочлар” қарши ҳужумга ўтишди. Анвар Ражабов чап қанотдан Виктор Карпенкога тўпни етказиб берди. Жамоа сардори ўйинга нуқта қўйди – 1:3. Жуда муҳим ғалаба.

Ушбу ғалабадан сўнг "Бунёдкор” ўз очколарини 5 тага еткази ва ўз гуруҳидаги 2-ўрнини мустаҳкамлаб олди. Бугун Тошкент вақти билан 23:00 да ушбу гуруҳнинг яна бир ўйини "Ал-Иттиҳод” – "Ал-Ваҳда” учрашуви бўлиб ўтади.

"ПИРУЗИ" - "
БУНЁДКОР" - 1:3 (0:0)
Бош ҳакам: Абдуллоҳ Балидеҳ (Қатар)
Голлар: Анвар Ражабов, 61 – 0:1. Хайрулла Каримов, 72 пен – 0:2. Спежтим Арифи, 87 – 1:2. Виктор Карпенко, 90+5 – 1:3.
'"Пирузи": 1.Алиризо Ҳақиқи, 3.Сепеҳр Ҳейдари, 9.Мазиар Заре, 11.Хусайн Бадамаки (2.Алиризо Муҳаммади, 64), 14.Муҳаммад Нури, 15.Сомон Оғазамони (30.Мужтаба Зарешули, 75), 20.Алиризо Нурмуҳаммади, 21.Воҳид Хошемиан, 23.Амирхусайн Фешангчи (8.Спежтим Арифи, 59), 24.Ҳади Наврўзи, 26.Ҳамид Алиасқари
"Бунёдкор": 1.Игнатий Нестеров, 4.Хайрулла Каримов (5.Ислом Иномов, 87), 6.Анвар Ғофуров, 7.Азизбек Ҳайдаров, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Анвар Ражабов, 17.Камолиддин Мурзоев, 18.Славолюб Жоржевич, 22.Виктор Карпенко, 23.Саҳоб Жўраев (3.Саша Жоржевич, 76), 47.Асқар Жадигеров (14. Милош Трифунович, 57)
Огоҳлантиришлар: Саҳоб Жўраев 4, Хайрулла Каримов 40, Милош Трифунович 68, Мужтаба Зарешули 82,
Четлатиш: Алиризо Муҳаммади 71


BUNYODKOR '' Kelajaklari'' Shohjahon Hasanov






Категория: Sport | Просмотров: 890 | Добавил: admin | Теги: Бунёдкор меҳмондаги илк ғалабасини | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск
Календарь
«  Aprel 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024