Juma, 17.05.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Yeyish uchun yashaysizmi yoki yashash uchun yeysizmi?
Всего ответов: 239
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2010 » Iyul » 14 » Чемпионлар — Тошкентда!
22:00
Чемпионлар — Тошкентда!




Бугун, қатор нашрларнинг версиялари бўйича ЖЧ-2010нинг энг яхши ҳаками деб эътироф этилган Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчиси Рафаэль Илёсовлар Йоханнесбург-Мюнхен-Тошкент авиайўналиши бўйича пойтахтимизга етиб келишди. Қаҳрамонларимиз ўтирган самолёт Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнганида тонг саҳар 5.00 бўлишига қарамай, Равшан ва Рафаэлни кутиб олиш жуда кўплаб ҳамюртларимиз аэропортда ҳозир бўлишганди. Улар орасида Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов, ЎФФ масъул котиби Сардор Раҳматуллаев, ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар бўлими мутахассислари ва масъул ходимлари, ОАВ вакиллари, ҳакамларимизнинг оила аъзолари, яқин қариндошлари ва ёру-дўстлари, мухлислар ва умуман футболимизга ва ҳакамларимизнинг фаолиятига бефарқ бўлмаган жуда кўпчиликни кўриш мумкин эди.

Жанубий Африка Республикаси майдонлари ҳамюртларимизни вувузелалар билан кузатиб қўйган бўлса, Тошкент аэропорти уларни карнай ва доира садолари билан қарши олди. Албатта, ҳамюртларимиз бироз аввалроқ Тошкентга етиб келган вувузелалар ҳам терма жамоа фан-клуби аъзолари томонидан имкон қадар чаланиб турилди.

Қаҳрамонларимиз аэропорт эшикларидан чиқиб келар экан, ўзинг сезмаган ҳолда, қалбингда фахр ва ифтихор туйғуларини сезасан киши. Ҳакамларимизни кутиб олишга чиққан киши борки, уларнинг барчаси ҳакамларимизни бағрига босишга, у билан суратга тушишга, ҳамсуҳбат бўлишга интилди. Бир оғиз сўз билан айтганда, уларнинг ёнига яқинлашнинг иложи йўқ эди.

Мухлисларнинг ҳайқириғи, қўллаб-қувватлашлари, карнай-сурнай садолари бир зум бўлсин тинмади, ҳакамларимизни мадҳ этувчи баннерлар баланд кўтарилган қўллардан пастга туширилмади.

Ва ниҳоят, Равшан Эрматов ва Рафаэль Илёсовлар журналистларнинг саволларига жавоб қайтариш учун вақт топишди.
— Бизнинг ярим финалга қадар етиб боришимиз, ФИФАнинг бизга ишонч билдириши, юртимизда футболга берилаётган эътиборнинг меваси деб биламан. Насиб қилса, терма жамоамиз билан яхшилаб ишласак, 2014 йили Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионатига бирга борамиз — дейди Равшан Эрматов ишонч билан.

— Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон номини янграшини ният қилгандингиз. Мана шу жараён юз берганида ўзингизда нималарни ҳис қилдингиз?
— Ҳар доим, ҳар дақиқада ортимизда Ватанимиз, халқимиз турганини ҳис қилиб турдик. Бу эса бизга катта масъулият юкларди. Ўзбек халқи бизни дуо қилиб турганини ҳис қилиб турдик ва бу бизга катта куч-қувват бериб турди.

— Қайси ўйинни бошқариш сиз учун қийин бўлди?
— Мен ҳеч қайси ўйинни алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Ҳар бир ўйин мен учун ҳам, жамоамиз учун муҳим аҳамиятга эга эди. Шунинг учун барча ўйинлар биз учун қийин бўлди. Биз эса барча ўйинларда олдимизга қўйилган вазифани бажара олганимиздан мамнунмиз.

— Сиз бир қанча машҳур футболчилар иштирокидаги ўйинларни бошқариб бордингиз. Улар билан норасмий шароитда суҳбатлашишга имкони бўлдими?
— Биз ўйин пайтида бор эътиборимизни фақат ўзимизнинг вазифамизни бажаришга қаратгандик. Шунинг учун футболчилар билан норасмий шароитда эмас, ўйин пайтида қисқа суҳбатларда бўлдик, дейишим мумкин.

— Сиз ўз олдингизга қўйган энг улкан мақсадлардан бирига эришдингиз. Кейинги мақсадларингиз ҳақида нима дея оласиз?
— Бундан кейин ҳам ўзимизга бўлган талабни сусайтирмаган ҳолда, яна шундай суратда ишлашда давом этамиз.

— Сиз бошқарган ўйинлардан кейин ФИФА сизнинг ишингизга қандай баҳо берди?
— ФИФА бизни ўйинларга тайинлаганининг ўзиёқ ишимизга берилган катта баҳодир. ЖАРдан қайтаётганимизда ФИФА ҳакамлар қўмитаси мазкур ЖЧни эсдан чиқариб, навбатдаги ЖЧга учун мана шундай руҳда тайёргарлик кўриш кераклигини таъкидлашди.

— Қайси қарорни қабул қилиш сиз учун қийин бўлди?
— Қайсидир қарорни алоҳида ажратиб кўрсатиш қийин. Ўйиндаги ҳар бир вазият, ҳар бир ҳолат биз учун муҳим.

— Дунёнинг кўп ҳакамлари сизнинг ишингизга юқори баҳо беришди. Сиз ўз бригадангизнинг ишига қандай баҳо берасиз?
— Умуман олганда, амалга оширган ишимизда катта роҳат олдик. Тўғри, ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Лекин биз олдимизга қўйилган вазифани уддаладик, деб ўйлайман.

— Финал ўйинига тайинланмаганингиз сизни ранжитдими?
— Бу ёшда менга финал ўйинини бермасликларини билардим. Ярим финалнинг ўзиёқ биз учун катта натижа.

— Кўпгина нашрлар ўз версиялари бўйича ЖЧнинг энг яхши ҳаками сифатида Равшан Эрматовни эътироф этмоқда. Бу масалада ФИФА қандайдир расмий қарор қабул қилдими?
— Йўқ, ФИФА бундай қарорни эълон қилгани йўқ. ФИФА буни эълон қилмайди ҳам. Балки йил сўнггида қандайдир рейтингларда бу нарса эълон қилиниши мумкин.

Рафаэль ИЛЁСОВ:
— Биз ҳамма ўйинга пухта тайёргарлик кўргандик ва мен қайсидир ўйинни алоҳида қийин ёки осон кечди, дея олмайман. Ҳар бир учрашув жуда масъулиятли эди. Ва биз билдирилган ишончни оқлаб, олдимизга қўйилган вазифани бажардик, деб ҳисоблайман. Бизни қўллаб-қувватлаб турган юртдошларимизга миннатдорчилик билдираман.

— Равшан Эрматовни кутиб олиш учун Қозоғистондан етиб келдим дейди, ёшлари 60 га яқинлашиб қолган мухлис, ҳакамимизни бағрига босиб, қучоқлаганидан ўз хурсандчилигини яшира олмай. — Мен Россиядан келганман ва Эрматов билан суратга тушмасам бўлмайди, дея эсдалик тушишга муваффақ бўлди россиялик яна бир меҳмон.

Шу тариқа, Эрматов ва Илёсовларни кутиб олиш маросими дабдабали тарзда ўтди ва қаҳрамонларимиз чарчаган бўлишга қарамай, ҳеч кимнинг илтимосини ерда қолдирмасликка интилишди. Ниҳоят, ЖЧ иштирокчилари ўзларига ажратилган машиналарга ўтиришиб, ўз оилалари томон равона бўлишди.






















Категория: Yangiliklar | Просмотров: 890 | Добавил: admin | Теги: Чемпионлар — Тошкентда! | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024