Juma, 17.05.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Siz turmush qurganmisiz?
Всего ответов: 158
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2010 » Avgus » 24 » Қизлар билан танишиш ҳам санъат
21:21
Қизлар билан танишиш ҳам санъат
Қизлар билан танишиш ҳам санъат
15:30

Аслида кўчада қизлар билан танишиш тарафдори эмасман. Дуч келган йигит билан танишиб кетаверадиган қизларга, тўғриси, ишониш жуда мушкул. Аммо инсоният икки жинсдан иборат экан, барибир бир-бирига талпинавериши табиий. Бу турмуш қурмаганларга тааллуқли, турмуш қуришга улгурган бўлсангиз, давомини ўқиманг – мен оила мустаҳкам бўлишини хоҳлайман. Хуллас, кўчада ҳар қадамда учрайдиган «Вой, биз тарафга ҳам қараб қўйинг!» ёки «Телефонингизни билсак бўладими?» каби қўпол шилқимликлар қарийб ўн-ўн беш аср ўтмишда қолиб кетган. Кўчада дилбар билан танишмоқчи экансиз, буни, ҳеч бўлмаса, маънили ва замонавий амалга оширинг. Эсингиздан чиқмасин – бемаза гаплар билан сиз ўзингизни ерга урасиз.

Ёшингиз ўтиб қолганми ёки энди мактабни тугатдингизми – соҳибжамол билан учрашганда деярли ҳар биримиз нима қилишни билмай, ўзимизни йўқотиб қўямиз. Ўзини қизлар қалбининг ўғриси деб ҳисоблайдиганлар ҳам, уйда ўтириб китобдан бош кўтармайдиганлар ҳам танишишда маълум қийинчиликларга дуч келади. Тўрт томонимиз қибла эканлигини тушунтириб бермаслиги учун ўзимизни қандай тутишимиз лозим?

1. Салом - ҳайр

Қандай келсангиз, шундай кузатиб юборишади. «Сиз билан танишсам бўладими?» деб гапни бошлаш ҳозирги замонга тўғри келмайди. Сўраб ўтирмай, даров далилларга ўтинг. Биринчи гап биланоқ қизни қизиқтириш, яхшиси умуман ҳайратга солиш ва шу тариқа эътиборини ўзингизга қаратиш лозим.

2. Ҳар қандай танишув – бу бир Ўйиндир.

Сиз овчи, у эса ўлжа. Айнан ўйинқароқлик қизларни мафтун этади. Ўйинқароқлик қиламан деб майнавозчиликка ўтиб кетманг. Тўғри танланган гаплар орқали қизларни ўзингизга ром эта оласиз. Масалан:

- Бўлажак рафиқамга жуда ўхшаб кетаркансиз.

Ёки:

- Оқ отни кўрганингиз йўқми? Маликанию топиб бўлдим.

3. Юрак ҳаяжондан жой тополмай қолганда.

Ҳаяжонни енгиш учун тасаввур ёрдамга келади. Айтайлик, фариштадек кўринган қизни ёқимсиз ишлар қилиб ўтирганини ҳаёлингизга келтиришингиз мумкин: тирноғини оляптими ёки бурнини кавлаб ўтирибдими... Хуллас, ҳар куни дуч келадиган қизлардек назар ташласангиз, ўзингизни йўқотиб қўймайсиз. Тўғри, ўзингизнинг тасаввурингизга ўзингиз ишониб, тескари ўгирилиб кетиш ҳам ярамайди. Шунчаки, илк ҳаяжонни енгиб, шартта ишга киришиш учун айни муддаодир. Шунда осмондаги фаришта ҳам ёнингизда бўлишни истаб қолса не ажаб?

4. Қор маликаси ҳам танишишни истайди.

Эсингизда бўлсин – гўзаллар ҳам яккаю ёлғиз бўлишлари мумкин. Кўпчилик танишишдан чўчиб, ўзларини четга олишади. Бу ҳам тўғри эмас. Қор маликаси ҳам одам, унинг қалбини ҳам эритиш мумкин. У излаб ўтирмай, кутишни афзал билади. Шундай экан, «Сиз ўша» бўлишингиз мумкин эмасми?

5. Гўзаллик қудратли куч.

Лекин қизлар гўзал эканлигини уларнинг ўзларига айтиб ўтирманг тағин. Буни ўзлари ҳам билишади. Нима учун айнан шу қизга ишқингиз тушгани сирлигича қолсин. Ахир шунчаки қиёфасига учганингиз йўқдир, шундай эмасми?

6. Исм жисмга мосми?

Дарров исмингизни ҳам айтмаганингиз маъқул. Сиз отни эгарлаётганингиз йўқ-ку. Қизлар сирли мухлисларни хуш кўришади – фақат сирли бўлганингиз учун ҳам сизга маҳлиё бўлиб қолишлари ҳеч гапмас. Сирлилик қизларни худди магнит сингари ўзига тортади.

7. Дўстлик ўз йўлига, муҳаббат ўз йўлига.

Танишувга дўстингиз билан бирга бормасликни маслаҳат берардим. Биринчидан, ёлғиз бўлсангиз суҳбат вақтида қиз ўзини бемалол ҳис этади. Иккинчидан, рақобатчиликни ҳеч ким бекор қилгани йўқ. Дўстингиз ҳам сиз танлаган қизга ошиқ бўлиб қолганини англаш нақадар оғир. Дўстона оқшомлар, вақтинчалик ўтиришлар учун кўпчилик бўлиб танишиш мумкин. Жиддий муносабатларга гап келганда ҳамма ўзига бек.

8. Кўзойнак масаласи

Яхши, қиммат, қуёшдан сақлайдиган кўзойнак харид қилинг. Кичкина кўринган ушбу чизги сизга қизлар назарида ўзига хослик бағишлайди. Кўзингиздаги қизларга бўлган очликни ҳам яширади.

9. Фрейд нима деганди?

Аввал неча қиз сиздан юз бурганини билмайману лекин битта ҳақиқат эсингиздан чиқмасин: аёллар нима хоҳлашларини ўзлари билишмайди. Ҳатто ёлғизлари ҳам танишишдан бесабаб воз кечишлари ҳеч гап эмас. Бунга уйдаги тарбия, қизларга хос ор-номус сабаб бўлиши мумкин, албатта. Баъзи эса бунинг сабабини ўзлари ҳам билишмайди. Биз – эркаклар эса, нима хоҳлашимизни жуда яхши биламиз, шундай эмасми?!

10. Позитив – бу қуруқ гап эмас.

Гап сўнгида бир нарсани айтмай иложи йўқ: «Форбс» журнали сенинг борлигингни ҳам билмайди, юзингга қараган маймунлар уввос солиб йиғлашади, шундай бўлса-да, ҳар қандай қизнинг қалбини ром этиши мумкин бўлган яна бир фазилат бор. Бу позитив! Телбалардек тиржайиш эмас, айнан энергия қайнаши, оёғингиз остидан ўт чақнаши, ички қудратингиз бир қарашда кўзга ташланиши зарур. Келишган мачо, Дон Жуан ёки Казанова образини яратиш шарт эмас. Акс ҳолда ҳам бу образни, ҳам ўзингизни йўқотиб қўйишингиз мумкин. Ўзингизни жозибали ва ёрқин шахс, шунчаки яқиндан суҳбатлашадиган, сўзлашганда ҳам вақт қандай ўтиб бораётганини сезиб бўлмайдиган даражада яқин олиб сўзлашадиган ажиб бир инсонга айлантиришнинг ўзи ҳам улкан бир қадам.

Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1061 | Добавил: admin | Теги: Қизлар билан танишиш ҳам санъат | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск
Календарь
«  Avgus 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024