Juma, 17.05.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Siz qayerdansiz?
Всего ответов: 333
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2010 » Avgus » 3 » Монага ўхшаши йўқ
22:39
Монага ўхшаши йўқ

Ойнаи жаҳон орқали намойиш этилаётган «Жассига ўхшаши йўқ» ҳинд сериалидаги кўримсиз қиз деярли ҳар бир оилага кириб келди, десак муболаға бўлмас. Аслида сериалнинг русча талқинини ҳам кўпчилик кўриб улгурган ва унда рўй берадиган воқеалар билан олдиндан таниш. Лекин ҳинд ижодкорлари ишқий саргузаштларни ўзига хос равишда намойиш этишга қодирлигини билган одамлар янги сериални ҳам қизиқиш билан кутишди. Ҳиндистон кино усталари бу сафар ҳам мухлисларининг умидларини пучга чиқармади. Воқеага ҳинд урф-одатлари ва, энг муҳими, оилавий муҳитини қойилмақом тарзда сингдира олган сериал ижодкорлари келишган йигитнинг хунуккина котибасига нисбатан ҳис этган турфа туйғуларини ёрқин саҳналарда кўрсата олишди. Иркит ўрдакчанинг чиройли оққушга айланишидан хабардор бўлган кўпчилик одамлар тишига сим, кўзига ярашмаган кўзойнак тақиб олган бу қиз ҳақиқатан ҳам гўзал қизга айланиши мумкинлигига аввал ишонишмаган бўлишса ҳам ажабмас. Зеро, камина ҳам бошланғич серияларини кўрганида, кейинчалик гўзал «оққуш» ролини бошқа актриса ижро этса керак, деб ҳисоблаган. Тўғри-да, сўнгги серияларда бизга қараб турган соҳибжамолни кўриб, аввалги Жассини ҳам шу аёл ўйнаганига ишониш жуда мушкул. Бош ролни ижро этган Мона Сингх мазкур сериал орқали нафақат Жассининг қиёфасида, балки ўз ҳаётида ҳам туб ўзгариш ясади.
Мона 1980 йил 8 октябрда Мумбайда таваллуд топди. Опаси Янги Зеландияда истиқомат қилади. Турмушга чиқмаган, бироқ Каран Оберой билан бирга яшайди.
Мона ёшлигидан актриса бўлишни орзу қилди. Оиласи олдида турли фильмлар ва сериаллардан саҳналар ижро қиларди. Ўша пайт бир кунмас бир кун бу унинг ҳақиқатан ҳам сериалда бош ролни ижро этишига олиб келишини ким билибди, дейсиз.
Мона Сингхнинг сериал оламига кириб келишида тасодиф, аниқроғи, омаднинг киприклари остидан бир қараб қўйгани катта роль ўйнади. Кимдир унга Дея Сингхнинг телефон рақамини берди ва у қўнғироқ қилиб учрашув белгилади. Бу воқеанинг ажабланарли томони шуки, Дея билан унинг офисида учрашганида Мона қоқилиб йиқилиб тушган. Бундан кейин у ҳар қандай имкониятдан маҳрум бўлгани ва барча студиялар унинг олдида эшикларини ёпиб қўйишига шубҳа қилмасди. Шунинг учун бир ойлардан кейин синовга таклиф қилишганида қулоқларига ишонмади. Ҳаётда ҳам шундай бўлиши мумкинми? Аслида мумкин экан. Буниси ҳам етмагандек, икки марта синовли тинглашда иштирок этиб, Жасси ролига тасдиқланди.
Мона актёрлик маҳоратини оширадиган ҳеч қандай муассасада таълим олмаганига қарамай, бу ролни ижро қилишда барча қобилиятларини ишга солди ва ҳар бир оилага кириб боришга муваффақ бўлди. Одамлар орасида танилишида, албатта, сериалдаги ролларини қойилмақом қилиб бажарган бошқа ҳамкасбларининг аҳамияти ҳам беқиёс. Чунки улар ўз ишларига совуққонлик билан қараганида бу сериалнинг танилиши қийин кечарди. Лекин сериалда айнан Жасси ҳис-туйғуларининг кўплаб қирраларини очиб бериш талаб этилди ва Мона бунинг уддасидан чиққанидан жуда бахтиёр. Сингх ўз ролига масъулият билан ёндашгани, Жасси образини яратишда бор маҳоратини ишга солгани сериал муваффақиятини анча оширди.
2006 йилда машҳур одамлар рақсга тушадиган Jhhalak Dikhhlaja томошасида иштирок этиб, бу сафар ҳам бошқалардан ажралиб туришга эришди ва ғолиблик тожини тақди. Ўша йили ноябрь ойида СПИДга қарши тадбирда кўринди, сўнгра кўплаб машҳур актёрлар билан биргаликда бутун дунё бўйлаб саёҳатга чиқди ва байрамона саналардаги томошаларда қатнашди. 2007 йилда машҳур Sony Television компанияси у билан вакиллик шартномасини имзолади. Мона Сингх шунингдек Хан Сажод билан биргаликда «Ҳиндистон гўзали-2007» танловини бошқарган.
Энди Мона катта фильмларда роль ижро этиш иштиёқида. Унинг мухлислари ҳам актрисанинг янги чўққиларни забт этишига ишониб, катта экранлар орқали унинг маҳоратидан баҳраманд бўлишдан умидвор.
 
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 860 | Добавил: admin | Теги: Монага ўхшаши йўқ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск
Календарь
«  Avgus 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024