Juma, 17.05.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Siz qaysi oyda tug'ilgansiz?
Всего ответов: 306
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2010 » Aprel » 8 » Қосимов термадан кетди ва Абрамов терма жамоа бош мураббийи!
17:31
Қосимов термадан кетди ва Абрамов терма жамоа бош мураббийи!



Қосимов термадан кетди ва Абрамов терма жамоа бош мураббийи! "Локомотив" футбол клуби бош ураббийи Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Ушбу қарор бугун бўлиб ўтган ЎФФ Ижрўя қўмитаси йиғилишида қабул қилинди. Мураббийлар штаби яқин кунлар ичида тасдиқланади. Такидлаш жоиз, қарорга кўра В.Абрамов ўзининг энди собиқ жамоасидаги фаолиятини якунлаб, бор эътиборини терма жамоага қаратиши лозим. Шу билан бирга ЎФФ Терма жамоалар маркази бош директори этиб Асқар Толибжонов тайинланди. Вадим Абрамов: Плюс ва минуслар Бугун Насаф ОФК кубоги доирасида Казмага қарши Кувайтда тўп суради. Шубҳасиз, бугунги куннинг энг асосий воқеаси ана шу. Кеча эса Вадим Абрамовнинг Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланиши, чароғон осмонда момақалдироқ гумбурлагандек бўлди, гўё. Унинг акс садоси ҳалигача тинмаяпти, ҳалигача давом этаяпти. Сайтга ушбу мавзуда нимаики киритилмасин хабарга билдилган фикрлар сони кескин ошиб кетмоқда. Терма жамоа бошқаруви Вадим Абрамовга топширилгани биз учун қандай ҳолат? Ижобийми ёки салбийми? Келинг, шу ҳақда суҳбатлашиб кўрайлик. САЛБИЙ ҲОЛАТ Биринчидан, ҳозирги кунда Ўзбекистонда терма жамоа бошқарувига мос келадиган ягона мутахассис бу Миржалол Қосимов эканлигини жуда кўп марта такрорладик. Бу гап ҳаттоки Мираброр Усмонов томонидан ҳам янгради. Миржалолнинг Ўзбекистонда энг яхши эканлигини таъкидлаб туриб, нима учун Абрамов терма жамоага бош мураббий этиб тайинланди, тушунарсиз ҳолат. Бир қарашда бунинг салбий жиҳати йўқдек кўринсада, терма жамоанинг аввалги ва янги мураббийларининг солиштирилиши орқали ҳар ҳолда ижобий ҳолатни кўрмаяпмиз. Иккинчидан, Миржалол Қосимовнинг лавозимдан олинишига ва Вадим Абрамовнинг тайинланишига ҳеч бир изоҳ берилмади. Тўғри, исботимиз бўлмаса ҳам, Қосимов БАА билан Тошкетдаги шармандали мағлубиятдан сўнг ишдан бўшаш ҳақида бир фикрга келгани ва Федерация раҳбарияти Миржалолни ўз ўрнида қолдиришга қарор қилгани ҳақида эшитганимиз бор. Қосимов нима учун термадан кетишни хоҳлаганию, нима учун унинг истаги охир-оқибат қаноатлантирилгани тушунарли ҳолат. Лекин нима учун Абрамов? Қани изоҳ? Нега кеча бўлиб ўтган ЎФФ ижроия қўмитасининг мазмуни туширилган протокол йўқ? Бир пайтлар Ўзбекистон олимпия терма жамоасига Вадим Абрамов бош мураббий этиб тайинланганида Мираброр Усмонов ўша пайтдаги "Трактор" устозининг ўз жамоаси билан эришган ютуқларини баралла айтиб, унинг олимпиячиларимизга нима учун бош мураббий этиб тайинланганини тушунтиргандек бўлганди. Ҳамма рози бўлганди. Эндичи? Ҳозир унинг қайси хизматларини эслаймиз? Ўша олимпия терма жамоаси билан саралашнинг сўнгги босқичида 6 та ўйинда атиги 3 та дурангга эришганиними? Учинчидан, биз терма жамоага хориждан кучлироқ мураббий келишини истаётгандик. Бироқ Қосимов ўрнига Абрамовнинг тайинланиши орқали Федерациянинг ўзи ҳам Инилеев бошлаб берган машҳур ибора Боримиз шу!ни такрорлади. Айтмоқчиманки, кеча юз берган ўзгариш терма жамоамизда кескин ўзгаришлар қилиб юбориш учун эмас, Миржалолнинг ўрни бўш турмаслиги учун қилингандек тасаввур уйғотмоқда. ИЖОБИЙ ҲОЛАТ Биринчидан, терма жамоа муҳитида ўзгариш қилиш керак эди, қандай ўзгариш бўлишидан қатъи назар қилинди. Демак, ижобий томонга силжиш бўлишига умид қиламиз. Иккинчидан, ЎФФ Абрамовга Локомотивдан ҳоли бўлишни талаб қилди. Бу яхши ҳолат. Федерация айнан шу талабни Қосимов олдига қўёлмаганди. Терма жамоа бош мураббийининг клубларга, айниқса, Бунёдкор ва Пахтакорга қарам бўлмаслиги, термага бутун мамлакат бўйлаб футболчиларнинг қидирилишига сабабчи бўлади. Терма жамоада ўйнашни истайсанми, марҳамат, Пахтакор ёки Бунёдкорга ўт ақидасининг йўққа чиқишига сабаб бўлади. Энг асосийси, амалда ҳам шундай бўлсин. Биламиз, Абрамов Локодан кетса ҳам мураббийлар штаби ўралашиб юрадиган одати бор (Тракторда ҳам шундай бўлганди), бу ишнинг ўрнига у терма жамоага номзод футболчиларнинг ўйинини кузатиш билан машғул бўлгани маъқул. Учинчидан, Вадим Карленович характер жиҳатидан ўзи ишлаётган жойда биринчи шахс бўлишни хоҳлайдиган инсон. Миржалолда ҳам айнан шундай характер бор. Бундай тоифа инсонларнинг бир жойда ишлашига шароит яратиб бериш Федерациянинг катта хатоси бўлди деб ўйлайман. Ўзбекчасига айтганда, иккита қўчқорнинг калласи битта қозонда қайнади. Бу омилнинг салбий таъсири ташқаридан қараганда балки сезилмагандир. Лекин озми-кўпми бу ҳолатнинг салбий оқибати бўлган бўлиши керак. Ишончим комилки, бундай кейин терма жамоа менежери деган лавозим бўлмайди. Барча ишни Абрамовнинг ўзи олиб боради. Миржалолнинг бир жиҳатини доимо таъкидлаб келардик. У авторитет! Ҳар қандай футболчи уни ҳурмат қилади. Характер жиҳатидан ҳам Вадим Карленович футболчиларнинг кўз олдида шундай инсон бўлиб гавдаланади. Бу эса термадаги муҳитнинг яхшиланишига олиб келади. Бу бир қарашда кўзга ташланадиган ижобий ва салбий жиҳатлар тахминан мана шулардан иборат эди. Яъни ташқи омилларни санаб ўтишга уриндик. Вадим Абрамовнинг терма жамоа бошқарувидаги бевосита фаолиятига кейинчалик баҳо беришга уринамиз. Хабарингиз бор, май ойида терма жамоамиз 2 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Ана шу ўйинларга қандай футболчилар таклиф қилинади, терма жамоанинг келажаги қандай бўлади, Абрамов термани ёшартириш йўлидан борадими ёки яна ўша эски ҳаммом, эски тос бўладими каби саволларга яқин бир-бир ярим ой ичида жавоб топамиз деган умиддамиз. Ҳозирча эса ўзгариш муборак, мухлислар!
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 943 | Добавил: admin | Теги: Қосимов термадан кетди ва Абрамов т | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск
Календарь
«  Aprel 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024