Juma, 17.05.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Kim jozibodor?
Всего ответов: 250
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2010 » Iyul » 15 » Пенелопа Крус + Хавьер Бардем
23:16
Пенелопа Крус + Хавьер Бардем

Penelope Cruz and Javier Bardem

Томирида шаддод испан қони оқадиган Пенелопа бирмунча вақт аввал Том Круз билан учрашиб юрарди. Айнан Том собиқ рафиқаси Николь Кидман билан ажрашганидан кейин. Лекин унга турмушга чиқмаган, шундай экан унинг фамилиясини олмаган. Аслини олганда ўзи Том билан танишмасидан олдин ҳам фамилияси Крус эди, шунинг учун Том Крузнинг Пенелопа фамилиясига ҳеч қандай даҳли йўқ.

Бироқ бу сафар у ҳақиқатан ҳам турмушга чиққан кўринади. Ахир бу хабарни Круснинг вакили ва агенти Аманда Сильверман Associated Press агентлигига юборган электрон мактубида расман тасдиқлаган ва машҳур юлдузларнинг тўйи июль ойи бошида бўлиб ўтганини айтиб ўтган. Машҳур юлдузлар деб аташимнинг боиси шундаки, 36 ёшли Пенелопа Крус (Penelope Cruz) кўчада дуч келган одам эмас, балки 41 ёшли испан актёри Хавьер Бардем (Javier Bardem) билан ҳаётини боғлади.

Penelope Cruz
Тўю тантана икковлоннинг дўсти уйида – Багама оролларида бўлиб ўтди. Сильверманнинг таъкидлашича, Крус ва Бардем тўйида меҳмон кўп йиғилмади, яқин дўстлари ва қариндошлари ташриф буюришди, холос. Бундай ҳолларда машҳур келин қандай кўйлакда бўлгани билан кўпчилик қизиқади. Ҳеч ҳавотир олманг, Пенелопа салондан ижарага кўйлак олгани йўқ – унинг кўп йиллик дўсти модельер Жон Гальяно атайлаб тўй учун кўйлак яратди.

Пенелопа Крус ва Хавьер Бардем Испанияда туғилишган. 2007 йилдан бери учрашиб юришарди, лекин танишганларига қарийб йигирма йилча бўлган. Айтишларича, улар муносабатларини расмийлаштиришга кўп ҳам шошилмоқчи эмасди, аммо актрисанинг қатъий ота-онаси никоҳдан ташқари фарзанд туғилишидан чўчиб, тўйни тезлаштириб юборишди. Пенелопа ва Хавьер ҳам уларни ташвишга солмаслик учун рози бўла қолишди. Эҳтимол, ичларида жон-жон деб туришган, ота-онанинг тезлаштириши эса шунчаки баҳонадир. Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳозирги даврнинг энг машҳур испан актёрлари никоҳдан ўтишга қарор қилишди.

Бўлажак эр-хотин 2008 йилда режиссёр Вуди Алленнинг «Вики Кристина Барселона» фильмида биргаликда суратга ҳам тушишган. Пенелопа Крус бу фильмдаги роли учун «энг яхши иккинчи даражали актриса» сифатида Оскарга сазовор бўлган. Унинг турмуш ўртоғи ҳам Америка киноакадемикларининг эътиборидан четда қолмади – 2007 йилда «Бу ерда кексаларга ўрин йўқ» фильми учун «энг яхши иккинчи даражали актёр» сифатида олтин ҳайкалчани қўлган киритди.

Биз эса икки севишганларга бахт тилаб қоламиз, зеро, омад думидан улар аллақачон тутиб бўлишган.

Javier Bardem
Категория: Rasimlar | Просмотров: 808 | Добавил: admin | Теги: Пенелопа Крус + Хавьер Бардем | Рейтинг: 3.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024