Juma, 17.05.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Siz kochadan juda katta pul topib oldiz?
Всего ответов: 185
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2011 » Iyun » 3 » Райҳон! Аслида у қанақа?!
00:00
Райҳон! Аслида у қанақа?!


Инсон ўзи ҳақидаги фикрларни эшитгиси ва билгиси келади. Аммо бундай имкон ҳар доим ҳам бўлавермайди. "У ҳақида” саҳифаси орқали санъатимизнинг айрим вакилларига ана шундай имкониятни тақдим этмоқчимиз. Бу галги меҳмонимизхонанда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева! 

Ўзим ўзим ҳақимда… 

— Ҳаётда самимий инсонларни жуда ҳурмат қиламан. Инсон, инсон билан гаплашганда юзида таббасум бўлса, мен учун бундан яхшиси йўқ. Саҳнада боримни бериб ижод қилишни яхши кўраман. Томошабин санъаткордан нимадир олиши шарт. Менга ҳар қандай ишни яхши гап билан тушунтиришса, тез қабул қилишим мумкин. Одамлардан хафа бўлсам тез унутаман. Гина-қудрат сақлайдиган одатим йўқ. 

Нима учун яхши кўришади? 

Райҳоннинг бетакорор ғоя ва ижодидаги қайтарилмас янгиликлари миллионлаб тингловчиларни ўзига жалб этган. Унинг ҳар бир қўшиғида бошқалардан ажралиб турувчи алоҳида услуб мавжуд. Мулойим табассуми ҳам кўпларнинг эътиборини тортган. У томонидан тақдим этилган концерт дастурилари ҳам юқори савияда ўтади. Унда хонанда томонидан тайёрланган кутилмаган ижодий лавҳалар ҳам хонандага нисбатан мухлислар хурматини ошираяпти. 

Уни нега танқид қилишади? 

Олинган кўплаб маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Райҳон Ғаниевани ўзбек тилини билмаслигида айблашади. Турли тадбир ва йиғинларда хонандани русий забон тилида сўзлашиши эса, ҳатто кўпларга эриш ҳам туйилади. "Ўзбекистонда яшаб туриб, миллати ҳам ўзбек бўлган инсонинг она тилини билмаслиги бироз ишонарсиз. Балки Райҳон шунчаки эътиборни тортиш учун бошқа тилда гаплашар?” дейди мухлислардан бири. Бундан ташқари, хонанданинг нутқидаги баъзи бир камчилик, нуқсонлари ҳам инсонларнинг салбий муносабатига сабаб бўлаяпти. 

Бошқалар у ҳақида: 

Рустам Сагдуллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: 

— Райҳон тарбияли қиз, бағрикенг, раҳмдил. Кўча-куйда, ёмғирда қолиб кетган мушукни кўриб қолса ҳам уйига олиб кириб, едириб-ичиради. Табиатан аҳилликни яхши кўради. Ижодда эса потенциали кучли. Унинг кўпроқ миллий йўналишда куйлашини истардим. Ишонинг, Райҳонга бу йўналиш жуда ҳам ярашади. Либос, саҳна маданияти ва ўзини тутишига гап-сўз йўқ. 

Бобур Йўлдошов, актёр: 

— Ҳазилга жуда мойил қиз. Дўстлар орасида ва умуман ҳамма билан ҳазиллашиб юради. Шахсан ўзим, унга латифа айтиб беришни яхши кўраман. Сабаби, мени эшитиш жараёнида унинг юз қиёфаси шунақанги даражада ўзгарадики, уни кўриб гапларимга ўзим ҳам ишониб кетаман. Ижоди борасида эса бирон-бир жўяли гап айтишим қийин. Чунки, мен у куйлаётган йўналишдаги қўшиқларни тингламайман. Менинг дидим бошқа. 

Самандар Ҳамроқулов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, (хонанда дўсти): 

— Райҳон яхши дўстим. Меҳнаткаш ижодкорлардан саналади. Унинг энг эътиборли томонларидан бири, янгиликка ўч. Ҳар бир нарсадан янгилик яратишга, ноодатийликка интилади. Ва ана шу жиҳати уни юксакликка олиб келаяпти. Ундаги ўзига хосликни ҳали ҳеч бир санъаткорда кўрмаганман, десам бўлади. Гарчанд Майкел Жексонга бўлган муҳаббати ҳаракатларида кўриниб турса ҳам у мукаммалликни ёддан чиқармаган. Инсоний томонларига ҳам тан берганман. Бир сўзли, оқибатли, муаммаласи яхши. 

Наргиза Муродова, (мухлис): — Мен бу хонандани бошқалардан ажралиб туради, деб ўйлайман. У ҳаётда жуда самимий, нигоҳларида маъно бор. Оддий халқ билан ҳам муносабатлари яхши. Камтар ва оддий қиз. Фақат ундан биргина илтимос, мухлисларини эътиборидан четда қолдирмасин. Биз уни ҳурмат қиламиз. 

У ҳақида маълумот: 

— Райҳон Ғаниева 1978-йил Тошкентда туғилган. 

— У 2002 йил «Ниҳол» давлат мукофоти совриндори, 2005 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини қўлга киритган. MTVA-2006 йилнинг энг саунтректи, MTVA-2007 йилнинг энг яхши аёл хонандаси ва MTVA-2009 да йил қўшиғи наминацияларида ғолиб бўлган. 

— Санъатдаги дўстлари Рашид Ҳалиқов, Сардор Раҳимхон, Самандар, Бобур Йўлдошов, «Божалар» (Жаҳонгир Позилжонов) Дилноза Кубаева, Манзура… 

— Шу кунгача унинг 150 тадан ортиқ қўшиғи, 30 тага яқин клиплари, ва 9 та қўшиқлар тўплами бор. 

— Унинг режиссёрлигида «Кечир…» номли фильм суратга олинган. Кинода Райҳон бош рол ижрочиси. 

— Ижодда Зафар Қодиров, Якзон каби ижодкорлар билан ҳамкорлик қилади. Қўшиқлар мусиқасини асосан ўз басталайди.

Категория: Har-Xil narsalar | Просмотров: 731 | Добавил: admin | Теги: Райҳон! Аслида у қанақа?! | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск
Календарь
«  Iyun 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024