Juma, 17.05.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Siz hozirgi payita nima qilasiz?
Всего ответов: 142
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0
Главная » 2010 » Iyul » 27 » СЕВИНЧ МЎМИНОВА БЎЛАЖАК ТУРМУШ ЎРТОҒИ ҲАҚИДА БАРЧА СИРЛАРНИ ФОШ ЭТДИ!
14:37
СЕВИНЧ МЎМИНОВА БЎЛАЖАК ТУРМУШ ЎРТОҒИ ҲАҚИДА БАРЧА СИРЛАРНИ ФОШ ЭТДИ!

Куни-кеча офисимизга икки севишган машҳур кириб келди. Уларнинг тўйи ҳақидаги маълумотлар тарқалиб кетди-ю, турли миш-мишлар ҳам болалади. Бири асли Фарғонадан. Вилоятларда жуда машҳур. Ашаддий мухлислари Самарқанд вилоятида. Иккинчиси, "Ниҳол” мукофоти совриндори. Асли Бухородан. Пойтахтда анчайин таниқли.  Гап ким ҳақида кетаётганини пайқагандирсиз. Ҳа, тўғри топдингиз. Севинч Мўминова ва Шароф Муқимов. Хонага қўл ушлашиб кириб келган севишганлар бир-биридан ширин сўзларини аямайди. Севинч ёрини "жоним” деса, Муқимов ёрига жавобан "қуёнчам” дейди... Бўлажак келин ва куёв, бир мустақил оила эгалари билан юзма-юз интервью қилиб, омма қизиқтирган саволларга жавоб олиш айни муддао эди. Шундай бўлди ҳам. Бугун эътиборингизга Севинч Мўминова билан эксклюзив интервьюни тақдим этамиз. 

-Тўйингизни қандай таьсаввур қиласиз?

-(бироз ўйланиб) Тўйимними? Битта нарсани биламан жуда-жуда файзли ўтади. Албатта чиройли ўтади. Яхши инсонларнинг тўйи бўлганидан кейин чиройли ва файзли ўтади.

-Тўйингизга қайси ҳориж юлдузининг ташриф буюришини истардингиз?

-Шакирани тўйимга келишини хоҳлар эдим. Бу орзуимга ўзим ҳаракат қилмадим. Буни энди иложи йўқ.

-Келин бўлишга қай даражада тайёрсиз?

-Келин бўлишга? Энди ёш бола эмасман.  Етарли даражада тайёрман. Энг муҳими маъсулиятни ҳис қиламан.

-Сизнингча, тўйдан кейин эркинлигингиз неча фоизга қисқаради?

-Кўп нарса ўзгаради, буни аниқ биламан. Унаштирилганимиздан кейин ўзгаришлар бошланди. Мени хоҳиш-истагим Шарофга ўтди.Ўзимга хон, ўзимга беклик тобора кучини йўқотяпти. Шарофни ўта хурмат қиламан. Унинг гапи мен учун қонун. Эркинлигим юз фоиз қисқаради деб ўйламайман. Чунки, мен уни ҳаётимга олиб кирдим, хурмат қилдим.Турмушга чиқишга юрагимдан рози бўлдим. Сабабики,  санъаткор бўлгани, мени тушуниб, эртага ижод қилишимга ҳам розилик билдириб уйланаётганлиги учун мен ўз эркинлигимни юз фоиз йўқотмайман. Бошидан бир-биримиз билан келишиб олганмиз.

-Яъни...?

-Мен тўйдан кейин ижод қиламан. Ҳеч қачон санъатимни ташламайман, эркинлик керак деганимда у киши рози бўлди. Эркинлик  фақат санъат тарафдан бўлади. Лекин ҳамма жойга эримдан сўраб бораман.

-Тўйдан кейин қайнота ва қайнонангиз билан яшайсизми?

-(ўйланмасдан) Ҳа, албатта яшайман. Қайнотам ва қайнонам жуда яҳши инсонлар. Улар билан яшаш менга завқ бағишлайди.

-Бундан буёғига тўйларга фақат турмуш ўртоғингиз билан борасизми?

-Хар доим ҳам эмас, тўғри бизнинг режаларимиз  келажакда дуэтлар айтиш, кинода бирга рол ўйнаш. Кинога таклифлар бўлди. Лекин  Шароф акам рухсат бермади. Ғурурли эркак учун мени бегона одам билан севишганлар ролини ўйнашим унга тўғри келмаса керак. Менга айтган барча гапларини ва қарорларини ҳурмат қиламан.

-Ўзингизни қайси жиҳат билан бахтлиман деб ҳисоблайсиз. Саньаткордан турмуш ўртоқ топганингизга ёки чин муҳаббатга эришганингизгами?

-Тўғрисини айтсам, Шарофни санъатни тушунгани учун эмас, уни аввало шахс сифатида жуда севдим. Уйга келган совчиларнинг нечтаси санъатимни тушуниб, ижодимга рухсат берадиганлари ҳам бўлди. Бироқ, санъаткор инсонгина бундай ваъдаларнинг устидан тўлиқ чиқади. Шу боис, шу пайтгача келган совчиларга рад жавобини берганман. Шарофни инсон сифатида ёқтирдим, юрагим "жиз” этди. Аввал яқин муносабат, салом-алигимиз бўлмаган. Бир неча йиллар аввал Гулистон шаҳридаги концертда илк бор кўришганмиз. Ўшанда мени ёқтириб қолган экан. Ўтган йили бир тадбирда кўришиб, бирга ўтириб қолдик. Шунда у менга, оила аъзолари мени санъатимни  жуда ҳам ёқтиришини айтиб,  Севинч "сизни бирор кун уйга олиб бораман” деди.  Мен эса "майли, худо насиб қилса” деб қўйган эдим. Бир-биримизни ижодкор сифатида ҳурмат қилдик. Биласизми, менда ҳеч кимга нисбатан бунақа илиқ туйғу бўлмаган. Унинг инсонийлиги, кўнгли очиқлиги ва кўзларидаги қандайдир бир софлик мени ўзига тортди. Анча йиллардан бери танигандайман, Шарофни. 

-Турмушга чиқяпсиз, фамилянгизни ўзгартирасизми?

-Шароф ака тушунган одам. Йўқ фамилям Мўминова бўлиб қолаверади. Сабаби фамилиямни ўзгартиришда  жуда ҳам кўп хужжат ишлари бор. Муқимова бўлиш мен учун катта шараф. Қиз бола турмушга чиққанидан сўнг турмуш ўртоғининг фамилиясига ўтиши бу аслида  жуда ёқимли. Лекин Шароф акам мени тушунди.

-Шароф Муқимовни қай даражада рашк қиласиз?

-Бошида яъни учрашишни бошлаганимиздан сўнг рашк қилишни бошладим. Кейин ўзимга-ўзим "Севинч тўхта!” дедим.  Сени ҳамма тарафлама, саҳнага чиқишинг, қўшиқ айтишингни тушуняпти-ку, у?!. Нимага энди бунчалик рашк қилишим керак деб ўйлаб қолдим.  Мени телефонимга битта ҳам йигит  қўнғироқ қилмайди. Телефон рақамимни эса хар ҳафтада ўзгартираман. Ота-онам ва бўлажак эримдан ташқари ҳеч ким рақамимни билмайди. Ўйлаб қарасам ҳамкасбларимга ҳам рақамимни бермаганман. Санъаткор бекорчи одам эмас, ижодкор одам. Санъаткорлар билан кам алоқада бўламан.  Баъзида ҳамкасбларимга нисбатан оқибатсизлик қиляпманмикан,  деган фикр ўтади.  Шарофнинг телефонига эса ҳар дақиқада қизлар томонидан смслар, қўнғироқлар бўлади.  Бизнинг ўртамизда кучли ишонч бор. Кучли ишонч бор жойда эса рашк бўлмайди.

-Тўйингизда биргаликда  дуэт айтмоқчи бўлганингиз ростми?

-Ҳа рост. Шунақа режамиз бор. Ҳозир тўй тараддуди билан чопиб юрибмиз. Агарда никоҳ оқшомимизгача улгура олсак, албатта дуэт айтамиз.

-Нега энди бирдан Шароф Муқимовни севиб қолдингиз?

-Бошида севмаган эдим. Яқиндагина севиб қолдим (кулиб). Энг аввало яҳши одам, чиройли инсон, юраги тоза шунингдек, оиласи ҳам жуда яҳши. Санъаткорни фақат санъаткоргина тушуниши ва ҳис қилиши мумкин. Биз бир-биримизни яқиндан ўргандик, ўртамизда соф ва беғубор туйғулар уйғонди.

-Бўлажак эрингиз сифатида унинг қайси жиҳатларини қадрлайсиз?

-Оғир-босиқ одам. (бироз ўйланиб) Нима десам экан... ўзини босиб олган. Ўта меҳрибон ва ўзини ҳурмат қиладиган инсонлигини кўпроқ қадрлайман.

-Жуда шўх санъаткорсиз. Рақсларингиз ичингиздан чиқади, тўйингиздан сўнг бу одатлар сизга бегона бўладими?

-Мен хозир қиз боламан. Аёл бўлганимдан сўнг қайси одатларим менга бегона бўлиши аниқ бўлади. Энди санъатга кирганимда "қайнар”, шўх  эдим. Одам вақт ўтгани сайин босилиб, жиддийлашиб борар экан. Ҳозир ҳам саҳнада шўхман, қайнайман,  жонимни бериб куйлайман. Рақсимга келсак, мен ҳеч қачон рақсимни йўқота олмайман. Санъаткор ҳар тарафлама бўлиши керак. Қўшиқ куйлашда ҳам, рақсга тушишда ҳам проффессионал бўлиши зарур.

-Ўзингиз ҳақингиздаги гап сўзларни келин бўлиб тушажак хонадонингиз олдида оқлашга уриндингизми?

-Мен ҳеч қачон ўзимни оқлашга уринмаганман. Одам танимаган инсони ҳақида истаганича гапириши мумкин. Мени яқиндан билганлар аслида ҳақиқий Севинч қанақа эканлигини билади.

-Айтайлик, Шароф Муқимов сизни  бундан кейин   қўшиқ куйлашингизга қарши. Оила баҳти учун саъатдан воз кеча олармидингиз?

-Агар шундай бўлса, мен учун бундан-да оғирроқ "трагедия” бўлмайди. Бу ҳақда ўйлашни ҳам ҳоҳламайман. Биз Шароф ака билан бир-биримизни жуда ҳам қадрлаймиз. У мендан буни талаб қилмайди. Мен санъатни ҳеч қачон ташлаб кетмайман.

-Бир ярим ҳазил, ярим чин савол бор. Тан олиш керак, Шарофга нисбатан кўпроқ пул топасиз, сейф битта бўладими?

-Динда ҳам айтилган, оилани боқиш эркакнинг иши. Мен шуни аниқ биламанки, Шароф учун мени қанча пул топишим умуман қизиқ эмас. Биз пул мавзусида умуман гаплашмаймиз. Кейин ҳар ким ўз меҳнатига яраша пул топади. Лекин оилада муаммо бўлса, эр ҳам хотин ҳам қараб турмаслиги керак. Ахир, эру хотин қўш ҳўкиз деб бежизга айтишмайди.  

-Жуда ўжар ва эркатойсиз, бу ҳарактерингизга янги оила кўникишига қай даражада ишонасиз?

 -Мени характеримгами? Мени хамма эркаликларим камаяди. Шунга мажбурман.  Ўжарликларим ва қайсарлигимни эримнинг оиласида кўрсатмайман

-Никоҳдан кейин барча гап-сўзларга нуқта қўйилади деб ҳисоблайсизми?

-Одамлар гапирган, гапириб келган ва кейин ҳам гапираверади. Одамларнинг гапидан қўрқмайман.

-Шаҳсий оилангизни асраб-авайлаш ва гард юқтирмаслик учун нималарга тайёрсиз?

-Биринчи навбатда салбий гап-сўзларга сабабчи бўладиган интервюлардан қочамиз.Айтмаган гапимизни ёзиб чиқарадиган журналистлардан  ўзимизни асраймиз. Ҳеч кимни ҳаққи йўқ: биздан сўрамасдан, номимиздан фикр ёзишга. Биз Шароф билан оддий севишганлар эмасмиз. Биз бир оила- бир давлат қуряпмиз. Мен учун оиламнинг ор-номуси ҳамма нарсадан устун.

 



ДАВОМИ БОР!

Категория: Yangiliklar | Просмотров: 933 | Добавил: Biton | Теги: СЕВИНЧ МЎМИНОВА БЎЛАЖАК ТУРМУШ ЎРТО | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024