Juma, 17.05.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Kim jozibodor?
Всего ответов: 250
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2010 » Avgus » 2 » Тушингизни сувга айтасизми?
23:17
Тушингизни сувга айтасизми?

sleep
Тушингизни сувга айтасизми?

Қайғу ёки мусибат билан боғлиқ туш кўрганингизда уни сувга айтсангиз, сув ўз софлиги ва кирдан халос қилувчанлиги билан қалбингизни ундан тозалайди, дейишади одамлар. Бобо-момоларимиз ҳар бир туш бирон нарсани англатишини кўп бор таъкидлашган. Шунинг учун тушларни тавсифлаб берадиган одамлар талайгина топилади. Тушларнинг изоҳлари босилган китоблар ҳам анчагина чоп этилди. Уларга ишониш ёки ишонмаслик ҳар кимнинг ўзига ҳавола. Илм-фан нуқтаи назаридан олганда, туш билан боғлиқ бир неча ҳақиқат мавжудки, улар ҳақида тўхталмоқчимиз.


1. Тушлар асаббузарликнинг олдини олади

Яқинда олимлар тадқиқот ўтказишди: одамларга белгиланган 8 соат ухлашга беришди, лекин туш кўриш вақти етганида уларни уйғотиб туришди. Улар яна уйқуга кетар ва туш вақти келганида аввалги ҳодиса такрорланарди. Натижада уч кундан кейин синов иштирокчиларида диққатни жамлай олмаслик, галлюцинациялар, жиззакилик, асаббузарликлар кузатилди. Ниҳоят уларга хотиржам ухлаш имкони берилганида қаттиқ ухлаб қолишгача бўлган давр чўзилганига гувоҳ бўлишди. Шу тариқа мия аввалги кунлардаги уйқу бузилишининг ўрнини қопларди.


2. Ташқи таъсирлар тушимизда ҳам сезилади

Кўпчилигимиз бунга гувоҳ бўлганмиз: ҳозирги пайтда ҳис этаётганимиз тушимизда ҳам кўринади. Мисол учун, чанқаган одам тушида сув тўла пиёлани кўради. Тушида сувни ичиб чанқоғини босмоқчи бўлади, лекин бунга эришолмай, яна пиёлани тўлдиради ва яна ичади. Ахийри, уйғониб кетиб, ҳақиқатан ҳам чанқаганини тушунишади ва чанқоқни босиб қайта уйқуга кетишади. Шундай қилиб онгимиз уйғониш зарурлигини кўрсатади.


3. Фақат аслида кўрганларимиз тушимизга киради

Баъзида тушимизда нотаниш одамларни кўрамиз. Билмаймизки, онгимиз уларнинг қиёфасини ўйлаб топаётгани йўқ. Бу ҳаётда кўрган, лекин ёдимиздан кўтарилган одамларнинг қиёфасидир.


4. Туш пайтида фалаж ётамиз

Ишонасизми ёки йўқми, лекин туш кўраётганимизда танамиз деярли фалаж бўлади. Бу тушда кўраётган нарсаларни ўнгимизда ҳам такрорламаслигимиз учун тана ўзини эҳтиёт қилади.


5. Тушларимизнинг 90 фоизини эсдан чиқарамиз

Уйғонганимиздан 5 дақиқа ўтгач тушимизниг ярмини ҳам эслолмаймиз, 10 дақиқалардан кейин эса 10 фоизини эсласак катта гап. Шоир, ёзувчи, олимлар тушида шеър ёки ҳикоя ёзишган, янги илмий назарияни илгари суришган ҳоллар учраб туради. Агар ёстиғи олдида қоғоз ва қалам қолдирган бўлишса, яхши. Сэмюэль Колриж «Кубла Хан» шеърини, Роберт Льюис Стивенсон ўзининг доктор Жекил ва жаноб Хайд ҳақидаги асарини, Мэри Шелли Франкенштейн ҳақидаги асарини, шунингдек ҳаммамиз биладиган унсурлар даврий тизими, яъни Менделеев жадвалини тушида кўриб, сўнгра ўнгида яратишган.


6. Кўзи ожизлар ҳам туш кўради

Туғилганидан кейин кўр бўлиб қолганлар расмли тушлар кўриши мумкин. Кўр бўлиб туғилганлар эса расмларни кўрмайди, лекин уларнинг туши куй, тароват ва ҳиссиётга тўла бўлади.


7. Ҳамма ҳам рангли туш кўра олмайди

Одамларнинг 12% оқ-қора рангдаги тушларни кўради. Қолганлар рангли тушлар кўриши мумкин. Бир неча кўринишдаги тушлар мавжудки, уларни деярли ҳамма одамлар вақти-вақти билан уйқусида кўради. Буларга: мактаб ёки ишдаги вазиятлар, орқасидан кимнингдир қувиши, баландликдан тушиб кетиш, одамнинг ўлими, тишларнинг тушиши, уйқусида учиш, имтиҳонни топширолмаслик, фалокатлар ва бошқалар киради.


8. Аввал сигарета чеккан одамлар ёрқин туш кўришади

Аввал сигарета тутатиб, кейинчалик бу одатини ташлаганлар бошқа одамларга қараганда ёрқин ва ҳаққоний тушлар кўришади. Одатда уларнинг тушига яна сигарета чека бошлагани ва бундан айбдорлик ҳиссини туйгани киради.


9. Тушни ҳамма кўради

Ҳаммамиз туш кўрамиз, фақат асаблари жиддий бузилган беморлар бундан мустасно. Эркаклар ва аёллар турлича туш кўради. Эркаклар асосан ўз жинсига оид одамларни кўрса, аёллар иккала жинсга оид одамларни кўришади.


10. Тушларни том маънода тушунмаслик керак

Онгимиз белгилар орқали сўзлашади. Шунинг учун ҳатто мантиқий ва бой сюжетли тушни ҳам айнан тушунмаслик керак. Онгимиз аниқ тасвирлар эмас, белгилар ёрдамида тушунтиришга ҳаракат қилади.

Категория: Yangiliklar | Просмотров: 843 | Добавил: admin | Теги: Тушингизни сувга айтасизми? | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Поиск
Календарь
«  Avgus 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024