Интернет оламида
мегапаника! Войдот 21 май куни капец хаммаёқ охири замон деб
русийзабон сайтлар айюханнос солмоқда. Ўзи хамма ғалати паникалар
ўша тарафлардан чиқади. Қизиғи бу хам эмас.
Ўзбек
ёшларимиз интернет оламидаги паникаларини кўрсангиз эххеееей. Мани
ўзимдан қанча одам розилик сўравордия. Одноклассникдаги гаплардан АҚШда бўлган ёшларимиз Ўзбекистонга
21чигача улгуриш учун роса чипталар излашибди. Учиб келганлар хам
бўлибди.
Тавба бошқа пайт хотини эрга тегиб кетсаям,
оиласида кимдур ўлиб қолса хам келмайдиганлар бир паникани деб қайтса. Худди келгани билан нимадир ўзгаради.
Бир танишим кўчада юрибди камера кўтариб, охир
замонни ёзиб оламан дейди содда. Хўп, кимгааааа?))) Охири замон бўлса
кейин уни ким кўрарди?))))))
Бир ер қимирлаганда дарахтга чиқиш тавсия
этилганди. Бугун 21 май куни дарахтгаям тоққаям чиқишни маслахат
бермайман. Чунки бу кун ўтгач қандай қилиб бу ақлли калладан шохлар ўсиб
маъраб юбормаганингизга ўзингиз хайрон қоласиз. Маънони тушунгандирсиз. Бир икки ахмоқ пиар учун Нострадамов Вангабек
бўлган бўлса хамма ёппасига қўй бўлиши шарт эмас.
Нима
бўлса хам хаммаси Аллохдан. Хар бир бошнинг охири бор. Буни олдиндан
билганимиз билан хам хеч нарсани ўзгартира олмаймиз. Биламан, хозир ақлликлар изохда ёзиши мумкин,
ўзгартирса бўлади тавба қилсин, намоз ўқисин ва хоказо. Эх башарият, агар шу пайтгача ўзида бўлмай
қилмаган нарсани охир замон паникаси учун қилгани тўғримикан? Ўтармикан? Аслида эрта индин эмас, хар бир минут секундда хам қиёмат бўлиши
мумкин. Бугун кўчага чиқиб кетаётиб уйга тирик қайтаман деб ишонч билан
айта олмайсиз. Фақат хозир шу онда хаётим тугаса нимам билан қолдим?
Нимам билан бораман? Нима қолдириб кетяпман? деган саволларни кўпроқ
берсак паникёр хабарларни хам кераги йўқ. Шу саволларни ўринли жавоблар
билан харакатда жавоб бериб борсак бўлгани. Шу саволларга хотиржам жавобингиз бўлгандагина
бундай хабарлардан типирчилаб қолмайсиз.
Хуллас бошланган нарсани давомлаб турайлик,
уёғи бир гап бўлар.