Шоир Ахад Қаюм хақида мана бу мавзуда хабар
бергандик. Бу йигит билан боғлиқ яна бир мавзу эса шоу-бизнес оламида
аксарият инсонларга аён бўлган актриса Ойдин Юсупова билан
муносабатларидир.
Кеча актриса билан боғлиқ хабар юзасидан Ахаднинг ўзи унга нисбатан бўлаётган нохақ айбловлар юзасидан биз билан боғланди.
-Ойдин
билан муносабатларимиз дархақиқат жиддий эди, уйланиш ниятим хам
бўлганди. Бир фильмга хомийлик қилган пайтим у ерда роль талқин
қилаётган Ойдин билан танишиб қолганман. Бир йилча учрашиб юрдик.
Озодбек Назарбеков куйлаган "Ман, яна ман” қўшиғидаги шеърни айнан унга
бағишлаб ёзгандим. Ойдин билан тортишиб қолганимизда таъсирланиб
ёзгандим. Афсуски 20 кун аввал у билан муносабатимизга чек қўйилган.
Бунинг боиси орамизга тушган инсонлар, журналистлар нотўғри
маълумотларни чоп этишлари бўлди. Авваллари хам айнан шу масала
юзасидан тортишиб қолардик. Шоу-бизнес оламидаги аксарият инсонлар
негадир у билан боғлиқ муаммода мени айблашмоқда, бу нотўғри. ойдин
Юсуповани мен қаматганим йўқ!!! Умуман бу муаммога хам гумон билан
қарамоқдаман, чунки ишониш қийин бўлган нарса. Мен билан учрашиб юрган
пайтларида муаммодаги мавзуга хос нарсаларни сезмаганман. Бир тарафдан
кўзга кўринган актриса, у билан боғлиқ турли тухматлар хам бўлган, бу
сафар хам шундай бўлиши мумкин.
Хозирги
пайтда нима бўлганда хам Ойдин учун оғир дамларда сизнинг
қўллаб-қувватлашингизга балки у мухтождир, ёки ўзингиз далда бўлишга
интилмадингизми?
-Хамма нарсага аниқлик киритилгач албатта, лекин хозирча аралашмаслигим мақсадга мувофиқ.
Ойдиннинг бу муаммодаги айби тасдиқланса…
-Билмадим, бир нарса дея олмайман, лекин унинг ўзи менга бу нарсага аниқлик киритишини истардим.