Yakshanba, 24.11.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Sizni yoshiz nechda?
Всего ответов: 299
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0
Главная » 2011 » Aprel » 22 » АКОННИНГ ШОУСИДАН ЭКСКЛЮЗИВ РЕПОРТАЖ!
01:33
АКОННИНГ ШОУСИДАН ЭКСКЛЮЗИВ РЕПОРТАЖ!


YANGILIKLAR
АКОННИНГ ШОУСИДАН ЭКСКЛЮЗИВ РЕПОРТАЖ! 19.04.2011 00:12

АКОННИНГ ШОУСИДАН ЭКСКЛЮЗИВ РЕПОРТАЖ!

ЎЗБЕКИСТОН ҲАҚИДА АКОННИНГ IPODИДА!?

Аконнинг концертига таклифнома беришганида жуда хурсанд бўлдим. Матбуот анжуманига таклиф этилган журналистларнинг 10 тасидан биттаси бўлганимни эшитиб эса... бу ҳолатни тасаввур қилиб бера олмайман. Мусофир юртда, жаҳон юлдузига бир ўзбек фарзанди бўлиб савол бериш имкони насиб этгани эса тўлқинлантириб юборди. Энг қизиғи, агар мухлислар 16 апрелни эслаштишмаганида, ҳаммаси чиппакка чиқарди. Уларга ташаккур!

...16 апрелни якшанба куни деб ўйлабман. Шанбани эса 15...Нетда чатлашиб ўтирсам, бир-икки танишларим Аконнинг концерти ҳақида сўз бошлади. Соат 17.05 эди чамаси. Мен концертдан олдинги матбуот анжуманини сўнгра концертни интиқлик билан кутаётганимни, эрта тезроқ келишини айтдим. Улар бу кун 16 эканини такрор айтишса, менга мазахдек туюлди. Устига-устак, тақвим топилимайди. Хонанни зир айланман...шошганимдан. Венансио!....қўшни хонадаги дўстимлан сўрайман. У ҳақиқатан бу кун 16 апрел эканини айтганда тарвузим икки қўлтўғимдан тушиб кетди! Наҳот, шундай имкониятни қўлдан чиқардим?...Ўзимни жеркиб бердим. Сўнгра, таваккал қилдим, улгуришим керак! Яратган тақдиримга битган бўлса, етиб бораман. 17.22 рикшага ўтирдим. Рикша қурғур ҳам мен кўрсатган манзилга бора олмаслигини фақат таксигина муаммонинг ечими эканлигини айтди. Gurgaonгача Нью Делидан 25 км эканлигини тушунтирди! УПППС! Рикша орқали Халқаро аэрапорт шоҳ кўчасига етиб бордиму...такси ушладим! Яхши инсонлар барибир топилишига ишонгандим...Гургаонга қараб олға! Автомашина тезлиги мен каби шошмоқда эди! Акс келса шуда: телефоним ўчиб қолган. Такси ҳайдовчисидан Жаноб Кумарга сим қоқаман. У тезроқ етиб келишимни айтади. Майли, нима бўлса ўша! Ниҳоят, 20 дақиқадан сўнгра Гургаон шаҳри бож дарвозасидан ўтдик... Ниҳоят, гўзал шаҳарча. Наҳот бу жой Ҳиндистоннинг бир бўлаги?! Харобаликлардан асар ҳам йўқ. Баҳашам бинолар, обод кўчалар, турли компания марказлари...О! Худа Граунд...Концерт манзилига ҳам етдик! Урре! Матбуот онжумани ўтказидиган жойни топдим. Рўйхатдан исмимни топиб тасдиқлашди. Delhi Times, Times Of India, Hindustan Times, NDTV, Star One…www.shov-shuv.uz! Бироқ, матбуот анжумани ниҳояланиб қолганини айтишди. Апил-тапил кириб бордим-да, "I have one question! Only! Mister Akon!” дедим. Ҳамманинг диққати менга қадалди. "In our country many fans love your music! Do you know about Uzbekistan?”. "O, thanks. Come here we can check on my I POD.” Кимнинг энсаси қотди, ким ғайирлигидан кўзлари қинидан чиқиб кетди...Югурганга эмас, буюрганга бўлди буёғи! Йўлга чиққанда ҳатто умидимни узгандим концертдан...Бироқ, пешонага сюрпризлар ёзилган экан! Шундай қилиб, googleга ватанимиз номини битдим! Самарқанд, Бухоро, Тошкент суратлари, байроғимиз, гербимиз, жўғрофий харита ва бир қанча инглиз тилидаги мақолалар чиқиб келди. "Uzbekistan is heart of Central Asia” изоҳ бердим. "One question for you too…Where am I from…Do you know about it? сўради у. "Of course! You are from Senegal. But I have little information about Senegal. I can check later. Only for you!”. Мийиғида кулади у. "Maybe you wiil see my uzbek fans say: I like they very much! I like all fans of all the world!” Олқишлар янграйди...

...Ниятимга ҳам етдим! Бизни концерт майдони томон бошлашади. 18.30. Томошабинлар 3 тоифага бўлиниб, келишяпти. VIP, "олтин” ва "кумуш” чипта эгалари...Журналиcтлар учун махсус жой қилинган! Муҳташам саҳна. 500 дан ортиқ рангли чироқларга кўз ташланади. Баҳайбат экранлар... Хуллас, ҳаммаси жаҳон андозаларига мос. 20.30...мухлислар кутавериб кўзлари олайиб кетди. Улардан бирининг айтишича, бу ерга 16.00 да келган. Демак 4 соатдан ортиқроқ кутмоқда. Жаҳон юлдузларининг эркатойлигими бу ё ҳақиқатан режа шунақа бўлган? Ниҳоят, барча ёритувчи чироқлар ўчирилди! Қий-чув бошланди. Экранда сўнгги видеоси намойиши билан саҳнада интиқ кутилган R&B юлдузи Акон пайдо бўлди!

Зерикиб қолмаслигингиз учун қолган тафсилотларни қуйидагича қисқача тарзда келтириб ўтамиз:

1.Концерт уч қисмдан иборат бўлиб, 1.30 дақиқа давом этди.

2.Мухлисларнинг бари у учун бирхил ҳеч қандай тоифага бўлинмаслиги ва чегралар билан ажратиб қўйилмаслигини айтиб, барча чипта эгалари алоҳида эмас, бирга бўлишларини таъкидлади. Агар, орқадагиларнинг чипта пули етишмаса, у ташкилотчиларига ўзининг ёнидан тўлашини айтганда, мухлисларнинг қувончини тасаввур қилаверинг! Барча чегаралар бузилди! Ҳамма жамул-жам!

3.Акон: "Бугун туғилган куним! Сизлар билан, мухлисларим билан бирга нишонлашдан хурсандман!” 20 000 га яқин мухлис овози жўр бўлди: "Happy Birthday, to you!”

4.Концертнинг иккинчи қисмида саҳнани тарк этган хонанда кўпчиликни ўйлантириб қўйди...10 дақиқа, 15 дақиқа у йўқ... Бирдан саҳна ортидан овоз келди: "Are you ready?!”. YESSSS! Саҳнадан одамлар устига улкан шар ичида Акон думалаб кела бошлади! Бунақаси ҳали бўлмаган! Бўлмаса ҳам керак! Шар ичида куйлаб одамлар устида у ёқдан бу ёққа думалаган жаҳон юлдузи деярли барча мухлисларини ўз кўзи билан кўришга муваффақ бўлди! Мана, ҳақиқий шоу!

5. "Locked up”, "Right now”, "Mr Lonely”, "Smack That”, "I wanna love you”, "Nobody wanna see us together” каби Аконнинг Ер шарини кезаётган барча хитлари мухлислари билан бирга куйланди!

6. "Мен ҳамма мухлисларимни кўрмоқчиман. Фақат ўртага йўл очинглар” дея мурожаат қилди, хонанда. Тиқилинчда бу илтимосни бажаришнинг асло иложи йўқ эди! Акон ҳам қараб турмади... Иложсиз нарсанинг ўзи борми? Тансоқчиларига тайёр туришларига ишора қилиб кўзини имлади-да, одамлар устига ўзини отди! Ўнгдан сўлга, чапдан ўнгга, юқоридан пастга... қўлма-қўл бўлиб кетди. Тансиқчоларнинг ҳам топгани ҳалоли бўлсин... Терлаб-пишиб, ҳаллослаб... Ҳам хонанданинг ҳаётига, хавфсизлигига жавобгар, ҳам концертидаги эркаликларига... Саҳнага бир амаллаб қайтган Акон камида 50 та елим идишдаги сувни бўшатди! Қандай қилиб дейсизми, гонорар хақини пешона тери билан оқлаш мана бундай бўлади қабилида шекилли бутун баданини терлатиб, кетма-кет идиш сувларини устидан қуйди... мухлислар ҳам бебаҳра қолмади: уларга ҳам сепиб турди! )

7. "Шоудан кейин туғилган кунини нишонласа керак деб ўйлаяпсизларми? Афсуски йўқ! Чунки, кеча нишонлаб бўлдим! Шоудан кейин бориб, ухлайман. Бугун мени яхши ҳинд овқатлари билан сийлашмади. Ошқозоним оғрияпти!” Кулгу кўтарилди ва яна бир бора жўрликда Аконнинг туғилган куни билан қутладик!

Шундай қилиб, яна бир жаҳон юлдузининг концертидан баҳра олдим. Очиғи, ҳали бунақасини кўрмаганман! Шунча қувонч, шунча мусбат энергия, шунча завқ, шунча шодлик,

шунча қўшиқ роҳати, шунча шоу... Раҳмат сенга, Акон!
Категория: Har-Xil narsalar | Просмотров: 1011 | Добавил: admin | Теги: АКОННИНГ ШОУСИДАН ЭКСКЛЮЗИВ РЕПОРТА | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Aprel 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024