Статистика |
Онлайн всего: 140 Гостей: 140 Пользователей: 0 |
|
Главная » 2010 » Mart » 10 » Al Wehda - FC Bunyodkor
15:58 Al Wehda - FC Bunyodkor |
"Спорт" канали бу сафарги ўйинга меҳмон сифатида Шуҳрат Мақсудовни таклиф қилган ва танаффус пайтидан фойданалиб, ЗАфар Имомхўжаев ва Мақсудовлар биринчи бўлимни жонли эфирда шарҳлашмоқда. 45'Биринчи бўлим тугади. 44'Бўлим якунига яқин ўйин майдон марказига кўчди. 43'Босим кучаймоқда. Бироқ ўйиндан Радулович қониқиш ҳосил қилмаяпти. 42'Жадигеров дарвозанинг узоқ бурчагини кўзлади. Анча ноаниқ 42'Илҳом Суюновнинг чап қанотдан чалишди! Хавфли стандарт!
40'Ҳозирги ҳужум учун қарсаклар! 39'"Пахтакор" худди мини-футболдагидек жуда тез ва ранг баранг ҳужум орқали рақиб майдончасига етиб бордию, бироқ Холматов ҳужум темпини пасайтириб қўйди!!! 39'БЎЛАРКАНУУУУ!!! 36'Холматовнинг бурчакдан узатиб берган тўпига Януш йиқилаётиб бош билан дарвозага зарба берди! Тўп яқин бурчакка киришига сал қолди!!! 36'Дарвоза тўсинииииии!!!!!!! 35'"Пахтакор" ўзига келди! Илҳомнинг чап қанотдан узатган тўпи аниқ бўлмади. 34'Хавфли вазият!!! ҲАссан Муаз жарима майдончамизга кириб, ноаниқ зарба берди. "Шабоб" ўйинчиларнинг ўзаро тушунишида муаммо йўқ. 32'3 дақиқадан буён тўп меҳмонлар томонига ўтмаяпти... Пахтакорчилар ўзаро тушуниш камлик қилмоқда... 31'ХАвфли вазият йўқ ҳозирча 30'Меҳмонлар ижросида кетма-кет иккинчи бурчак тўпи... 29'"Шабоб" ўйин темпини пасайтиришга уринмоқда. Иккита ён қанот ҳакамлари довдиришлари билан ёдда қолмоқда. 28'Одилд чиройли тарздажарима майдончасига кириб борди. Бироқ дарвоза яқинидапахтакорчилар камчиликни ташкил қилишди. Фақат Януш... 27'Камачо ижросида ўта хавфли зарба. Жўраев жой танлашда адашмади! 25'"Пахтакор" ҳам прессинг қўлламоқда. Бу баъзида фойда келтирмоқда ҳам. Ўйин охиригача шундай фаоллик кутиб қоламиз вакилларимиздан! 24'Геворкян оффсайдда! Акс ҳолда дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиши мумкин эди... 24'Одил ўз услубида 3-4 футболчининг орасидан чиройли чиқиб кетишга эришганди, бироқ яна бир футболчилан ўтиб кетиш унга насиб қилмади. 23'Майдонда бирор бир жамоанинг устунлиги сезилмаяпти. 22'"Шабоб" футболчилари техника бобида футболчиларимизни ортда қолдиришмоқда. 22'Миладинович огоҳлантирилди. Абдулазиз Саранга нисбатан қўпол ўйнагани учун! 20'Демак, дастлабки 15 дақиқа ортда қолди ва меҳмон мураббийи айтганидек, энди уларнинг футболчиларида дадиллик сезилмоқда. Бунинг исботи тезлик билан жарима майдончаси кириб бориб, берилган зарба тошкентлик ҳимоячилар томонидан ўз вақтида тўсилди. 19'Суюновнинг ён чизиқдан улоқтириб берган тўпи тўғри дарвозабоннинг қўлига келиб тушди. 18'Камачонинг жавоб зарбаси ноаниқ ва кучсиз бўлди. 17'Узоқ чўзилган комбинациядан сўнг Дарко Марковичнинг 20 мтердан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 16'Бояннинг бош билан зарбаси эса мўлжалга аниқ бормади. 15'Акмал Холматов ҳимоячини хатоқилишга мажбур қилди ва жарима майдончаси томон хавфли тўп узатишни амалга оширди. Ҳимоячи уни майдлн т ашқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи! 12'Меҳмонлар вазиятга қараб аста секин лодингаш ўтишмоқда. Демак, бунга пахтакорчилар имконият беришмоқда. 9'Ҳозирги комбинацияда Пахтакорнинг бюирданига 5-6 та футболчиси иштирок этди. "Бундай ҳужум "Пахтакор" ижросидан анча бери кузатилмаганди" дейди ёнимда ўтирган Бобур Акмалов. 8'Пахтакор ижросида илк хавфлироқ вазият 7'Меҳмонлар прессинг қўллашмоқда, ўз навбатида олдинга ўтишга ҳам шошилишмапти. Шу боис ўйин темпи анча паст 5'Араблар анча жипслашган ҳолда ўйнашмоқда. Олдинга интилишга шошилишмаяпти. 4'Ўйигн ҳозирча майдон марказида. Япониялик ҳакам элементар вазиятлар учун ҳам ўйинни кўп тўхтатмоқда 3'Стадионга йиғилган мухлислар сони Ўзбекистон-БАА ўйинига нисбатан камроқ. 2'Демак, Радулович ҳам худди Сколари сингари ғолиб таркибни ўзгартирмасликка қарор қилган. 1'Ўйинни меҳмонлар"Шабоб" клуби бошлаб берди. 0'АШ ШАБОБ: Волид Абдулла, Абдуллоҳ ал Аста, Ммажид ал Марҳум, Марсело Камачо, Аҳмад Атиф, Абдулмалик ал Ҳарби, Ҳасан Муаз, Флавио, Абдулазиз Саран, Санад Шрахили, Хмакг Ходи Яҳё 0'ПАХТАКОР: Темур Жўраев, Илҳом Суюнов, Боян Миладинович, Александр Клецков, Камолиддин Тожиев, Акмал Холматов, Дарко Маркович, Одил Аҳмедов, Асқар Жадигеров, Артур Геворкян, Милодрад Януш. 0'Рекламани тугатдик, энди эътиборимизни бевосита ўйинга қаратамиз. 0'Сичқончамиз "Андалус" колбасаси устида силлиқ юмаламоқда, сирпанмоқда! 0'"Пахтакор" марказий стадионининг пресс ложасидаги стол устидаги компьютеримиз ўйинни онлайн тарзда олиб бориш учун шай! Сичқонча "ёстиқчаси" вазифасини эса жонажон "Чемпион" газетаси ўтаб бермоқда! 0'Диққат, диққат. Ноутбук ва сичқончаларимиз "Пахтакор" марказий стадионига ўрнатилган. Ассалому алайкум барча-барчага! 0'Демак, микрафонларимиз, йўғеее, вай-фай интернет тизимимиз ишламоқда! Бунинг учун "Пахтакор" ва стадион ходимларига олдиндан миннатдорчилик билдирамиз.
|
Категория: Sport |
Просмотров: 1022 |
Добавил: admin
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|