Payshanba, 28.11.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Xayot Nima bilan qiziq?
Всего ответов: 192
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 12
Гостей: 12
Пользователей: 0
Главная » 2010 » Avgus » 12 » Америкалик қалб ўғрилари
23:51
Америкалик қалб ўғрилари

Улар иштирокидаги кинофильмлар ёки клипларни томоша қилган ҳар қандай андозадаги эркак турли ишқий ҳаёлларга берилиши табиий. Бирининг бўлмаса, бошқасининг жодуларидан қутулиб қолиши амри маҳол. Улар эса эркакларни осон бўйсундиришларини билгани ҳолда бу фазилатларидан моҳирона фойдаланишади. Уларнинг ишқий саргузаштлари ҳақида афсоналар тўқилиб, шов-шув солмаган нашр ва каналлар йўқ ҳисоби. Ҳар бири романтик телесериал сюжетига бемалол айланиши мумкин. Хўш, улар ким ўзи? Миллионлаб йигитларни ром этган, бир неча эркакнинг юрагини олиб, шафқатсизларча парчалашга улгурган, энди эса яна эринмай жоду тўрларини тўқишни давом эттиришмоқда.

«Кўпчиликнинг айтишича, мен эркакларни нонуштага, тушликка ва кечки овқатга ямламай ютаман, - дейди Мадонна суҳбатлардан бирида. – Нима деб ўйлашса ўйлайверишмайдими! Бу дунёда кучли бўлиш учун аёл субет бўлиши лозим!» Поп мусиқаси қироличасининг ишқий муносабатлари ҳақида сўзламаган журнал қолмади ҳисоби. Рақс ўқитувчиси Кристофер Флинн, пирсингдан «томи кетган» Деннис Родман, диск-жокей ва продюсер Марк Кейминс, АҚШ президентининг ўғли Жон Кеннеди, баскетболчи Алекс Родригез кабилар орасида қандай умумийлик бор? Уларнигн ҳар бири Мадонна назарига тушиб улгурган. Никоҳ масаласига келсак, Мадонна икки мартагина (!) расман турмуш жабрини сўрган – биринчи эри актёр Шон Пенн, иккинчиси режиссёр Гай Ричи бўлди. Биринчи ёстиқдоши рашк ўтида тарсиллатиб солишдан ҳам қочмаса, иккинчиси аксинча ўзини қобилгина тутарди. Аммо на жиззаки Шон, на юмшоққина Гай Мадоннани ёнида сақлаб қололди.

«Ҳаётимда атиги тўрт эркак бўлган», - дейди дунёдаги энг жозибали ва соҳибжамол оналардан бири Анжелина Жоли. Билли Боб Торнтон, Жонни Ли Миллер, Бред Питт ва сирли нотаниш йигит – актриса унинг исмини ҳеч кимга айтмасмиш – Голливуднинг энг маккор қалб ўғриларидан бири учун рўйхат ниҳоятда қисқа эмасми? Энжи икки марта никоҳдан ўтди. 20 ёшида «Хакерлар» фильми бўйича шериги актёр Жонни Ли Миллерга турмушга чиқди, лекин бир йил ўтмай, зерикиб қолди ва жуфтлик тарқалиб кетди.
Актрисанинг иккинчи эри безори Билли Боб Торнтон бўлди. Никоҳ куни икковлон махсус идишларга солинган қонлари билан алмашишди, лекин уч йилдан кейин таналарига татуировка қилинган собиқ турмуш ўртоғининг исмини ўчиришгача боришди.
2005 йилда Голливуднинг ўз вақтидаги энг чиройли жуфтлиги – Бред Питт ва Женнифер Энистонни ажратишгача борди. «Оиласи бор эркаклар билан ҳеч қачон учрашмайман», - деган маккоранинг гапларига ким ҳам ишонарди. 2006 йилда эса Бреддан фарзанд кутаётганини ҳаммага эълон қилганига нима дейсиз?

Сиенна Миллерни юртида «қонунга зид малласоч» деб аташади. Бунга жиддий асос бор – у айнан кўп фарзандли оила бошлиқларининг бошларини айлантириб олади. Сиенна 2003 йилда «Альфи» комедиясида суратга тушиб ҳаммага танилди. Фильмда у Жуд Лоу билан бирга суратга тушди ва сюжет бўйича йигитнинг севгиларидан бирини ижро қилди. Бунга эътибор берилмаса ҳам бўлардию аммо сценарийдаги муносабатлар ҳаётга ҳам кўчиб қолди. Артистлар орасида бу оддий ҳол, дейишингиз мумкин, фақат у пайда Жуд уйланган ва ҳатто яқиндагина рафиқаси Сэди Фрост унга учинчи фарзандни ҳадя этганди. Афсуски, бу ҳол ҳам Лоунинг ажралишига тўсқинлик қилолмади. Нима бўлганда ҳам, ҳақиқий қийинчилик ва хатарлар Сиеннани янада шиддат билан курашишга мажбур қилади. Журналистлар Миллерни кимга қўшишмади, дейсиз: Кевин Спейси, Мэттью Рис, Пи Дидди, Хейден Кристенсен, Рис Айфэн, Дэвид Невилл, Уилл Картер, Леонардо Ди Каприо, Шон Бин, Дэниел Крейг, Орландо Блум, Жош Хартнетт – рўйхатни ҳали давом эттирса бўлади. Сиеннанинг охирги эҳтиросларидан бири нефть салтанати меросхўри, оилали одам ва тўрт нафар боланинг отаси Бальтазар Гетти бўлди. Уларнинг муносабатлари вулқондек ёрқин тус олди: жамоатчилик уларни қоралади, папараццилар тинчлик беришмади, миллиардер рафиқаси эса ажралишни эшитишни ҳам истамади. Эҳтимол, Сиеннага Бальтазарнинг айнан шу томони ёққандир?

Ҳозир намунали хотин ва меҳрибон она Женнифер Лопезни кўрган одам унинг аввалги саргузаштлари билан танишса, бу икки инсон бир киши эканига ишониши мушкул. Бироқ Марк Энтонига турмушга чиқишдан аввал хонанда мусиқа оламида катта муваффақиятга эришибгина қолмай, ишқий романлар томондан ҳам шов-шувларга сабабчи бўлган.
1997 йилда Жей Ло биринчи марта турмушга чиқди – калифорниялик официант Охани Ноа унинг назарига тушганди. Бир йилга етмай уларнинг муносабатларига путур етди. Ноа билан ҳайрлашишга улгурмай, рэппер Пфафф Даддининг бошини айлантириб олди. Айнан Дадди аёлнинг мусиқа оламига кириб келишига туртки берди. Аммо бу ҳол Женниферни рэппер ёнида сақлаб қололмади. 2001 йилда раққос Крис Жадд билан унаштирилди. Бир йилдан кейин актёр Бен Аффлек билан жўшқин муносабатлари шу қадарга етдики, улар никоҳдан ўтишларига оз қолди. Ўша пайтда саккиз марта никоҳдан ўтган Элизабет Тейлор: «У мендан ўзиб кетади!» - дегани кўпчиликнинг ёдида.
Аммо Марк Энтони билан танишиб қолганидан кейин, афтидан, Женнифер саёқ юришдан умуман воз кечган кўринади. Лопезнинг аввалги ошиқларидан фарқли равишда Марк на бадавлат, на мафтункор, аммо хонанда шахсий ҳаётидан мамнун. «Ҳаётимдан мамнунман, деб энди ишонч билан айтишим мумкин, - дея тан олади Жей. – Марк билан осойишта оилавий бахт нима эканини англадим». Бу бахт узоқ чўзилади, деган умиддамиз.

«Мен эркакларни жуда яхши кўраман. Улар бутун ўй-ҳаёлларимни олишган. Уларни севганим айб эмас-ку», - деб таъкидлайди яна бир қалб ўғриси Кэмерон Диас. Актрисани ҳеч қачон ёлғиз учратмайсиз. Уни Эдвард Нортон, Винс Вон, Робин Уильямс, Жон Майер, фокусчи Крис Энжел ва Жерард Батлер билан муносабатларда «айблашади». Ёшлигида нақд беш йил давомида продюсер Карлос Де Ла Торре билан яшаган. «Мэрини ҳамма ёқтиради» фильмидан кейин Мэтт Дилон қучоғига кирди. Кейин Жаред Лето билан учраша бошлади. Кейинчалик бу даврни ҳаётининг энг зерикарли пайтларидан бири деб эслайди. Хонанда Жастин Тимберлейк қизни зерикишдан халос эта олди. У Кэмерондан кам эмас, кўп эмас – тўққиз йилга ёш эди. «Мен хавотирдан холи ёшлигимга қайтгандек бўлдим», - деб ҳикоя қиларди актриса Жастин билан муносабатлар ҳақида. Аммо у вақти келиб «бехавотир ёшлигидан» ҳам тўйди, шекилли, Тимберлейк билан ҳам орани очиқ қилди. Кейинчалик унинг ошиқлари орасида яна кўплаб таниқли одамларни санай бошлашди. Малика Фионага овоз берган актриса яна кимнинг ҳаёлини ўғрилайди, ҳеч ким билмаса керак.
Бу мақолани бизнинг хотин-қизларимиз ҳам уларга қалб ўғриларига тақлид қилишлари учун берганимиз йўқ. Ахир ўзбеклигимиздан воз кечмайлик-да.
 
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 896 | Добавил: admin | Теги: Америкалик қалб ўғрилари | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Avgus 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024