Концертга ким қандай ниятда ташриф буюради!? Ким қалбидаги
оғриқларга малҳам топгани, бошқа биров ҳаёт ташвишларини,
ғам-андуҳларини бирозга бўлса-да унутгани, кимдир ғафлат босган бўлса
уйғонгани, яна ким кайфиятига унутилмас сархушликни инъом
этгани...Концерт томошабини бўлиб, бу қадар ҳайратга кўмилишимга
ишонмагандим. Сўнгги пайтларда замонавий тилда айтганда, "озодмания”
бошлангани рост. Ёлғон бўлса, бир қўшиқчи 22 кун концерт бериб, яна
концертга чипталар талаш бўлармиди? Концертда минглаб томошобинларни
ҳайратга солганлари хонанданинг маданий тарбияси, саҳна пластикаси,
мухлисларига эҳтироми бўлди. У бош эгди, қўлини кўксига қўйди, ширин
муомала... керак бўлса тиз ҳам чўкди.
Апрелни ҳам байрамга айлантиришдан нишона
бўлса, мана сизга байрам!
Маънавий бойликни кутган бўлсангиз, мана
сизга руҳий озуқа, маданий ҳордиқ!
Муҳаббатдан сармаст бўлиш истагидагилар
учун бундан ортиғи бўлмаса керак!
Бошқасини билмадим-у, мана шу концерти
билан Назарбеков дунё кезса арзийди!
Таъбир жоиз бўлса, одам савдосидан азият
чекаётган кўплаб мамлакат фуқаролари ёлғонларга алданиб қолмасликларига
жавоб топиши учун биринчи бўлиб Ўрта Осиёда одам савдосига қарши қўшиқ
куйлаган хонанда ҳам Озодбек бўлди!
"СЕНСИЗ ЎТГАН БИР КУН ҲАМ МЕНИ ҚАРИТАР, 15
кун бўлди сени кўрмаганимга”, "ҚИШДА БАҲОРИНГ, ВАФОЛИ ЁРИНГ БЎЛАМАН
ДЕДИНГ... ҚАЧОН?” деб куйлайди хонишларида у....
"Келишингни биламан
ёрим”да шундай сўзлар бор:
Ухласам сени ўйлаб,
Куйласам сени
ўйлаб,
Йиғласам
сени ўйлаб,
Кулишингни биламан ёрим...
Чиройинг кўзимники
Таърифинг сўзимники
Барибир ўзимники
Бўлишингни биламан
ёрим!
Баркамол авлод номли қўшиғи эса ифтихор ҳиссини уйғотиши билан
бирга бир фикрни уйғотдики, бу ҳақда қўшиқ шеъри билан танишганингиздан
кейин...
Дарё тошса, кенг денгиз тўлади-да,
Кўкка боққан юлдуз
кўради-да.
Бек боласи барибир бек бўлади-да!
Ворислари икки дарё орасини
Қаддин кўринг
Ўзбекистон боласини!
Болам мендан бахтли бўлсин, дейди бу - эл
Мен кўрмаган кунни
кўрсин, дейди бу -эл
Куйса фақат болам дея куйди бу -эл
Билинади ҳар
нарсанинг сарасини
Қадрин кўринг Ўзбекистон боласининг
Қадим тарих
сўзлашган шу тил сеники!
Султонинг очиб деди: "Йўл сеники!”
Йиллар санга ҳадя
бўлсин, йил сеники
Топиб берди ҳар орзунинг чорасини
Бахтин кўринг
Ўзбекистон боласини
Мана шу қўшиқ эмасми, бу йилги барча давлат байрамлари
финалида янграши керак бўлган?!
Озодбек ижросида янграган қўшиқларга бир
назар ташланг...шунча муҳаббат, шунча қалб ўтинчи, шунча изтироб, шунча
маҳзунлик, нопокларларга шунчалар нафрат, шунча ватанпарварлик!
Озодбек! Ҳур
замонда, ҳур куйлашинг бардавом бўлсин! Дунёга ўз ватанингдан бир юлдуз
бўлиб ёғду сочавер! Инсон зоти англасин, ўзбек эли қанчалар буюк, шу
халқ санъати қанчалар сержило! Токай узоқ яқиндами ҳар биримиз асл маъно топайлик!