Payshanba, 28.11.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Siz hozir qaysi davlatasiz?
Всего ответов: 467
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 12
Гостей: 12
Пользователей: 0
Главная » 2010 » Avgus » 5 » БИР ЎЛКАКИ...! ХИНДИСТОН ҲАҚИДА ҲАҚИҚАТЛАР!
21:32
БИР ЎЛКАКИ...! ХИНДИСТОН ҲАҚИДА ҲАҚИҚАТЛАР!





Бир ўлка-ки, масжидлари қаровсиз қолган, бир ўлка-ки, одамлари ҳукуматнинг сийловига йиллаб муҳтож, бир ўлка-ки, чақалоқлари ахлат босган кўчаларда туғилиб, шавқатсиз улғаяётган, бир ўлка-ки, юлдузлари бирам осмон- халқ тақдири билан иши бўлмаган, бир ўлка-ки, сигирда-ку қадр бор, инсон деган номи йўқ, шунчаки жон ила яшаётганлар...Қанчалар тахир бўлмасин, шуни татидик. Саёҳатдаги роҳатнинг акси керак бўлса, бундан ортиғи бўлмаса керак.

Экология ҳаддан зиёд бузилган. Одамлар нега яшаётганини ўзи билармикан? Ҳаёт моҳияти шу қадар ўз қийматини йўқотишини қандай тасаввур қилиш мумкин? Ҳар куни янги кинопремъералар билан омма кўнглини шунчаки кўтариб туриш аслида нима? Бу юртда одамлар кўп...Ҳаддан зиёд. Бироқ, инсон аталмиш улуғ тушунчага сазаворлар сони-чи? Бир ҳинд дўстим Ашокнинг айтишича, кўчаларда тун бўйи ахлат титиб юрган, бош қўйишга нимадир топиб олса бўлгани, қаерда бўлса ҳам мизғиб ётиш...таъбир жоиз бўлса, ҳиндча қашшоқлик Бхарат (Ҳиндистон) диёрининг ўзига хос кўринишидир. Яшаш шароитининг қатламларга ажралиши бугун шундай аянчли аҳволга келганмикан деб ўйласак ҳам адашамиз. Тарихий далиллар эса, бу типик кўриниш неча-неча йиллар олдин "шакл”лангани ҳақида тасдиқлайди.

Мамлакатнинг пойтахти - Деҳлининг кўрки бўлмиш тарихий обидаларининг бир аҳволда ётишига наҳот ҳукумат бу қадар эътиборсиз? Қутуб Минор, Ҳиндистон Дарвозаси, Жума Масжиди, Red Fort…Қайта тиклаш, ободонлаштириш ҳақида гапирмай қўя қолайлик, наҳот тозалик ишларига амал қилиш шу қадар катта муаммо? Жума Масжидининг олди, шундоққина зинапояга етмасдан, бодринг сотувчилардан тортиб...Бир пайтлар яшнаган фаввора ҳовузлари эса ахлатга тўла! Бу не ҳол?

Агра томон йўл оламиз. Бобурийлар сулоласининг сўнгги вакили Жоҳ Жаҳон гуллатган макон... Таьсаввурлар бошқача, таассуротлар ҳам шундоқ бўлса қанийди! Деҳлидаги ўша типик кўриниш такрорланади... Бўм-бўш интернет-кафелар, бақувват сигирлар тортаётган аравалар, ҳолдан тойган итлар, ёш болакай савдогарлар, тиланчилар... Тож Маҳал мажмуига киришдан олдин истайсизми йўқми шундай бетакрор манзарага кўзингиз тушади. Тож Маҳал мақбараси сари илк қадамлар ташлаймиз. Дунёнинг етти мўъжизасидан бирини кўриш учун одам аримайди...Улар қаторида ҳайрат ила Тож Маҳални тезроқ кўришга шошамиз. Ёнимиздаги гид эса рўпарамизда қад ростлаган сеҳрли қадамжо ўтмиши ҳақида бот-бот сўйлайди. 22 йиллик бунёдкорлик ишлари, мармартошнинг қаердан келгани-ю, қандай қимматбаҳо  тошлардан нақшлар ясалгани, мақбара кириш дарвозасига Қуръони Карим оятлари битилгани... Биз эса ватандошларимизнинг ҳинд заминида шундай улуғвор бунёдкорлик ишлари яратганидан мағрурланамиз. Тинмай "Мўғуллар империяси” дея алжираётган гид Жоҳ Жаҳоннинг қонида ўзбекнинг қони гупурганини қайдан ҳам билсин?! У билан фикрларимизни бўлишамиз. Хоҳлаб-хоҳламай тан олади, у!

Тож Маҳалга кирамиз. Жоҳ Жаҳон ва Мумтоз Маҳал бегим ҳаққига тиловат қиламиз. Сўнгра бутун мажмуани диққат билан кўздан кечирамиз. Иншоаат орқа томонидан Жамна дарёси кесиб ўтади. Ундан сўнгра қурилиш бошланиб, битмай қолган иншооатга кўз тушади. Гид буни Жоҳ Жаҳоннинг амалга ошмаган орзуси дея изоҳлайди. Тож Маҳал миноралари эшиклари  бугун саёҳлар учун ёпиқ (Айтишларича, ўз муҳаббатига ета олмаган ҳинд ёшларидан бир нечтаси миноралардан пастга ташлаб, жонига қасд қилган экан. 
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1079 | Добавил: admin | Теги: БИР ЎЛКАКИ...! ХИНДИСТОН ҲАҚИДА ҲАҚ | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Avgus 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024