Yakshanba, 24.11.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Siz qaysi filimni korishni hohlaysiz?
Всего ответов: 259
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 63
Гостей: 63
Пользователей: 0
Главная » 2011 » Aprel » 19 » Биз кутган испанча "Эл-Классико"!
21:35
Биз кутган испанча "Эл-Классико"!

18 кун ичида 4 классико кўп эмасми деган саволни ҳар ким ўзига бериб кўрган бўлса ажаб эмас. Барса мухлислари ютқазиб қўйишдан қўрқишса, Реал мухлислари ғалаба қозониш имконияти кўпайганидан хурсанд. Нима бўлганда ҳам бу ниҳояси йўқ эртак. Ушбу учрашувлар қандай тугашига қарамасдан уларни иложи борича кўнгилни кенг қўйиб, мириқиб томоша қилиш керак. Чуник футбол тарихида бу каби ҳодиса қайта такрорланиши қийин.

Фикр юритаётганда бир нарсадан келиб чиқайлик: Ушбу учрашувларда ҳар нарса содир бўлиши мумкин. Барсани футбол тарихидаги энг кучли жамоа деб аташаяпти. Қўлимизни кўксимизга қўйиб тан олиб айтадиган бўлсак Барса 4 учрашувда номинал фаворит сифатида майдонга тушади. Реал мухлислари жаҳл қилишдан олдин букмекерлик корхоналарнинг фоизларига қараб кўринглар. У ерда на Барса мухлислари на Реал мухлислари бор,сизни ишонтираман. У ерда фақат пул мухлислари ишлайди. Шунинг учун "ким фаворит?” саволига оъектив жавоб қидираётганларга Мадриднинг ҳомийси Bwin ташкилотининг ставкаларига назар ташлашни маслаҳат бераман. Хўш, фаворит бор экан. Бу билан бир нарса ўзгардими? Реал бу билан натижага эриша ола олмайди деганими? Сафсата. Реал Барсани ҳозир мағлуб эта оладиган ягона жамоа. Алоҳида учрашувда эса ҳамма нарса бўлиши мумкин. Шунинг учун кимда қандай имкониятлар борлиги тўғрисида фикр юритиш бу ерда ўринсиз. Бизда қуйидаги манзара бор: Икки жуфтликнинг аниқ фаворити бор, аммо бу ҳеч нарсани англатмайди. Ҳеч нарсани. Ундан ташқари: Барса биринчи икки учрашувда (Лига учрашуви ва Қирол Кубоги финали) ғолиб бўлиши мумкин. Шунда барча Барсани Мадридни тор мор қилгани тўғрисида қўшиқлар куйлай бошлайди. Барча гўёки: "Бўлди... Ҳаммаси маълум” қабилида бош чайқаши мумкин, аммо Чемпионлар Лигасининг ярим финалида Мадрид ғалаба қозонмасдан икки дуранг натижасида финалга чиқадиган бўлса ҳам Барса якунда "катта жанг”да мағлуб бўлган бўлиб чиқади. Бу мантиғи йўқ,сўнги йўқ эртак. Бир жамоа иккинчисига бир нарсани исботлаши учун барча жангдан ғолиб сифатида чиқиши керак. Бу эса мураккаб.

Икки томон ҳам қўрқувда ҳозир. Сўзсиз. Барса йиллар давомида йиққан мақтовларинниг ҳақиқий исботи вақти келгани учун, Реал эса тўкилган обрўсини (сўнги йиллардаги Барсадан тинимсиз мағлубият ва айниқса "5-0”)бутунлай тушуриб юбормаслик учун. Бу тарихий жанг. Бу жанг тўғрисида ҳали кўп гаплар айтилади, ёзилади. Шунинг учун унда бутунлай мағлуб бўлмаслик принципиал аҳамиятга эга. Реал мағлуб бўлса жуда узоқ давр Барса олдида тили қисқа бўлиб қолса (бу Мадрид учун энг даҳшатли туш каби), Барса ютқазса ҳеч қачон Мадридга ва бутун дунёга ушбу жамоанинг тарихда энг буюк бўлганлигини исботлай олмайди. Барчаси гапда қолиб кетади. Ҳаттоки ўша машҳур "5-0” ҳам. Исбот керак! Иккала томон учун ҳам исбот керак! Майдонда. Шунинг учун ҳам бу жангдан кимдир тўлиқ ғолиб бўлиб чиқишига ишониш жуда мушкул. Мухлисларга: Ҳар нарсага тайёр туринглар!

Руҳий томондан иккала жамоа бош мураббийлари керакли ишларни қилиб қўйишди. Мауриньо: "Кейинги йил Реал йили бўлади”, деган бўлса, Гвардиола : "Асосий мақсадимиз Ла Лига” , деб ҳароратни бироз тушургандай бўлишди. Албатта, буни жиддий қабул қилиб бўлмайди. Иккала мураббий ҳам жамоасини руҳий босимдан иложи борича озод қилишга уринмоқда аммо бунинг иложи йўқлигини уларнинг ўзлари ҳам тушуиб турган бўлса ажаб эмас. Бу шунчаки, ўхшамай қолган тақдирда: "Айтгандимку сизларга” дейиш мақсадида кўпроқ.

Каталония ва Мадрид ОАВлари бир бирини "ғажиш”ни бошлаб юборишган. Ҳар қандай айтилган ноўрин гап ёки фикр ҳақиқий "бомба” каби қабул қилиняпти. Шахтёр билан бўлиб ўтган баҳсдан сўнг Гвардиоланинг Шахтердан сўнг финалга тайёргарлик ҳақидаги фикрлари "Марка” нашри томонидан дарров "Ҳурматсизликнинг яққол кўриниши” мисолида талқин этилди. Ваҳоланки у ерда Пеп шунчаки Реалга қарши Қирол Кубоги финали тўғрисида гапираётган эди. "Марка” эса буни "Пеп Реални ҳурмат қилмаяпти. Рақиб сифатида кўрмаяпти. Реалга қарши ярим финал турганда ЕЧЛнинг финали тўғрисида фикр юритаяпти” каби талқи этди. Ваҳоланки барча Пепнинг аслида нимани назарда тутганини тушуниб улгурган эди. Ёки Роналдунинг: "Ким охирги кулса яхшироқ кулади”, деган иборасини Каталония ОАВлари жуда кескин қабул қилишди. Гўёки: "5-0 га мағлуб бўлган инсон яна қандай ҳадди сиғди бундай дейишга. Барчасини исботлаб бўлдикку” дегандай.

Ҳозир Испанияда барча мухлис. Вақтинчалик бўлса-да бир томонга ўтиб туришингиз керак. Журналистмисиз, инжинермисиз,врачмисиз-фарқи йўқ. Сиз ҳам бир томонга ўтиб олинг. Аммо бир нарсани унутманг: Ғолиб жамоага тан бериш керак! У ким бўлишидан қатъий назар, бунга лойиқ бўлади. Бундан бошқа исботнинг иложи йўқ ва бундан сўнг бўлиши қийин. Биргина рақиб жамоага йўналтирилган қарсак сизни буюк жамоанинг ҳақиқий мухлисига айлантиради.

Реал жаҳонниг энг кучли мураббийи ва энг кучли икки футболчининг бири билан Жаҳоннинг энг кучли футболчиси ва энг кучли икки мураббийидан бирига қарши! Иккала жамоа ҳам оптимал ҳолатда.

El Clasico Real Madrid - Barcelona 16-04-2011


Категория: Sport | Просмотров: 909 | Добавил: admin | Теги: Биз кутган испанча Эл-Классико! | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Aprel 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024