Аломатлар |
Тахминий ташхис
|
Ким ёрдам беради? |
Бола жуда жонсарак, йиғлаганида ияги ва қўллари силкинади
|
Ҳомиладорлик ва туғруқ пайтидаги асоратларнинг оқибати |
Невропатолог |
Киндик ярасидан қонли йирингнинг ажралиб чиқиши, киндик атрофининг қизариши
|
Йирингли инфекция эҳтимоли (омфалит)
|
Шошилинч педиатрга!
|
Бола йиғлаганида киндик соҳасида "ҳаво шари”га ўхшаш шишнинг пайдо бўлиши
|
Қорин тўғри мушакларининг бир-бирига тўғри келмаслиги – киндик чурраси
|
|
Болада ушлаш рефлексининг йўқлиги (агар кўрсаткич бармоқ гўдакнинг кафтига қўйилса, у бармоқни ушлаб олмайди)
|
Туғилган пайтидаги жароҳат, асаб тизимининг шикастланиши |
Невропатолог |
Бола эмаётганида нотинч бўлиб, йиғлайди, сўрғични ташлаб юборади
|
Қулоқ оғриғи. Бу қулоққа евстахий найчаси орқали сут тушганида юз беради (кўп ҳолларда оғзида сутли шиша билан ухлаб қолганида)
|
Отоларинголог |
Гўдак кўкракни эмаётганида тез-тез танаффус қилади, бунда оғзи атрофи ва лабларининг шиллиқ қатлами кўкимтир тусга киради. |
Юрак касаллиги аломати |
Педиатр, кардиолог |
Икки ойлик бўлганида гўдак назарини предметларда ушлаб турмайди |
Кўриш қобилиятининг пасайиши |
Окулист |
Икки ойлик бўлганида бола бошини ва кўзларини товуш чиққан томонга қаратмайди
|
Эшитиш қобилиятининг сусайиши |
Отоларинголог |
Ўғил боланинг битта мояги иккинчисидан каттароқ, мояк халтасининг ярми катталашган |
Мояк истисқоси (водянка яичка) (бир ёшгача мустақил равишда йўқолиши мумкин) |
Жарроҳ |
Қорни
билан ётганида бола думбаларининг остидаги тери бурмалари симметрик
жойлашмайди. Бола орқаси билан ётганида, унинг оёларини тиззасидан
букканингизда уларни ён томонларга тўлиқ ажрата олмайсиз
|
Ривожланмаган ёки тос-болдир бўғимлари чиққан бўлиши мумкин |
Ортопед |
Бола тинмасдан бошини бир томонга қаратади, уни битта елкасига эгади
|
Туғилган пайтида бўйин мушаклари шикастланган бўлиши ёки уларнинг ривожланиши бузилган бўлиши мумкин |
Ортопед невропатолог, Жарроҳ
|
Бир кўзининг ёшланиши, қовоқнинг қаттиқлашиши ва қизариши |
Ёш халтасининг яллиғланиши |
Окулист |