Yakshanba, 24.11.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Siz qaysi filimni korishni hohlaysiz?
Всего ответов: 259
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 47
Гостей: 47
Пользователей: 0
Главная » 2010 » Avgus » 5 » Болливуд юлдузлари гўзаллигининг сири
21:15
Болливуд юлдузлари гўзаллигининг сири

Болливуд гўзалларининг бундай қомат ва чиройга эришиш учун қанча нарсадан воз кечгани ва ўзини қанчалик қийнаганини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Голливуддаги юлдузлар қандай парҳез тутишини ёзмаган нашр қолмади ҳисоби. Уларнинг Болливуддаги ҳамкасблари ўз қоматларини қандай сақлаб қолишади? Шубҳасиз, уларнинг ҳаёт тарзи америкалик машҳурлардан кўп ҳам фарқланмайди - «сиҳат тиласанг, кўп ема» нақлига риоя этишади, спортзалидаги машғулотдан бош тортишмайди, ёқтирган нарсаларини эса меъёрда истеъмол қилишади.
Ҳинд киносининг энг гўзал аёлларидан бири Шилпа Шетти: «Ҳамма нарсани тановул қилавераман, суткасига 2000 калорияга яқин оламан. Жисмоний меҳнат билан шуғулланмайман, шунинг учун катта миқдордаги углеводларга ҳожат йўқ. Пайшанбада фақат вегетарианлар таомига бериламан. Одатда нонуштага бир коса сули бўтқаси ва қора чой билан тамадди қиламан. Ҳафтасига уч-тўрт марта спортзалида шуғулланаман. Машғулотлардан кейин оқсилли коктейл ичаман, иккита хурмо ва саккизта майиз ейман. 14.30да тушки овқатда бешта бошоқлидан тайёрланган, устига «ги» эриган ёғи суртилган «роти» ёпган нони (ротини ёғсиз еёлмайман), рафинадланган ўсимлик ёғига қўшилган сабзавотлар, товуқ ва дал (зираворлар ва помидор қўшилган нўхатли таом) истеъмол этаман. Агар иштаҳам ширинлик талаб қилса, шоколад ёки кулфини (ҳинд музқаймоғи) оғзимга соламан. 17.00дан кейин кўк чой ичаман, умуман кун давомида кўп иссиқ чой ичаман. Кечқурунга соя сути ва чой. Кечки овқатгача бошқа ҳеч нарсага қарамайман. Жуда оч қолсам, омлетли сэндвични қоринга уришим мумкин. 21.30да кечки овқатга ўтираман – олма ёки анорли салат-латук. Жуда кеч уйқуга кетаман, бундан аввал ҳар қандай углеводдан воз кечаман».
Доимо ёки қароқчи, ёки полициячи ролини ижро этадиган Сунил Шетти (Шилпага ҳеч қандай қариндошлиги йўқ, шунчаки фамилияси бир хил): «Кунига қарийб 1500-2000 калория чиқса керак, бу ҳақда ўйлаб бошимни қотирмайман. «Султон каби нонушта, шаҳзода каби тушки овқат ва гадой сингари кечки овқат қил» таъбирига бўйсунаман. Ҳеч қандай овқатдан бош тортмасам-да, ортиқча таом ҳам ўз номи билан ортиқча. Нонуштага онамнинг тайёрлагани, баъзида тухум оқи билан қора нон. Қуёш чўққига чиққанида икки навдаги сабзавот қўшилган кулранг гуруч ураман. Тушки овқат маҳали шўрва, салат ва гўшт ёки балиқ. Вегетарианлик тарафдори эмасман, лекин ҳафтасига уч кунда гўшт емайман. 16.00да печенье ёки бирорта енгил нарса, мева билан иштаҳамни алдайман. Кечи билан 19.30да кечки овқатга ўтираман. Ширинликка ўчман, шунинг учун рафиқам Манна мендан уларни яширади. Таиланд таомларини жуда хуш кўраман. Ҳаётимда оқсилли коктейл ёки стероидлар истеъмол қилмаганман, спорт залида кўп шуғулланаман, Нимага эҳтиёж сезишини тананинг ўзи билади. Қулоқ тутсангиз, бас».
2001 йилда «Ҳиндистон гўзали» деб тан олинган Селина Жейтли: «Кунига етти марта - ҳар икки ярим соатдан кейин кам-кам миқдорда тановул қиламан. Кунига етти-саккиз пиёла кўк чой ичаман. Нонуштани ҳеч қачон ўтказиб юбормайман – кўп мева ва ёнғоқ ейман. Калорияларни санаб ўтирмайман, чунки қанча кўп ҳаракат қилсам, шунга қараб ўрнини босишга ҳаракат қиламан».
Актриса ва модель Бипашу Басу: «Ҳеч қандай парҳез, ҳеч қандай тартиб! Спорт залида терга ботгунча шуғулланаман, ҳар куни тинимсиз ҳаракатдаман, натижада семиришдан дарак ҳам йўқ».
Бенгалиялик соҳибжамол Рия Сен: «Парҳез тутиш мен учун эмас. Парҳез ҳақида ўйлашим билан шоколад ҳаёлимга келаверади. Лекин назоратли овқатланиш тарафдориман. Қорним очганида овқатланаман, бунда таом миқдорига аҳамият бераман. Тренажёрлардаги машғулотларга муккасидан кетмайман, гантеллар билан енгил машқлар бажаришим мумкин. Вазним билан ҳеч муаммо бўлмаган, кўп машқ бажариб, мушаклари чиқиб кетган аёлларни жиним кўтармайди. Сузишни ёқтираман, рақс билан шуғулланаман, балиқ овлайман».
Химеш Решаммия: «Кунига оладиган калорияларим сони 1400 дан ошмаслигига эътибор бераман. Гуруч ва конфетлардан умуман воз кечганман. Парҳез тутмаган пайтларим ҳамма нарсани еяверишим мумкин, бунда ҳеч қандай чекловга қарамайман».
Нейл Нитин Мукеш: «Калорияларим ҳисоби кунига тахминан 2500 миқдорда бўлгани яхши. Шунда кунига 1000-1100 калория йўқотаман. Бундай кунларда нонушта ва тушки овқатга балиқ тановул қиламан. Кунига тахминан 140 г оқсил олишим керак. Бундан ташқари углевод ва ёғли таомлардан иложи борича узоқроқ бўлишга интиламан. Оиламизда қорин қўйишга мойиллик бор».
Рахул Ханна: «Ҳеч қандай парҳез тутмайман. Иложи борича соғлом овқат ейишга ҳаракат қиламан. Уйда тайёрланган овқатдан бош тортмайман, янги узилган мева ва сабзавотларни истеъмол қиламан, кўп сув ичаман».
Рохит Рой: «Ҳар бир калориямни санаб ўтирадиган парҳезларга берилишни истамайман. Қовурилган овқатлар, алкоголь ва конфетлардан воз кечишга тўғри келди. Асл бенгалиялик бўлганим сабабли конфет емаслик жуда мусибатли. Уни иложи борича ҳаёлдан чиқариб ташлашга ҳаракат қиламан».
Тушар Капур: «Эрталаб спорт залида машғулот қиламан. Сўнгра оқсилли коктейл ва мюсли билан нонушта қиламан. Обедга роти, тандури жўжаси ва сабзавотлар ейман. Куннинг иккинчи ярмида оқсилли омлет тановул қилсам, кечқурун ҳам уни ейман, фақат нонсиз».
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 857 | Добавил: admin | Теги: Болливуд юлдузлари гўзаллигининг си | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Avgus 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024