Бу қизимиз хам "одноклассники" сайти орқали биз билан боғланди. -Ота онам мен учун хақиқий оила ва севишганлар тушуначси намунаси бўлган. Ёшлигиси қирққа етганида хам бир бирлари билан шунақанги романтик муносабатда бўлишардики хамма хавас қиларди. Хақиқий севги шу деб билардим тўғриси. Деярли хар куни қаергадир бориб кафе кино қилиб юришарди. Деярли хар куни бирга тушишган суратлар.
Бирон маротаба йўқ бу фантастика эмас хақиқат умуман бир бирига қаттиқ гапиришмаган! Хеч қачон! Энг катта урушлигиси фақат "Хафа бўлдим" дейиш бўлган.
Ох ана шундан кейин бир бирини кўнглини олиш, сюрпризлар қилишлар бўларди. Тавба қириққа кириб бир бирлигисига хатлар ёзиб қўйишарди. Адам вахлироқ уйғониб ишга кетадиган бўлса онамни безовта қилмай деб ўзи тез нонушта қилиб онамга хат ёзиб кетарди.
Уларни бир бирига мурожаати ЯГОНАМ, ЖОНИМ, ПУМПАЛОҒИМ, АСАЛИМ, АРСЛОНИМ ва хоказо бўлган.
50ларни қоралай бошлашгач оиламизга дарз кетди. Бу аввало мен учун катта шок эди. Умуман бир умр севги, хурмат ва илиқ муносабатда тарбияланганганим учун бу холатни тушунмасдим. Бундай совуқ муносабат ва жанжалларни фақат фильмда кўрганман.
Отам бошқасини севиб қолди... Барибир у оиласига кетиб қолди. Эх унгача қанча жанжаллар бўлди.
Онам қийналгани фақат мен ва Худога аён. Бечора онам озиб тўзиб тамом бўлди.
Хар куни ўша аёлни қарғайман топиб бориб ўлдириб қўйишни хам истардим. Онам эса унақа аёлмас, ичига ютади. Қизим зўрлаб бўлмайди дейди шўрлик.
Онам ишлолмай қолди хасталаниб. Роса қийналдик. Бир бурда нонга зор бўлган кунларимиз хам бўлди.
Турмушга чиқиш хақида умуман унутдим. Менда кучли қўрқинч хисси қолган. Чунки оила мана шундай бўлади деб тарбияланганим бир зумда тамом бўлди. Мен бунақа оила хохламайман ва ишонмайман хам. Худо кўрсатмасин мени хам ташлаб кетадиган бўлса онамдек холатга тушишни хичам истамайман. Фарзандларим хам отасиз мен каби катта бўлишини истамайман. Хеч ким кафолатланмаган.
Менга уйланишни истаганлар бўлмоқда, уларни романтикасидан шартта жиғибийрон бўлиб кетаман. Чунки отамдек романтик инсонни кўрмаганман, бўйим етганида қилган ишидан кейин бу йигитларнинг романтикаси ота онамники олдида холва бўлса эртага нима каромат кўрсатарди?
Идеал инсон йўқ фақат Худо идеал дейишади. Лекин идеал оила бор деб билардим, у хам бўлса бизни оила эди. У хам чиппакка чиқди, демак бундай оилани ўзи бўлмас экан.
Мен эса ота онамдек романтик оилани хохлагандим.
AZIZA