Иккинчи бўлимни мезбонлар
фаол тарзда бошлашди. 53-дақиқада Виктор Карпенко ўнг қанотдан тўпни
Жадигеровга жуда қулай тарзда етказиб берди. Бироқ Асқар Жадигеровнинг
зарбаси анча ноаниқ кетди. 61-дақиқада Милош Трифунович ўнг қанотдан
оширган тўпни Анвар Ғофуров атайин ўтказиб юборди, тўп Жавлон
Иброҳимовдан ҳам ўтиб кетди. Анвар Ражабов ўнг оёғида жарима майдончаси
ташқарисидан кучли зарба йўллади. Ражабовнинг тепган тўпи дарвозанинг
юқори ўнг бурчагига кириб кетди – 0:1. Ражабовдан навбатдаги жуда чиройли гол.
64-дақиқада
ҳисоб яна ўзгариши мумкин эди. Аммо Камолиддин Мурзоевга тезлик
етишмади, Трифуновичга эса ҳимоячилар имкон беришмади. 70-дақиқада Азиз
Ҳайдаров тўпни чап қанотга Ражабовга тўпни қулай тарзда узатди. Анварни
жарима майдони чизиғида заҳирадан майдонга тушган Алиризо Муҳаммади
қўполлик билан тўхтатиб қолди. Пенальти, унинг устига Алиризо
Муҳаммадига қизил карточка. Нуқтага тажрибали ҳимоячи Хайрулла Каримов
яқинлашди. Унинг берган зарбасини Алиризо Ҳақиқи қайтара олди, лекин тўп
устунга теккан ҳолда дарвоза ичига бориб тушди – 0:2. Ғалаба сари жуда
катта қадам. 87-дақиқад Анвар Ғофуровнинг қўпол хатоси туфайли ҳисоб
қисқарди. У тўпни Нестеровга қолдирди, бироқ Игнатий уни тушунмади
Спежтим Арифи эса тўпни дарвозага жойлаб қўйди 1:2. Бош ҳакамнинг иккинчи
бўлимга қўшиб берган 5 дақиқасида яна ўша Спежтим Арифи яқин масофадан
боши билан "Бунёдкор” дарвозасига зарба йўллади, бироқ Игнатий Нестеров
тўпни жуда катта қийинчилик билан қайтарди. Ўша дақиқанинг ўзида
"қалдирғочлар” қарши ҳужумга ўтишди. Анвар Ражабов чап қанотдан Виктор
Карпенкога тўпни етказиб берди. Жамоа сардори ўйинга нуқта қўйди – 1:3. Жуда муҳим ғалаба.
Ушбу
ғалабадан сўнг "Бунёдкор” ўз очколарини 5 тага еткази ва ўз гуруҳидаги
2-ўрнини мустаҳкамлаб олди. Бугун Тошкент вақти билан 23:00 да ушбу
гуруҳнинг яна бир ўйини "Ал-Иттиҳод” – "Ал-Ваҳда” учрашуви бўлиб ўтади.