Англияда яшайдиган 47 ёшли Перри Ваткинс
бошқалардан тубдан фарққиладиган автомобиль ишлаб чиқди. Ноёблиги
нимада, дейсизми? У дунёдагиэнг митти авто, деб расман тан олинди.
Ишонмасангиз, Америкадаги Жаҳонрекордлари академиясидан суриштиринг, бу
машинани ўша жойда ҳам қайдқилишган.
Машинанингбаландлиги
атиги 99 см, кенглиги эса – 66 см. Уни яратиш учун Ваткинс 7ой ҳаётини
аямади. Вазни 150 кило келадиган автомобиль кузовифиберглассли, яъни
шишапластикдан ишланган.
Акалари– оддий машиналардан орқани
кўрсатадиган кўзгу, олд ойнани артадиганмослама, чироқлар ва ҳатто газ
чиқариш трубаларига ҳам эга. Тўғри, бутрубалар ҳақиқий эмас, яъни
машиналарда бажарадиган вазифани бажараолмайди, шунчаки машиналигини
билдириш учун ўрнатилган, холос.
Машинакапотининг остида 150 кубли
двигатель бўлиб, машина соатига 64 кмтезликка эришишга қодир. Ёнилғини
эса 112 км га бир галлон сарфлайди.
«Одамларйўлда машинамни кўриб
қолишганида аввалига кўзларига ишонишмайди.Сўнгра миттилиги учун кула
бошлашади», - деб ҳикоя қилади Ваткинс.
«Миттивойи»нингўзига
ярашадиган кичик ўриндиғига ўтириб олиш учун Пери икки букилибкиришига
тўғри келади. Энг қизиғи, бу автомобилда жамоатчилик жойларидаюриш учун
расман рухсат берилган.