Бу савол кўпчилик аёлларни қизиқтириши табиий. Ахир гўзалларимиз юзларига атир-упа суриши, нафис ҳидли атирларни сепиши, чиройли, баъзида эса ҳатто очиқроқ кийим кийиши (бу ҳолни биз маъқулламаймиз, лекин инсон сифатида тушунишимиз мумкин), керакли вақтда ноз билан қараши ва киприкларининг камони билан асл эркакларни яралаши ҳам бежиз эмас. Бироқ ҳатто бундай ҳийлаю макрлар ҳам ҳар доим фойда беравермайди. Чунки атрофида бу қадар кўп соҳибжамолни кўрган эркак ҳам танлашни хоҳлайди.
Австралиялик олимлар йигитлар қандай аёлларни танлаши билан қизиқиб кўришди. Синовда турли ёшдаги эркаклар иштирок этишди. Уларга турли аёлларнинг фотосуратларини кўрсатишди ва улар сирасидан танлашни сўрашди. Аниқланишича, топ-моделлар қоматига эга бўлган қизлар эркакларга кўп ҳам ёқмас экан. Эҳтимол, журналда томоша қилишни хуш кўрар, аммо танлашга келганда аксарият ўғлонлар жуссаси кичик бўлса ҳам кенг тосли санамларга афзаллик беришар экан. Уларни кам эмас, кўп эмас, қатнашчиларнинг нақд 89 фоизи танлашди. Семизлар эса 2 фоизгина эркаклар эътиборини қозонди. Бунинг сабаби тайин, дейишмоқда тадқиқотчилар, бу эркакларнинг онгига яширинган. Ахир юқоридаги қоматли аёллардан кўпинча соғлом фарзандлар туғилади. Бу ҳол эса эркак учун жуда муҳимдир. колганини www.uznihol.com da tanishing