Гох гохида наштардек, юракка санчилар хотира,
мана бугун хам шундай, еган эдим лочира...Билсанг бошқа хеч ким шуни номин
билмади, менга тавсия этиб, тайёрлаб хам бермади.
Яна бахор келадир, қир адирда лолалар, ёнингга
боролмасман, юрагим дов бермайди. Биламан бахор хам севар сенинг хилқат
маконинг, безаб бурканиб турар алвон алвон чечаклар... маъюс тебраниб алла айтар
қизғалдоқлар..
Қалбим қонидир аслида бу гуллар.
Мана яна шу бахор, чехралар янги янги, улардан
интиқ излайман, тополмайман сени мен. Кимлар кетар ким келар, бу йўлларга ким
лойиқ, ул манзил бекатига эссизгина севгилим.
Қўлим дуода кўзим жиққа ёш, энтикаман хар
бахор, сенсиз бахтим бўлмас бошқа...қаро ерларга эссизгина севгилим...