"Ўзбекнаво”
эстрада бирлашмаси расмий равишда эълон қилади: «Ниҳол»
мукофоти совриндори Феруза
Жуманиёзова "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасини расман огоҳлантирмай
2010 йил 13-16 июль кунлари Тожикистон Республикасининг бир қатор
шаҳарларида ноқонуний концертлар берган. Ф.Жуманиёзова Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 498-сон
Қарорининг талабларини ҳамда лицензия Битимини қўпол равишда бузган.
Шу
сабабли Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш
кенгаши ҳузуридаги Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг жорий йил 20
июлдаги 14-сон мажлисида хонанданинг лицензиясини вақтинчалик тўхтатиш
ҳақида қарор қабул қилинган.
|