Yakshanba, 24.11.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Yeyish uchun yashaysizmi yoki yashash uchun yeysizmi?
Всего ответов: 239
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 66
Гостей: 66
Пользователей: 0
Главная » 2010 » Aprel » 8 » Hojiboy tojiboev Kuldirib sung yig'latib ketdi ...
18:19
Hojiboy tojiboev Kuldirib sung yig'latib ketdi ...



Картинка 1 из 2



Xеч эътибор берганмисиз, қизиқчининг кўзларида тоғдай залворли мунг бўлади… У мунгни кўриш эмас, ҳис қилиш мумкин, холос. Ҳожибой Тожибоев… Бу номни эшитганимизда чеҳрамизга беихтиёр табассум югурар эди. Бугун-чи?

"Эҳ…” Фақат шу сўзнигина айта оламиз... Ҳожибой Тожибоев – ўзбек халқини кулдира-кулдира… Йиғлатиб кетди…

Саид МУРОДОВ, журналист: ‘‘ТАНИМАДИНГ-А, ПАЧАҚ’’
Илк бор Ҳожибой Тожибоевнинг ижоди билан газета орқали танишганман. «Танимадинг-а» номли ҳангома эди. Ўша газетада Ҳожибой Тожибоевнинг қизиқчилар танлови ғолиби бўлгани тўғрисида хабар ҳам босилган эди. Рости гап, ҳайрон бўлганман. Чунки эълон қилинган ҳангоманинг деярли кулгили жойи йўқ эди. Кейинроқ, ҳангомани қизиқчи ижросида эшитгач, кўргач, у бекорга ғолиб бўлмаганини тушунганман.
Ҳамма гап ижрода экан.
Кўплаб қизиқчилар ёзувчиларнинг қизиқарли ҳикоя-лар ёзиб бермаслигидан нолиб юради. Ёзувчилар билан гаплашсанг, қизиқчиларнинг ўзи кулгили ҳангомаларни яхши англамаслигини айтади. Ҳожибой Тожибоев-нинг ижодига назар солиб, англайманки, ҳаммаси бе-ҳуда гаплар. Одамларни кулдириш учун жимжимадор гаплар ҳам, қизиқарли воқеалар ҳам керак эмас, оддийлик ва самимийлик лозим, холос.
Ҳожибой Тожибоевнинг бошқалардан фарқи ва юту-ғи нимада эди?
У ҳеч қачон чираниб, «одамларни кулдирай» деб овозини ва ўзини минг кўйга солган эмас. Шундай ёнингизда тургандай, жонажон ўртоғи, танишига оддий ҳикояни юракдан чиқариб айтиб бераётгандай қизиқ-чилик қиларди.
Унинг яна бир муҳим ютуғи ҳамма учун бирдай эди. Биринчи синф боласидан то саксон яшар чолгача – ҳамма-ҳамма бирдай севарди, ардоқларди ва тушунарди. Бошқа қизиқчиларни оила даврасида томоша қилаётганингда ҳар доим юрагингда бир ҳадик бўлади – бирор уятсиз гап қилиб қўймасмикин! Ҳожибой Тожибоевни шундай ҳадиксиз томоша қиларди киши. У ҳатто қизиқчи ҳам миллий қадриятлар, миллий менталитетни қадрлаши, унга ҳурмат билан муносабатда бўлиш лозимлигини уқтириб кетди ва муҳими, шундай қилиб ҳам халқни кулдириш, кўнглини топа билиш мумкинлигини исботлади.
Қизиқчиликни масхарабозликдан фарқлолмай қолган айрим қизиқчиларимиз унинг услуби, санъати ва тажрибасидан ўрганса ёмон бўлмас эди.


Шерали Ҳожиев: ‘‘Дардни ҳам кулги билан енгар эди…’’
Ҳожибой Тожибоев – тенги йўқ инсон эди. Бир воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди. "Талисапед”ни суратга олиш ишлари кетаётган вақтлар. Ўша фильмда Ҳожибой Тожибоев саҳнага чиқиб қизиқчилик қиладиган кўри-ниш бор. (Эсингизда бўлса, қанча гапирмасин, одамлар кулмай ўтираверишади). Томошабин содда-да, бир кун Самарқандга борсам, бир киши мени тўхтатиб, "Шерали ака, Ҳожибой Тожибоевни ҳурмат қилардим, зўр кулдирарди. Лекин Бухорога бориб, Талисапед деган қишлоқдаги одамларни кулдирол-
май қайтиб келганига қойил қолмадим” дейди. "Ака, у кино! Ҳожибойнинг ўзини кўрган одам ўзини кулгидан зўрға тияди-ку, қандай кулмай ўтириш мумкин?!” дедим жавобан.
Ҳа, Ҳожибой Тожибоевнинг юз-кўзидан, бутун вужудидан кулги, кулги бўлганда ҳам соф, самимий кулги ёғилиб турарди.
Биз бир устоз – Эргаш Каримовнинг шогирдлари эдик. Ҳожибой Тожибоев менга устоз, ака эди. Уларсиз тўйим ҳам, базмим ҳам татимасди. Охирги марта учрашганимизда ранглари синиққан, ғамгин эдилар. "Нима бўлди, Ҳожибой ака, мазангиз йўқми?” десам, "Ҳаммаси жойида, Шер, отдайман!” деб қўйдилар.
Ҳожибой ака дардни ҳам кулиб енгадиган инсон эди.
Бугун элимиз тўйлари Ҳожибой Тожибоевнинг самимий сўзларини соғиниб ҳувиллайди, бугун муҳташам саҳналар Ҳожибой Тожибоевни қўмсаб, чуқур хўрсинади, унсиз ўксинади… Бу хўрсиниқни кўриш эмас, эшитиш эмас, ҳис қилиш мумкин, холос. Илоҳим, жойлари жаннатдан бўлсин.

Меҳмон Исломқул ўғли: ‘‘БИР СУРАТ ТАРИХИ’’
– Сурат – мозийнинг муҳрланган лаҳзаси, дейишади. Сиз кўриб турган юқоридаги суратда – йигирма йил олдинги мозийнинг нурли ва қувончли бир лаҳзаси, Республика қизиқ-чиларининг II анъанавий танлов ғолиби ва совриндорлари мукофотлангандан сўнг, ҳакамлар ҳайъати ва ташкилотчилар билан биргаликда муҳрланган. Ҳар гал бу суратга тикилганимда – 1990 йилнинг сўлим баҳор оқшомларида пойтахтнинг энг улкан, энг муҳташам санъат кошонаси – Истиқлол саройи ва унда бир неча кун давом этган чинакам кулги байрами кўз олдимда қайта жонланади.
Минглаб кулги мухлислари-нинг кошона гумбазларида акс-садо берган жарангдор қаҳқаҳалари қулоқларим тагида қайта янграгандай, ўзимни йигирма йилга яшаргандай ҳис қиламан.
1990 йилнинг май кунларида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Республика Ёшлар ижодий уйи ташаббуси билан Истиқ-лол саройида қизиқчиларнинг анъанавий II Республика танлови бўлиб ўтган эди. Танлов қатнашчиларининг чиқишларига холис баҳо бериш учун Ўзбекистон халқ артисти Эргаш Каримов раислигида тузилган ҳакамлар ҳайъатида атоқли кулги дарғаси, Фарғона қизиқчилар сардори – Муҳиддин Дарвешов, "Муштум” журналининг бош муҳаррири, Ўзбекис-тон халқ ёзувчиси Неъмат Аминов, Республика радиосининг "Табассум” журналидан – Тўлан Қўзибоев, Туҳфа Назарова ва камина ҳам бор эдик.
Олмос кулгиси билан халқимизга суюкли бўлган Ҳожибой Тожибоевнинг танловдаги иштироки туфайли мухлисларнинг қизиқиши кучайганидан кассалардаги чипталар бир деганда шипириб кетилди. Бир томондан, зал лиқ тўла бўлса қизиқчилар чиқиши қизғин бўлишидан қувонган ташкилотчилар, иккинчи томондан, ‘‘У Ҳожибойнинг концертига айланиб, бошқа қизиқчиларнинг чиқишига хала-қит бўлмасмикан?” деган хавотирга ҳам тушишган эди. Лекин биринчи кунги томошадаёқ хавотирга ўрин қолмади.
Танловда Ҳожибой ижро этган "Ўзбекнинг ўзи қизиқ”, "Танимадинг-а!”, "Қишлоқ клубида’’, "Диско раққоси”, "Ер етадими?” каби ҳаётий ҳангомалар-нинг ҳар бири яхлит бир спектакл даражасидаги асарлар эди. Ҳожибой ўзга қизиқчилар каби эшитган, ўқиган латифалардан тўқилган ҳангомаларни эмас, балки ўзи кундалик ҳаётда кўрган, бошидан кечирган воқеаларни ижодкор сифатида идрок этиб, уларнинг кулгили ва мунгли томонларини санъаткорона маҳорат ва талқин билан намойиш этарди. Ҳожибой фақат қизиқчи эмас, у турмушнинг оддий одам илғамайдиган томонларини илғайдиган кўзида микроскопи бор синчков ижодкор ҳажвчи-қизиқчи эди. Ким билади, агар унга умр вафо қилганида ҳеч ким кутмаган ҳажвий асарлар, комедиялар яратармиди? Эвоҳ, энди булар биз учун ушалмаган бир армон бўлиб қолди.
Ҳожибой ҳангомаларни ижро этаётганида мен мухлисларнинг кўзларидан ёш чиқиб, қотиб кулишларини томоша қилиб завқ-ландим. Биласизми, кулаётган одамни кўришнинг ўзи ҳам киши-га завқ бағишлайди. Айниқса,
кулгининг қадрига етадиган, ўзи ҳам ўзгаларни кулдирадиган истеъдодли инсонларнинг кулиши ғоят гўзал ва завқли бўлади. Ҳожибой саҳнада гапиряпти, ҳакамлар ҳайъатининг раиси Эргаш Каримов ҳакамлигини унутиб, тиззаларига шапатилаб, бор вужуди билан кулади. Эргаш ака кулаётганида кўзларининг тагига чўккан мунг ҳам ўчгандай туюлади. "Ҳа, қойил!” дейди устоз шогирдининг маҳоратига қойил қолиб.
"Ёлғончи фаришталар” каби ғиж-ғиж кулгидан иборат ҳажвий роман ёзган устоз Неъмат Амин кўзлари чақнаб, завқланиб, мошранг жинглак сочларининг учигача кулаётгандай туюлади. Адибнинг кўзларида қувонч, ғурур акс этади. Кейин у завқи ичига сиғмай, "Э, баракалло, бор экансану!” дейди-да, олдидаги ён дафтарга нималарнидир шоша-пиша ёза бошлайди.
Ўшанга ҳам йигирма йил бўпти. Мазкур суратдагилардан Эргаш ака, устоз Неъмат Амин ва кулги қироли Ҳожибой бугун орамизда йўқ. Лекин бу ажойиб буюк истеъдод соҳиблари бизга ўзларидан нурли хотираларни мерос қолдирдилар. Гапимни шоир Сиржоддин Саййиднинг қизиқчи Ҳожибой Тожибоевга бағишланган шеъридан сатр-лар билан якунламоқчиман:
Сен элингга ёқибсан,
Довруғ бўлса шунчадир.
Фарзанд бўлиб элига
Ёқмагани қанчадир.

Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1659 | Добавил: admin | Теги: Hojiboy tojiboev Kuldirib sung yig' | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Aprel 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024