Yakshanba, 24.11.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Sizni yoshiz nechda?
Всего ответов: 299
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 23
Гостей: 23
Пользователей: 0
Главная » 2010 » Iyul » 16 » Икки оёғи йўқ супермодель
00:02
Икки оёғи йўқ супермодель

Aimee Mullins

Суперодам бўлиш учун фавқулодда қобилиятга эга бўлиш шарт эмас. Оддий одамлар тиришқоқлиги ва бахтли ҳаётга интилувчанлиги билан бу фикрни деярли ҳар куни исботлаб келишмоқда. Эйми Маллинз (Aimee Mullins) атиги олти ойлигида суякларининг туғма патологияси туфайли икки оёғидан маҳрум бўлди, деб ёзади. Қизалоқнинг оёқларини тиззасидан ампутация қилган шифокорлар у ҳаётида бир қадам ҳам боса олмайди, дея таъкидлашганди. Лекин у бемалол юришни ўрганиб олди, тағин қаерда денг, подиумда – модалар намойишида, бундан ташқари, югуриш ва узунликка сакрашдан ҳам қочмади – Атлантада бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида қатор рекордларга ҳам сазовор бўлди. Бугунги кунда Эйми дунёнинг энг гўзал одамлари сафидан ўрин олган, актриса сифатида кинода, модель сифатида турли нашрлар муқовалари учун суратга тушади.

Aimee Mullins

Икки оёғидан маҳрум бўлган Кулойим (Синдерелла) воқеасини эслатмайдими? Фақат Маллинзда бир жуфтгина биллур туфлича ўрнига нақд ўн икки жуфт оёғи мавжуд. У истаганини кийиб кетаверади. Масалан, югуриш учун углерод толаларидан тайёрланган гепард оёқлари ёки тантана ва анжуманларда қанашиш учун силикон оёқлари – уларни оддий оёқлардан ажратиш амри маҳол. Бундан ташқари Эйми коллекциясида Александр Маккуин намойиши учун махсус қўлда тайёрланган шумтол ўйма оёқлар, шаффоф полиуретандан ишланган «шишали» оёқлар, картошка ва лавлаги илдиз тизимидан оёқлар ва бошқалар бор. Протезлар ёрдамида Эйми ўз бўйини 173 см дан 185 см гача ўстириши ҳеч иш эмас. Вазият шунгача бордики, бир оқшомда унинг паст бўйли дугонаси ундан хафа ҳам бўлиб қолди ва: «Эйми, бу адолатдан эмас!» деб бақирди.

Aimee Mullins

Эйми Маллинз ҳаёти имконияти чекланган одамдан ҳар нарсага қодир одамга қандай айланиш мумкинлигини яққол намоён этади. У гап орасида: «Памела Андерсон танасида менга қараганда кўпроқ протез бўлса керак, лекин уни ҳеч ким ногирон деб атаймайди-ку», деб қўшиб қўяди. Ҳаётнинг зарбига писанд қилмаган Эйми гўзал, соғлос ва омадли инсон бўлди.

Aimee Mullins

Бугун мушук бўлса, эртага ўрмон париси – бу аёлнинг имкониятлари деярли чекланмаган. Унинг жисмоний камчилигини эса ҳеч ким пайқамайди. Маллинз оёқлари шунчаки протез бўлибгина қолмай, ўзига хос арт-объект, аксессуар ва санъатдир. Шу билан бирга унга ўхшаган одамларга тақдим этиладиган улкан умид ва ишонч ҳам. Ахир бир одам уддалаган юмуш бошқанинг қўлидан келмайдими?!

Ҳасадгўйлар уни киборг деб номлашади. Эҳтимол, улар ҳам ҳақдир. Бу аёл танасида механик қисмлар етарли. Лекин улар Эйми Маллинздек инсоннинг руҳан тетик, кучли, гўзал ва меҳрибон аёл бўлишига ҳечам тўсқинлик қилмайди. Бир сўз билан айтганда – суперодам!

Aimee Mullins
Категория: Rasimlar | Просмотров: 879 | Добавил: admin | Теги: Икки оёғи йўқ супермодель | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024