Голливуд фильмлари нуқтаи назаридан,
келажакда биз, албатта, учар автомобилларда юришимиз керак. Шундоқ томга
чиқамизу (учар автомобилларга ерда гаражга бало борми, бекорга жой
эгаллаб, бунинг устига учиб кетиш қийин кечади) шартта машинага ўтириб,
истаган жойимизга кетаверамиз. Хуллас, бу ғоя анча узоқ келажакда амалга
ошмаса, шу кунларда унинг арвоғи ҳам кўринмаяпти. Бўлмасам, яқин
келажакда қандай машиналарда юрамиз, деган савол туғилади.
Турлича
рейтингларни тузишга устаси фаранг бўлган нуфузли нашрлардан бири
Forbes (масалан, дунёдаги энг бадавлат одамларни ҳам айнан шу нашр овоза
қилади) мутахассисларнинг башоратларига таянган ҳолда, яқин келажакда
дунё йўллари бўйлаб энг кўп юрадиган автомобиллар рейтингини тузди.
Бундай
автомобилларни аниқлашда бугунги куннинг асосий талаблари, мисол учун,
электромобиллар ва гибридларга (ҳам бензин, ҳам электрга мослашган)
эҳтиёж юқори эканлигидан келиб чиқилди. BMW, Ford и Mercedes каби энг
йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилар яқин йилларда шу йўналишдаги енгил
двигателлар ишлаб чиқариш истагини билдиришган.
1. Alfa Romeo Milano
Беш эшикли Milano жорий
йил сентябрь ойида Франкфурт автосалонида биринчи марта намойиш этилади.
Мутахассисларнинг фикрича, Milano янги Крайслер седани учун асос бўлиб
хизмат қилади. Автомобиль аввалига Европа бозорларига чиқади, сўнгра
бутун дунёга тарқалади.
2. BMW X1
Х1 машинасида автогигантнинг Х
линияси оффродерлари билан кичкина седанларнинг хусусиятлари
уйғунлашган. Бундай автомобилнинг бозори чаққон бўлиши шубҳасиз.
3. BYD F3DM
Бу автога электродвигатель билан
бирга 1 л ҳажмли 67 от кучига эга мотор ўрнатилган (умумий қуввати – 167
о.к.). Хитойда ишлаб чиқилган гибрид ўтган йилдан бошлаб Ватанида
сотила бошлади. Лекин тез орада хорижий бозорларга чиқиши ҳам
кутилмоқда. Масалан, 2011 йилга келиб, BYD компанияси АҚШга ҳам келиш
ниятида. Ўтган йил сентябрь ойида машҳур инвестор Уоррен Баффет компания
акцияларининг 10%ини харид қилган, шунинг учун бу автомобиллар Америка
бозорига кириб келишидан манфаатдор ва бу йўлда қўлидан келганча ёрдам
беради.
4. Cadillac Converj
Келажакда Америка
автомобилларининг ҳам ўз ўрни бор, албатта. Америка нашри бунга урғу
бермай ўтиб кетолмасди. Спорт усулида ишланган мазкур модель GM
компанияси томонидан ишланган Voltec номли электр технологияларини
намойиш қилиш учун тайёрланди. Ёнилғи ўрнига 120 вольт қувватига эга
бўлган электр тармоғидан 8 соат давомида "тўйиниб олса”, бас. Энг юқори
тезлиги – 160 км/соат, қуввати эса – 120 кВт/соат. Агар Cadillac жаҳон
бозорида Converj ёки унга ўхшаш машинани харидоргир қилишга муваффақ
бўлса, ҳам шинам, ҳам арзон (ахир машина қимматроқ бўлса ҳам, ёнилғига
талаб йўқ-ку) электромобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин.
5. Ford C-Max
Fordнинг "ecoboost” технологияси
бўйича ишлаб чиқилган C-Max кўп функционал модели 2003 йилдан бери
Европада сотилмоқда. Бу Ford компаниясининг молиявий инқирозда омон
қолиш учун ишлаб чиққан стратегиясининг бир қисми ҳисобланади.
Ҳар доимгидек, сайтда энг сараларини тақдим этдик.
Рейтингнинг қолган олтитаси билан бу ерда танишасиз: