Дунёда
нималарни эшитмайсиз. Интернетни очсангиз, турли никоҳларга дуч
келасиз. Мисол учун, Америкада ҳайкалларни бир-бирига уйлантиришгани
ҳақида хабар тарқалганди. Турли ҳайвонлар билан турмуш қурганлар ҳақида
мисоллар кўп. Аммо мана бу янгилик ўзига хослиги билан ажралиб туради.
«Юлдузлар жанги» (Star wars) фильмини кўрганлар орамизда кўплаб топилса
керак. Бу франшиза, одамларнинг фикрича, ўтган асрнинг энг яхши фильми
деб ҳам тан олинган. Аммо гап бу ҳақда эмас. Эсингиздами, у ерда иккита
робот бор эди? Бири тилларанг, тинмай гапиравериб қулоқ-миянгизни еб
юборади, иккинчиси таъмирчи индамас. Яқинда мана шу индамас робот R2D2
билан бир аёлнинг – фильмнинг ашаддий мухлиси экани, шубҳасиз – никоҳи
бўлиб ўтди. Маросимда фильмнинг яна бир қаҳрамони ўзига хос никоҳ ўқиди.
Эҳтимол, R2D2 аёлни айнан камгаплиги билан ўзига ром этгандир?!
|