Yakshanba, 24.11.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Siz qayerdansiz?
Всего ответов: 333
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 12
Гостей: 12
Пользователей: 0
Главная » 2010 » Iyul » 31 » Корея сериалларининг энг гўзал актрисалари
22:47
Корея сериалларининг энг гўзал актрисалари


korean actress

Юртимизда намойиш этилган илк корейс сериали эсингиздами? Бу «Қалбим чечаги» деб номланган сериал бўлиб, аввал рус тилида, кўп ўтмай эса ўзбек тилида кўрсатилганди. Эсимда бор, пойтахтдаги кўплаб жойларда, катта баннерларда ва ҳатто трамвайларда ҳам мазкур сериалнинг қаҳрамонлари бизга қараб туриб, сериални томоша қилишга чорларди. Бу бизлар учун ўзига хос янгилик эди, эҳтимол, шунинг учун ҳам бу дорамани (япон ва корейс сериаллари шундай деб номланади) кўпчилик мириқиб томоша қилди. Ундан кейин ҳаётимизга «Қиш сонатаси» кириб келди. Бу сериални кўрмаган одам қолмади ҳисоби. Қаерга борманг, хоҳ катталар бўлсин, хоҳ ёшлар, фақат дораманинг икки қаҳрамони тақдирини муҳокама қилишарди. Телевидение ходимлари «хазина» топгандек қўл ишқалашди. Бундан кейин Кореяда ишланган драматик сериаллар ойнаи жаҳонимизга ёғилиб келди. Бир-иккита бўлгани учун одамлар томоша қилишди, кўпайиб кетса, уларга бўлган қизиқиш сўнади, деб ўйлаганлар бурнини тишлаб қолаверди. Кореяда тайёрланган деярли барча сериаллар – хоҳ тарихий, хоҳ ҳозирги ёшлар ҳаётига бағишланган бўлсин – кўплаб одамларнинг эътиборини ўзига тортгани аниқ. Хўш, бунинг сири нимада? Биринчи навбатда, дорамалар жуда самимий олинган. Иккинчидан, улардаги воқеалар ҳаётимизга жуда яқин, қаҳрамонларнинг катталарга бўлган ҳурмати, одоби, андишаси, қизларининг ўз шаънини қанчалик ҳимоя қилиши, хуллас, кўплаб жиҳатлари ўзбек халқига ҳам хос. Ваҳоланки, Лотин Америкаси, АҚШ ва Европада ишланган аксарият сериалларда бу ҳолни учратмайсиз. Учинчидан, корейс актёр ва актрисаларининг ҳақиқатда ҳам актёрлик маҳорати тушунчасидан йироқ эмаслиги. Бу рўйхатни яна давом эттирса бўлади. Ўйлайманки, дорамаларда суратга тушаётган актрисаларнинг шарқона гўзаллиги ҳам бу рўйхатда сўнгги ўринларга тушиб қолмайди. Шундай экан, сайтимиз рейтинглар тузиш анъанасига содиқ қолиб, Корея сериалларида суратга тушаётган актрисаларнинг энг гўзаллари рўйхатини тузди. Дарвоқе, Кореяда бизда намойиш этиладиган сериалларда ташқари яна кўплаб дорамалар суратга олинади, шунинг учун рейтингдаги актрисаларнинг баъзиларини танимасангиз, таажжубланманг – биз масалага қамровли ёндашган ҳолда, юртимизда кўрсатилган сериаллар билан чекланмай, энг гўзалларнинг умумий рўйхатини туздик, зеро, кейинчалик ойнаи жаҳон орқали бошқа сериаллар намойиш этилганида, мана бу актрисаларни киритмабсиз-ку, дея канда қилиб юрманг.
korean actress

10 Сон Йе-жин

1982 йилда туғилган ушбу актриса бизга «Ёз ифори» сериали орқали таниш. Сон Йе-жин шу пайтга қадар Кореяда ишланган кўплаб сериаллар ва фильмларда суратга тушишга улгурди ва нафақат ўз брти, балки умуман Осиёнинг кўплаб мамлакатларида танилди. Унинг илк роли 2000 йилда суратга олинган «Сирли кўз ёшлар» сериалида бўлди, сўнгра яна қатор дорамаларда суратга тушди. Катта экранда илк марта режиссёр Им куон-тэекнинг «Chihwaseon» фильмида суратга тушди, бу фильм 2002 йилда Канн кинофестивалида намойиш этилиб, энг яхши режиссура учун мукофотга сазовор бўлган.
2003 йилда асосий ролни ижро этган «Ёз ифори» сериали унинг корейс юлдузлари тўлқинида ўз ўрни борлигини намойиш қилди. Бу сериал йил мавсумларига бағишланган аввалги «Қиш сонатаси» ва «Куз эртаги» каби мисли кўрилмаган рейтингларни олмаган бўлса-да, етарлича мухлислар орттириб улгурди. Навбатдаги икки иштироки – япон телесериалига асосланган «Ёдда қолган зум» фильми Японияда ва Кореяда рекорд даражасида чипталар сотилишига сабаб бўлди, «Апрелда ёққан қор» сериали эса Япония ва Хитойда (табиийки, Кореяда ҳам) энг муваффақиятли сериаллар сирасига кирди.
Сон Йе-жин дорамаларда ва катта экрандаги фильмларда суратга тушиш билан бирга мультфильмга ҳам овоз беришга улгурди, яъни ўта маҳсулдор актриса деб бемалол аташимиз мумкин.
korean actress

9 Юн Ён-хи

1984 йилда туғилган мазкур актриса «Goong» ва «Вақт маликаси» ("Princess Hours”) сериалларидаги роллари билан ҳаммани кулдирди. 2006 йилда хонанда сифатида ҳамманинг эътиборини ўзига қаратди ва энг жозибали юлдузлар қаторига кирди. 1999 йилда беш иштирокчидан иборат гуруҳ одамлар онгига худди бир бомбадек портлаб кириб келди. Қўшиқлар болаларнинг овози билан куйланар, бу гуруҳга ўзига хослик ва жозиба бағишларди. Юн шу тариқа юлдузлар сафидан ўрин олди. У ҳар бир соҳага худди шундай шиддатлик билан кириб келишни одатга чиқарди. Таниқли комиксларга асосланган «Вақт маликаси» дорамасини суратга олиш режалаштирилганида асосий ролга Ён-хи даъвогар бўлди. Актрисалик касбига энди кириб келаётган қиз асосий ролни ўзига олганини эшитган одамлар ҳайрон қолишди, тўғри, бу қиз юлдуз эди, аммо хонанда сифатида, актриса сифатида эса ҳатто маълумотга ҳам эга эмасди. Лекин қиз ролни қандай ижро этиш зарурлигини ҳаммага кўрсатиб қўйди. Юн Ён-хи қаҳрамон образини қойилмақом очиб бера олди ва актёр Жу Чжи-хун билан ажойиб тандем ҳосил қилди. Шунча яширин истеъдод бир қизалоқда қандай мужассам бўлди? Бу савол ҳалигача корейс аҳлини ўйлантириб келмоқда.
korean actress

8 Ха Жи-вон

1979 йилда дунёга келган Ха Жи-вон 1997 йилда KBS TVда дебют ролини ижро этди. У 2000 йилда «Ҳақиқат ёки таваккалчилик» фильмидаги дебюти учун Гранд Белл мукофотига ва худди шу йили тушган «Худди шундек» фильмидаги иккинчи роли учун Энг яхши иккинчи даражали актриса сифатида Мовий Аждар мукофотига лойиқ деб топилди. Ан Санг-Ки режиссёрлик қилган «Даҳшат» ва «Телефон» фильмларида роль ўйнаб, аҳоли орасида «даҳшатли фильмлар қироличаси» сифатида танилган сўнг қатор бошқа жанрдаги фильмларда суратга тушишга ҳаракат қилди ва ролларини ажойиб ижро этгани учун бу тамғадан қутулди. Детектив аёл ролини ижро этган «Дамо» ва икки эркакнинг муҳаббатига эришган қиз ролида чиққан «Балида нима рўй берди?» телесериаллари катта муваффақият қозонгани сабабли Ха олий тоифали актрисалар сирасидан жой эгаллади. Кейинги «Сармоянинг бекор бўлиши», «Аррогэнт билан 100 кун», «Илоҳий муҳаббат» каби комедиялари одамлар орасида аввалги фильмлари сингари катта шуҳрат қозонмаган бўлса-да, маҳоратли актриса эканлигини яна намойиш қилди. Таниқли режиссёр Ли Мюнг-Сининг «Дуэлянт» фильмида актриса яна Чосун даври детективи ролини ижро этишга рози бўлди. Бу Ха Жи-воннинг энг дабдабали ролларидан бири бўлди.

`

7 Ким Тай-хи

1980 йилда Ульсанда туғилган мазкур актриса Сеул миллий университетида модалар дизайнига ўқиган. У 2004 йилда SBS телекомпаниясининг «Самога зинапоя» сериалида ёвуз ўгай сингил ролини ижро этди ва шу тариқа одамлар орасида танилди. Кейинчалик KBS компаниясининг «Тақиқланган ишқ» SBS телекомпаниясининг «Гарварддаги муҳаббат воқеаси» сериалларида иштирок этди. Иккала томоша одамлар қалбидан ўрин олишга муваффақ бўлди. «Тақиқланган ишқ» сериали учун Ким Энг яхши янги актриса мукофотини олди. Унинг укаси – Ли Уон ҳам шоу-бизнесда ўзининг илк қадамларини қўймоқда.

korean actress

6 Жеон Чжи-хюн

1981 йилда йиғисини олам эшитган бу актриса аввал модель сифатида ва рекламадаги чиқишлари билан танилди. 1999 йилда кинода дебют қилган бўлса-да, Жеонни ўша йилдаги мусиқий тўплам рекламаси орқали кўпроқ танишди. Рекламада намойиш этилган рақс корейсларга ёшлик йилларини эслатиб юборди. Бундан ташқари худди шу йили «Биргаликда бахтлимиз», бир йил аввал – 1998 йилда «Юрагим ўғриси» сериалларида ҳам тушиб улгурганди.
Телевидение ва моделлик бизнесида фаолиятини давом эттирган Чжи-хюн 2000 йил охирида мухлислар томонидан яхши қабул этилган «Кангва ороли» мелодрамасида қатнашди. «Менинг шаддод дугонам» комедияси Жеоннинг «нарх»ини осмонларга кўтариб юборди. Фильм нафақат Кореяда, балки бутун Осиёда катта хитга айланди, Гонконгда икки ҳафта давомида биринчи ўринни эгаллаб турди, актрисани эса хитой тилидаги бозорда энг таниқли юлдузга айлантирди. Кейинги катта чиқишини мухлислар нақд икки йил кутишига тўғри келди. «Беном» триллери танқидчилар томонидан яхши қабул қилинган бўлса-да, томошабинлар орасида кенг танила олмади. Шу билан бир вақтда Жеон рекламада тушишни давом эттирди. 2004 йилда мухлислар уни режиссёр Куак Жа-янгнинг янги фильмида кўришди. «Шамол зарби» фильмида актриса полициячи аёл ролида чиққан бўлишига қарамай, аксарият томошабинлар бу ролини ҳам «Менинг шаддод дугонам» фильмига ўхшатиб юборишди, зеро, иккала фильм режиссёри бир киши эди-да. Бундан ташқари рекламаларда кўплаб чиққани туфайли одамлар унинг фильмларини кўп ҳам тан олишмади. Шундай бўлса-да, «Шамол зарби» фильми Японияда катта муваффақият қозонди, чунки «Менинг шаддод дугонам» фильми японияликлар эътиборидан четда қолганди. 2006 йилда Жеон Голливудга равона бўлди ва у ерда «Қон: сўнгги вампир» фильмида асосий ролни ижро этишга киришди. Бу фильм Японияда машҳур бўлган анимега асосланган.

korean actress

5 Ли Да Хай

1984 йилда дунё юзини кўрган Ли Да Хай Жанубий Кореянинг кўплаб сериалларида суратга тушган. Актрисанинг асл исми Бюн Да-хай бўлиб, у иштирок этган дорамалар орасида «Менинг дугонам», «Яшил атиргул», «Яхши хабарлар», «Юлдузнинг акс-садоси» кабиларни санаб ўтиш мумкин.
У туғилиб ўсган оила Австралияга кўчиб ўтган ва беш йил давомида у ерда яшаган. Ли Бурвуд қизлар олий мактабини тамомлаган. Ҳозирги пайтда ҳам Ли онаси билан Сеулда истиқомат қилса-да, отаси билан акаси Австралияда яшашади.
Ли илк бор МВС компаниясининг «Ling Ling» телесериалида суратга тушади. Кейинчалик яна қатор сериалларда иштирок этиб, қатор киномукофотларга сазовор бўлди. Сериалларда суратга тушишдан ташқари Да Хай миллий корейс рақсини ҳам яхши кўради ва Австралия ёш томошабинлари учун кўп марта намойишлар уюштирган.

korean actress

4 Хан Чо Янг

1980 йилда туғилганида бу қизга Ким Жи Янг деб исм қўйишди. Кейинчалик актриса сифатида ўзига Хан Чо Янг тахаллусини олди. Юртдошларимиз уни «Муҳаббат ёғдуси» сериалида кўришлари мумкин. Бундан ташқари сериал мухлислари орасида унинг иштирокидаги «Ҳар доим қувноқ Чун Хян» дорамаси катта муваффақият қозонди. Уни Кореянинг Барби қўғирчоғи деб аташади.

korean actress

3 Ли Юнг-Аи

Корейс телесериаллари энг гўзал актрисаларининг учлигини «Сарой жавоҳири» телесериалида асосий ролни ижро этган актриса – ҳаммамизга яхши таниш бўлган Ли Юнг-Аи очиб беради. Униг мухлислари  Кореядан ташқари корейс телетўлқинига мафтун бўлган Шарқий ва Жануби-шарқий Осиё давлатлари, Яқин Шарқ, айниқса, Эрон, Африка ва Европада топилади.
Ли 1971 йилда Сеулда дунёга келди. 1991 йилда ойнаи жаҳонда модель сифатида кўпчилик назарига тушди ва «Кислородли Леди» номини олди. Ўндаб ортиқ турли дорамаларда суратга тушиб, маълум машҳурликка эга бўлди, лекин «Сарой жавоҳири» телесериали эришган муваффақиятни ҳеч ким кутмаганди. 2005 йилда сериалнинг сўнгги қисмини Гонконг аҳолисининг ярмидан ортиғи томоша қилган. Хитойда дорама кеч тунда намойиш этилганига қарамай, миллионлаб одамлар уни кўришга муваффақ бўлди. 2007 йилда теледрама Эронга етиб келди ва бу ерда аҳолининг 86% (!)дан ортиғи ойнаи жаҳондан кўзини узолмади. 2007 йилда актрисани Хитойда бўлиб ўтган Муз ва қор ҳайкаллари халқаро фестивалига таклиф қилишди ва ҳарорат -20 даражада бўлса-да, унинг кўплаб мухлислари соатлаб кўчада уни кутиб туришди.
Шунингдек, Ли қатор ҳайри ишларига ҳам бош қўшган. 1997 йилда ноҳукумат ташкилоти вакили сифатида Эфиопияга борди ва африкалик болаларнинг қашшоқлиги ва касалмандлигини ўз кўзи билан кўрди. Кейинчалик 2001 йилда бу воқеаларни «Катта махсус муҳаббат» автобиографиясида шу воқеаларни тасвирлаб ўтади ва китоб сотилишидан тушган барча даромадини ҳайрияга сарфлайди.

korean actress

2 Сонг Хё-кё

1982 йилда туғилган Сонг Хё-кё бугунги кунда Жанубий Кореянинг энг машҳур актриса ва моделларидан бири ҳисобланади. Дорама мухлислари уни «Куз эртаги» телесериали орқали яхши танишади.
Сонг ойнаи жаҳонда «Хайрли тонг» телесериалида дебют қилди. 1996 йилда дорама суратга олинганида актриса ҳали ўрта мактабни ҳам тамомламаганди. Кейинчалик у яна қатор драматик ва комедияли сериалларда иштирок этди. Фақат 2000 йилда телевизор экранларига чиққан «Куз эртаги» сериали актрисани бутун Осиёга таниқли қилди. Кейинги сериаллар қизнинг машҳурлигини янада кўтариб юборди, 2003 йилда намойиш этилган «Ҳамма ичида» сериали эса шу қадар машҳур бўлдики, унинг номи аҳоли орасида кенг ишлатиладиган иборага айланди.
Актрисанинг навбатдаги дорамалари – «Тонг шуъласи» драмаси ва «Аншлаг» комедияси ҳам мухлислар томонидан яхши қабул қилинди. Сўнгра Сонг катта экранда ҳам ўз кучини синаб кўрмоқчи бўлди. «Дугонам ва мен» фильми танқидчилар томонидан салбий қабул қилинди, кейинги фильми ҳам мухлислар эътиборидан четда қолди.
Шунга қарамай, 2008 йилда Каннда бўлиб ўтган таниқли кинофестивалда машҳур режиссёр Жон Ву актрисани ўзининг кейинги фильмига таклиф этганини эълон қилган. Сонг актриса ва модель бўлибгина қолмай, қатор машҳур компаниялар учун кийим-кечак яратишда ҳам иштирок этади.

korean actress

1 Чой Жи Ву

Ниҳоят, корейс сериалларининг энг гўзал актрисалари ўнлигида пешқадамлик – «Қиш сонатаси» дорамасида асосий ролни ижро этган актрисага теккани ҳеч кимни ажаюлантирмаса керак. Ўз вақтида бу сериал аксарият мухлислар ҳаётининг бир қисмига айланиб улгурганди. Ундаги содда ва самимий қиз ролини ижро этган актриса эса кўпчиликнинг севимли актрисасига айланди, десак муболаға бўлмайди.
1975 йилда туғилган Чой Ми-хянг Соёнг ва Дукмун қизлар мактабида таълим олган, Пусан аёллар профессионал коллежининг рақс бўлимида аэробика билан шуғулланган. У 1995 йилда «Уруш ва Муҳаббат» сериалида дебютлик қилди. Бундан кейин у Чой Жи Ву тахаллусини олди ва кейинчалик шу ном билан чиқа бошлади. «Биринчи муҳаббат» сериалида у Бе Йонг Жун билан чиқди. Кейинчалик 2002 йилда «Қиш сонатаси» сериалида ҳам худди шу актёр билан бирга бош ролларни ижро этишади ва бу сериал Кореянинг энг муваффақиятли сериалларидан бирига айланади. Бу сериал Японияда корейс тўлқинини келтириб чиқарди, натижада Чой Осиёнинг қатор бошқа мамлакатларида ҳам танилади, япониялик мухлислар эса уни «Малика Жи Ву» деб атай бошлашади. 2003 йилда у «Самога зинапоя» фильмида чиқади ва бу дорама ҳам мухлислар қалбидан ўрин олади.
Чой Жи Ву Кореянинг энг кўп мукофот олган актрисаларидан бири ҳамдир. Унинг кино соҳаси билан боғлиқ 18 та мукофоти бор. 31.07.2010 21:48 янгиланган

Категория: Har-Xil narsalar | Просмотров: 1669 | Добавил: admin | Теги: Корея сериалларининг энг гўзал актр | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024