Yakshanba, 24.11.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Siz qaysi oyda tug'ilgansiz?
Всего ответов: 306
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 133
Гостей: 133
Пользователей: 0
Главная » 2010 » Avgus » 11 » Кўзи ожизлар учун автомобиль
00:25
Кўзи ожизлар учун автомобиль

Виржиния штати (АҚШ) технология институтининг RoMeLa робототехника ва механика лабораторияси талабалари кўзи ожизлар бошқарадиган автомобиль тайёрлашди. Бунда ҳайдовчига кўрадиган одамлар ёрдам бермайди, яъни кўзи ожиз одам мустақил равишда автони бошқариб бориши мумкин.
Миллий кўрлар федерацияси Жерниган институтининг мутахассиси Уэсли Мажерус (Wesley Majerus) ғаройиб машинани бошқариб кўрди ва бу тажрибани «эркинликка элтувчи» деб номлади (Steven Mackay фотосурати, Virginia Tech).
Blind Driver Challenge лойиҳаси 2006 йилда ўз ишини бошлаганди. Фақат бугунги кунга келибгина кўрлар учун илк автомобиль тайёрланиб, кўзи ожиз ҳайдовчилар иштирокида синовдан ўтказилди.
Машинани тайёрлаш бўйича мураккаб ва давомли ишларда Blind Driver Challenge лойиҳаси қатнашчиларига политех бўйича ҳамкасбларининг тажрибаси қўл келди - ушбу тадқиқотчилар гуруҳи 2007 йилда Odin робот автомобили билан DARPA Urban Challenge танловида учинчи ўринни эгаллаганди.
Шунинг учун Blind Driver Challenge автоси ҳам (у пляждаги багги асосида қурилди) атрофни сканерлаб турадиган лазерли масофани ўлчовчи асбоблар билан жиҳозланди. Фақат робот автомобиль бундай тизимлар орқали бошқарув органлари (руль, газ, тормоз)ни ишга туширса, Blind Driver Challenge аппарати бу ахборотни кўр ҳайдовчига етказиши талаб қилинди. Бу ахборот тез ва аниқ бўлиши тақозо қилинади, чунки ҳайдовчи унга қараб тўсиқни айланиб ўтиши зарур.
Натижада машинада ҳайдовчи билан (аудиосигналлар ёрдамида) «гаплашадиган» руль, наушниклар орқали кўрсатмалар берадиган сўзлашув синтезатори, қисилган ҳаво ёрдамида ҳайдовчига тўсиқлар "харитаси"ни берадиган тактил интерфейс, одамга тезликни ҳис этиш имконини берадиган вибрацияли жилет (ўзига хос спидометр) ўрнатилди.
Жерниган институти ижроия директори Марк Риккобоно (Mark Riccobono) биринчилар қаторида янги автомобилни синовдан ўтказди. Ёнида талабалар мўъжизасини яратган гуруҳ етакчиси Грег Женнеман (Greg Jannaman) электроника ишини текширмоқда (Steven Mackay фотосурати, Virginia Tech).
Айнан ушбу машинани кўзи ожиз одам билдан кўчага чиқаришга ҳали эрта, албатта. Лекин "почин" қўйилди - шу пайтгача ҳеч ким бундай иш билан шуғулланмаган. Шу билан бирга политех мутахассисларининг ишини "мақсадли аудитория", яъни айнан кўзи ожизларнинг ўзлари қабул қилишди.
2004 йилдаёқ Жерниган институти америкалик университетларга кўр одам ёлғиз ўзи бошқарадиган автомобиль яратиш ғоясини таклиф қилганди. Виржиния технологик университети бу таклифни қабул қилган ягона университет бўлди. Дарҳақиқат, орадан икки йил ўтиб бўлганди.
RoMeLa лабораторияси ходимлари бу ишга қўл уришди. Миллий кўрлар федерацияси бу лойиҳага 3 минг доллар пул ҳам ажратди. Бу маблағ лойиҳани бошлаб олишгагина етди, холос. Ишлар бошига қараганда анча мураккаб тус олди ва жиддий харажатларни талаб қилди.
Шундай бўлса-да, лаборатория директори Деннис Хон (Dennis Hong) бу лойиҳани жуда муҳим деб ҳисобламоқда. "Биз учун транспорт воситасининг ўзи қизиқ эмас, - дейди у. - Унинг ёрдамида кўплаб қўшимча технологияларга эга бўлиш мумкинки, улар турли вазиятларда кўзи ожизлар учун яқиндан ёрдам бериши, шубҳасиз".
Машинани синовдан ўтказган кўр одамлардан бири Уэсли Мажерус аввал ёнида ўтирган отасининг кўрсатмаларига қараб оддий автомобилни бошқариб кўрган экан. Ўша тажрибани институт ёнидаги синовлар билан солиштириб, электрон ёрдамчи аниқроқ ишлашини таъкидлади.
26 июлдан бошлаб Blind Driver Challenge автоси Кўрлар федерациясининг Коллеж-Паркдаги (Мериленд) ёзги лагерида пайдо бўлади. У ерда политех вакиллари кўр ўсмирларга баггини амалда синаб кўриш имконини беришади. Аммо бундай машиналарнинг кўчаларда юришига ҳали жуда кўп қовун пишиғи бор.
Риккобононинг айтишича, технологияни такомиллаштириш, яъни кўчага чиқариш учун мақбул ҳолатга келтиришга қараганда (бунга ҳам анчагина чиқимлар талаб қилинади ҳали), қонун чиқарувчиларни кўндириш қийинроқ кечар экан. Ҳозирча улар кўзи ожизлар машина бошқара олишига кўп ҳам ишонишмаяпти.
Blind Driver Challenge ташаббускорлари эса ишни тўхтатишни ҳаёлларига ҳам келтиришмаяпти. Кейинги йил давомида тақир-туқур баггининг технологиясини электромобилга ўтказиш ниятидалар. Бу вибрацияни камайтиради (лазер тизимининг иши яхшиланади), машинани шовқиндан халос қилади (эшитиш қобилиятига қаттиқ ишонадиган кўзи ожизлар учун эса бу айни муддао), технологияларнинг электрдан бемалол фойдаланиши имконини яратади.
 
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 820 | Добавил: admin | Теги: Кўзи ожизлар учун автомобиль | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Avgus 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024