01:19
Уч кун
эди узоқ муддат хафалашсак ярашгани. Сўнгги бора навбат менда кутиш эди сендан
ярашмоқ сўзларин.
Уч кун
ўтганида диққатим телефонда бўлди...қилт этмади инсофсиз матох. Қуёш нури тушиб
йилт этса ичим шиғғ этиб қарайман..йўқ.. уч аъзоим диққат эди: юрак, қулоқ ва
кўзлар....
Уч
хафтада ахволимга ачинди атрофдагилар. Ахволимда йўқ эди хаёлим, уч аъзойим
тамом бўлди; юрак оғрир, қулоқ кару кўзлар чарчаб кўз ёшдан.
Уч ой
ўтди...Қандай ўтди....эслагим йўқ, узр айтди тил уч аъзога: юрак, қулоқ ва кўзларга. Тилим
мардроқ экан...аслида шу уч аъзо сабабчи бўлган сени севиб қолишга!
Кўзлар рассом,
қулоқ содда, юрак эса оддий ахмоқ!
Тилим
аччиқ...лекин доим посбон!
Уч йил
ўтар, учратарман, уч аъзоим бефарқ бўлар. Фақат тилим учтасини аламини бирда олар!
Бу пайтда
рассом йиртар, содда кулар, ахмоғим
эса...ухлаб ётар))
Қалбимни
ранжитиб, бағримдан итарганингда сендан узрни кутмайман. Фақатгина оддий бир
нарсани тушуниб етишингни истайман холос, бу хам бўлса сени яхши кўраман.
Бу ёмон
хиссиёт эмас.
Сени яхши
кўраман, бу яхши хиссиёт! Сенга ёмонлигим йўқ.
Дилимни
ранжитма, сени ёмон кўриб қоламан...мана бу эса ёмон хиссиёт!
Севганимга
аталган қўшиқ:
Изингдан чопган
йўлда қолдим етолмай
Ана
қайтар дея кутиб қотдим кетолмай
Шу
кунимдан сарсон посбон бўламан
Мана шу
йўлга қайтаман, мана шу йўлда бўламан
Ногохда
ёдингга тушар бўлсам мен
Мана шу
йўлда бўламан, мана шу йўлда кутаман
Умрим
бахори майли ўтсин гулларсиз,
Хазонларда
кузларим майли хосилсиз
Қайтар
бўлсанг бўлгани майли соғинчсиз
Ана шу
бахор бўлади, шуниси хосил бўлади.
Ногохдан
унут бўлсаким исмим ёдингдан
Ана
қахратон келгани, мана чилланинг оташи
Сени
кутган йўлларингга гуллар экаман
Келсанг
бахор деб оёғингга тўкаман
Бағримга
босиб хеч кимга бермайман
Мен сенга
посбон бўламан, мен сенга бахор бўламан
Ногохда
севиб қолсангчи исмим айтишни
Ана шу
олам гуллаши, мана шу бахтим дегани...