Главная » 2011»Avgus»11 » Londonda notinchlik: Talon-tarojlik va yoqish-kuydirishlar
23:03
Londonda notinchlik: Talon-tarojlik va yoqish-kuydirishlar
Лондоннинг кўпгина ҳудудларида каби шаҳар жанубидаги Клепҳем мавзесида ҳам бир гуруҳ ёшлар савдо марказига ҳужум қилишган ва дўконларнинг дераза ва эшикларини синдириб, талаганлар.
Ҳужумларнинг кузатган гувоҳларнинг айтишича, ҳужумчиларнинг ягона мақсади афтидан талон-тарожлик бўлган. Йирик Дебенҳамс универсами, ҳамда оргтехника ва мобил телефонлари сотувчи дўконлар айниқса кўп ҳужумга учраган.
Талон-тарожлик шанба куни бир гуруҳ намойишчиларнинг ундан икки кун аввал полиция томонидан ўлдирилган 27 ёшар Марк Дагген иши борасида изоҳлар талаб қилишлари ортидан бошланган.