Мадоннанинг
янги фильми "W. E.” да унинг қизи Лурдес суратга тушади. Бироқ, 13 ёш
қизалоқ қандай рол ижро этиши ҳақида маълумотлар сир тутиляпти.
"W.
E.” сюжети Буюк Британия қироли Эдуард VIII ва америкалик ҳурлиқо
Уоллис Симпсон муносабатлари асосида ривожланади. Картина ўтган асрнинг
ярмида кечган воқеаларни ўз ичига олади.
Картина
бюджети 27 миллион долларни ташкил этади. Бош ролларни Эбби Корниш,
Ричард Койл, Натали Дормер ва Лоуренс Фокс кабилар ижро этади. "W. E.”
катта экранларга 2011 йилда чиқарилиши режалаштирилган.
Янги
фильм Мадоннанинг режиссёр сифатида иккинчи иши. Унинг биринчи лойиҳаси
2008 йилда яратилган "Нопок ва доно ” фильмидир. Фильм украиналик
иммигрант Андрей ва унинг гуруҳ тузиши ҳақида ҳикоя қилади. Танқидчилар
томонидан ушбу картина жуда ёмон қарши олинди ҳамда 1,5 миллион тикилган
маблағнинг атиги 200 минг долларни йиғилди.