Ўзининг уч нафар фарзандидан ташқари яна уч
болани боқиб олган, сайёранинг энг келишган эркакларидан бирини
бўйсундирган, бундан ташқари ўзининг эркин ва мустақил эканини бир неча
бор исботлаган, гўзаллар рейтингларида биринчи сатрларни олишга кўникиб
қолган, машҳурлиги бўйича анча-мунча одамларни доғда қолдирадиган,
минглаб эркакларнинг орзусига айланган аёлга бахтли бўлиш учун яна нима
керак? Афтидан, ҳеч нарса. Аммо бир кам дунё деганларидек, шундай аёл
ҳам тушкунликка тушиши ва ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаши мумкин
экан.
Биограф Эндрю Мортон томонидан норасмий ва берухсат
ёзилган Анжелина Жолининг биографиясида машҳур аёлнинг кўплаб сирлари
ошкор этилган. Мисол учун, Энжи қаттиқ тушкунликка тушган пайтда бир
неча марта ўз жонига қасд қилган ва бунга эришолмагач, ҳатто ўзини
нарига дунёга жўнатиш учун қотил ҳам ёллаган. Шаддод ва кескин
характерга эга актриса қаттиқ депрессияга учраганида ҳам шунга яраша
ҳаракат қилади, деб ёзади Мортон, бир сафар кучли тушкунликка тушганида
фақат ажал уни бундан қутқаради, деган фикрни ҳаёлига қуйиб олган. Бу
пайтда у ўзига тиғ урган ҳоллари ҳам бўлган.
Бироқ ҳаммамиз
биламизки, жарақ-жарақ пул қилмоқчи ва бу қўлда одамларнинг шахсий
ҳаётини очиб ташлашга ҳам тайёр бўлган жанжалкаш ёзувчи ўз китобининг
тез ва кўп сотилиши ниятида ҳар қандай уйдирмадан тап тортмайди. Шундай
экан юқоридаги гапларнинг қай бири ҳақиқат, қай бири биографнинг
тўқимаси эканлигини ким билсин?