"Нъю Стар
Медиа” продюсерлик марказининг сермаҳсул ижод қилаётган лойиҳаси -
"Баён” гуруҳи десак янглишмаган бўламиз. Бироқ, сермаҳсул ижод бобида
ушбу марказнинг ягона ёш аёл
хонандаси Дилсўз ҳам ижод отини қамчилаган кўринади, у август ойида
тингловчилар ҳукмига бир неча янги қўшиқларини тақдим қилиб, ўзининг
нималарга қодир эканлигини исботламоқчи! Дилсўз ушбу ойнинг бошида
миллий эстрада йўналишида куйланган "Бегим” номли таронасини тақдим
қилди. Қўшиқ муаллифлари эса Иқбол Мухаммаджонов ва Ўзбекистонда ҳизмат
қўрсатган артист Раъно Ярашева. Мустақиллигимизнинг 19 йиллигига, Дилсўз
ҳам ёқимли бир таронани тақдим этиш арафасида. 28 август куни соат 21
00 да "Гранд", "Замин" ва "Водий Садоси" радиотўлқинларида премъераси
бўлиб ўтадиган "Жоним озори” таронаси Дилсўзнинг ўз мухлисларига эга
бўлишига туртки бўлса ажаб эмас. Шунингдек, ушбу янги қўшиққа Рустам
Муродов томонидан клип суратга олиняпти. Сентябр ойи бошида "Жоним
озори” нинг оригинал видеоклипини кўриб баҳо берамиз. Дилсўзга эса ўз
муҳлисларининг дил сўзларини куйлаб, санъатда энг юқори чўққиларни
эгаллашида омад тилаб қоламиз.
|