Yakshanba, 24.11.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Siz kochadan juda katta pul topib oldiz?
Всего ответов: 185
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 69
Гостей: 69
Пользователей: 0
Главная » 2010 » Aprel » 8 » Nigora Oybekka ishonmaydi?!
18:15
Nigora Oybekka ishonmaydi?!


 Ойбек ва Нигора дуэти 2005 йилда ташкил топган. Ўша вақтдан буён не-не сувлар оқиб ўтмади, дейсиз. Қизиқ, беш йил ичида ёш хонандалар тафаккурида қандай ўзгаришлар рўй берди, шоу-бизнесга улар қай даражада кўника олдилар?...
– Илк қўшиқларингиз мухлисларга тақдим этилган дамлар ёдингиздами?
Ойбек: Унутиб бўларканми? Радио, телевидениеда қўшиқ ва клипларимиз намойиш этилиши керак бўлган вақтларни интизорлик билан кутардик. Қўшиқларимиз маълум сабаб-ларга кўра эфирга узатилмай қолган вақтлар ҳам бўлган.
Нигора: Шундай пайтларда ‘‘Нимага вақтида қўйишмайди?’’ ‘‘Нимага бизга бундай муносабатда бўлишади?’’ деган саволлар қалбимизни қийнарди.
– Сочингиз ҳамиша турмак-ланган бўлиши шартми?
Н: Гўзаллик салонига кўпам боравермайман. Сочимни аксарият ҳолларда ўзим турмаклайман. Қиз бола ҳамиша ўзига қараган, ораста бўлиши керак, деб ҳисоблайман.
О: Сочимни ўзимга ёқадиган қилиб кестирганман. Кўп ҳолларда шундай юришни афзал кўраман, ҳадеб сартарошхонага боришга вақтим йўқ.
– Кўчада юргани-нгизда қўшиғингизга баҳо беришаётганини эшитсангиз, ўзингизни қандай тутасиз?
О: Бир куни таксига чиқдим. Шу пайт радио-да қўшиғимиз жаранг-лаб қолди. Таксичи амаки ‘‘Шу ашула зўр чиқибди-а?’’, деб қолдилар. Ғалати бўлиб кетдим. ‘‘Ҳа’’ дедим зўрға.
Н: Куни кеча жиянларимни айлантириб юрсам, йўлда кетиб бораётган талаба қизлар мени кўриб, ёнимга келишди ва ‘‘Қўшиқларингиз бизга жуда ёқади’’, деб мақташди. Бундан, албатта, хурсанд бўлиб кетдим.
– Ўзингиз ҳақингизда эшитган энг хунук миш-миш...
Н: Одамлар орасида ‘‘Нигора 70 яшар чолнинг хотинимиш’’ деган гаплар тарқаб кетибди. Бу ёлғон оиламдагиларнинг қулоғигача етиб борган. Жуда хафа бўлишди. Ҳалигача ўзимга келолганим йўқ.
О: Менда бундай ҳолат кузатилмаган.
– Миш-мишлар машҳурлик-ка етаклашини биласизлар...
Н: Ҳозирги мавқеимизга миш-мишлар туфайли эришмаганмиз. Миш-мишмас, самарали ижод орқали танилишни хоҳлардик.
– Ойбек билан турмуш қуришингиз мумкинми?
Н: Ҳозирча йўқ.
– Нигора Ойбекка ишонмас экан, деган гаплар ростми?
Н: Нима?! Ойбек юз фоиз ишончли одам. У ҳеч қачон сирларимни сотмаган!
– Дуэт куйлаш оддий қў-шиққа қараганда мушкулроқ. Келишмовчиликлар бўлиб турадими?
Н: Келишмовчиликлар кўпроқ саҳнада бўлганимизда рўй беради. Ойбекка қараб ашула айтавераман, у эса хаёлида маликаси билан куйлаётган бўладими, мен томонга, умуман, қиё боқмайди.
– Ойбек, исмингизнинг маъносини биласизми?
О: Ўзбекча исм... (Исмининг маъносини эслашга ҳарчанд уринмасин, эслай олмади.) Хуллас, шўх ва яхши бола!
Н: (Ойбекка қараб) Билардингиз, бу ҳақда айтган эдингиз ҳам...
– Инсоннинг ташқи қиёфаси бирламчими ёки қалби?..
О: Қалби!
Н: Қалб хунук бўла туриб, ташқи кўриниш чиройли бўлиши мумкин эмас, менимча.
– Пластик операция қилиб, қиёфангизни ўзгартирамиз дейишса, жавобингиз қандай бўларди?
Н: Бўй беринглар дердим (Кулади). Ҳазил. Тўрт мучам соғ дунёга келганимга шукур қиламан. Бошқа ҳеч нарса керак эмас.
– Нимадан қўрқасиз?
Н: Ёлғизликдан. Кейин... Чувалчанглардан.
О: Ёлғончилардан.
– Интернетга қизиқа-сизми?
Н: Мейл-агент орқали мухлисларим билан мулоқотда бўлиб тураман.
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1024 | Добавил: admin | Теги: Nigora Oybekka ishonmaydi?! | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Aprel 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024