Кулгу устаси Москвадан эксклюзив
тарзда сайтимиз билан боғланди!
Севимли кулгу устаси атрофида ҳеч ҳам миш-миш
тугамаяпти. Бир "Обиджонни дўппослашибди” дейишди, кейин "запрет”га
тушибди” деган гап болалади...Ана энди кулгу устасини "ўлдиришди”! Бир
томондан ТВда чиқмаётган хонандаларни шунчаки эсдан чиқариб
юборишгандан, гап билан тез-тез ёд этишаётгани ҳам афзалдир. Аслида
рекламанинг ҳам энг соддаси ва текини омма орасидаги миш-мишлардир! Куни
кеча Обид Асамов сайтимиз билан эксклюзив тарзда боғланди:
-Ҳа, айтганингиздек, мени "ўлди”га
чиқаришгани ҳақида қулоғимга тез-тез чалиняпти. Мухлисларимга шу ҳақда
бирдирмоқчиманки, "мен тирикман, ўлганим йўқ!”. Айни пайтда Россияниннг
кўплаб шаҳарларида Карен Аванесян билан биргаликда концертлар беряпмиз.
Бир ҳафтадан сўнг яна Ватанимизга қайтаман.
Яна кўплаб кинотомошобинларни бир
савол қизиқтиряпти. Бундан бир неча ойлар илгари оммавий тарзда реклама
қилиниб, жар солинган, Обид Асамовнинг "Ада эмас, дада” фильми қачон
катта экранларга чиқади? Бу саволга жавоб эса ҳозирча очиқ қолади.
Чунки, аниқ тўхтамни айта оладиган инсон йўқ-да! Муҳими, омон бўлсак
бўлди. Ҳаммасига сабрга тўла вақт жавоб берар балки?