Yakshanba, 24.11.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Yeyish uchun yashaysizmi yoki yashash uchun yeysizmi?
Всего ответов: 239
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 139
Гостей: 139
Пользователей: 0
Главная » 2010 » Sentyabr » 22 » Оилавий жанжаллар – болалар олдида?
02:22
Оилавий жанжаллар – болалар олдида?

Оилавий жанжаллар – болалар олдида?


Ота ва она орасидаги муносабатлар бола шахсининг ривожланишига катта таъсир кўрсатиши сир эмас. Ота-оналар ва уларнинг фарзандлари бир бутун яхлитликни ташкил этади. Унда ота-она кичкинтойнинг руҳий ривожланиши учун пойдевор, асос ҳисобланади. Ушбу омил яққол эканига қарамасдан, катталарнинг ҳаммаси ҳам уларнинг жанжаллари батамом ота-онага боғлиқ бўлган бола психикасига қандай таъсир қилиши, оиладаги муҳит ва унга муносабат ҳақида ўйлаб ўтиришмайди.

Бола мулоқот қилганида очиқ, ўзига ишонган бўладими ёки йўқми, кўп ҳолларда у оиласида ҳис этадиган ҳимояланганлик ҳиссига боғлиқ бўлади.Агар оилада жанжал ва низолар тез-тез бўлиб турса, кичкина одам атрофдагиларга ишонч ҳиссини йўқотади. Кичкинтойлар ҳам, ҳатто ўсмирлар ҳам ҳозирча одамларнинг ўзаро муносабатларидаги қийинчилик ва зиддиятларни тушуна олишмайди. Улар учун азиз ва меҳрибон кишилари – ҳар доим яхши. Бола ота-онасининг иккаласини ҳам яхши кўради ва уларнинг жанжаллари ҳамда ўзаро ҳақоратларини оламнинг фалокати сифатида қабул қилишади. Энг даҳшатлиси, кичкина болалар низо сабабларини тушунтириб бера олишмайди ва айбни ўз елкаларига олишади. Улар ўз ҳолатларини намоён эта олмай, ўз кечинмалари билан ўртоқлаша олмасдан қийналишади.


Албатта, жанжаллар ҳамма оилада бўлиб туради, ҳатто энг бахтли оилаларда ҳам. Аммо уларнинг фарқи шундаки, баъзи бир оилаларда катталар ўз норозиликларини «конструктив» тарзда билдириб, бир-бирларини тушунишга ҳаракат қилишса ва ярашишга интилишса, бошқалари бир-бирларини ҳақорат қилган ҳолда, муносабатларни бузишади, баъзан эса ўз жанжалларига фарзандларини ҳам жалб этишади. Энг ёмон ҳолатларда боладаги руҳий жароҳат асаб бузилишларига, яъни тик (тана аъзоларининг пир-пир учиши), энурез хасталиклари, тунги даҳшатларга олиб келиши мумкин.


Болалар нафақат яққол низолар ва жанжалларга оғриқли муносабатда бўлишади, улар ҳатто уй муҳитидаги эмоционал бегоналик, айтилмаган норозилик, пухталик билан яширилган кескинликка ҳам жуда таъсирчан бўлишади. Шу боис баъзида яхши жанжал, ёмон ярашувдан кўра яхшироқ, фақат низо "бунёд этувчи” бўлиши ва иккала томон ҳам муросага тайёрлиги шарти билан.


Низоли вазиятларни одамнинг кўзига ҳеч нарса кўринмайдиган, ва жаҳл чиққанда ёнингизда фарзандларингиз борлигини унутадиган жанжалларга айлантирмаслик учун бор кучингизни сарфланг. Муаммоларни улар пайдо бўлишига қараб, тинч вазиятда муҳокама қилишга ҳаракат қилинг. Норозиликларни ичингизга ютманг, у бир кунмас бир куни бақириқ ва ҳақоратлар билан юзага чиқиши мумкин.


Ота-оналар ўзларини ҳар қандай жанжалда ҳам вазмин тутишлари керак, чунки болаларга энг катта зарарни оиладаги жанжаллар етказади. Агар ўзингизни тутиб тура олмаган бўлсангиз ва фарзандларингиз олдида уришиб қолсангиз, болалар ярашганингизни кўришлари учун жанжални ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қилинг. Ҳеч бўлмаса фарзандларингиз учун тўғри тортишишни ва муносабатларга вазминлик билан ойдинлик киритишни ўрганинг.


Категория: Har-Xil narsalar | Просмотров: 977 | Добавил: admin | Теги: Оилавий жанжаллар – болалар олдида? | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Sentyabr 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024