Ғафур Ғуломнинг машҳур «Шум бола» китобига олинган
ва машҳурликда ундан қолишмайдиган фильмда Ҳамза Умаров қаҳрамони,
эҳтимол, бошқа мақсадларда ҳам шундай дегандир? У «шум бола» кўзларидан
болакайнинг алдашга қодирми ёки йўқлигини ҳам билмоқчи бўлгандир? Ахир
сўнгги тадқиқотларга қараганда, одамларнинг кўзларига қараб, уларнинг
қобилиятларини ҳам билиб олиш мумкин экан, деб хабар беради манба.
Олимларнинг таъкидлашича, одам қобилиятлари билан
кўзларининг ранги орасида бевосита боғлиқлик бор экан. Мовий кўз эгалари
жозибали ва чиройли бўлиш билан бирга, кучли ақлий қобилиятларга ҳам
эга. Улар тўқ кўзли одамларга қараганда академик таълимга кўпроқ
берилган. Оч рангли кўзлиларнинг стратегик фикрлаш қобилияти ҳам кучли
бўлиб, гольфда муваффақият қозониши осонроқ кечади. Психологлар фикрига
қараганда кўз ранги билан унинг эгаси фазилатлари орасида ҳам кўприк
мавжуд. Шундай қилиб, кулранг, мовий ва кўк кўзлилар ўзларига ҳаддан
ташқари ишонишади. Кулранг-жигарранг-яшил кўзли одамларда эса ўз
олдиларидаги мақсадга эришиш учун қатъийлик етишмайди, бунинг устига
улар бевафоликни жиддий камчилик деб билишмайди. Жигарранг кўзга эга
бўлганлар эса истаган одамларини бемалол ром этиб олишга қодир экан.