САРДОР ҲАҚИДА ҲАҚИҚАТЛАР
Сардор Рахимхон - ёш бўлишига қарамай санъатда анча ютуқларга эришган, кўнгли пок йигит. "Ишонмасман” таронаси орқали бутун республикамиз бўйлаб танилди. Шундан сўнг ижод отини қамчилаб, улкан манзиллар томон, юксак мақсадларни кўзлаб бормоқда. "Ниҳол” мукофоти совриндори, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”. Айни пайтда эса ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этган йирик продюсерлик маркази раҳбари ҳам. Яккахон концертлар, фильмда бош рол ва саундтреклар, бир неча мусиқий альбомлар, нуфузли тақдимотларда муносиб совринлар ва ғолиблик, Санкт-Петербургда клип, стадионларда концертлар, энг улуғ ва азиз байрам саҳналаридаги мусиқий чиқишлар, президент билан юзма-юз учрашув... Хуллас, ҳаммасига ўз ақл-заковати, меҳнатсеварлиги, ижодкорлиги билан эришди. Олдинда эса уни бундан-да ёрқинроқ келажак: ютуқлар, сермаҳсул ижод кутаётганлигига ишонамиз. Сиз учун бу ёзганларимиз бадиий чекиниш каби туюлаётгани ростдир. Бироқ, айни ҳақиқатнинг ўзи ҳам шу-да! Ўз ёшига нисбатан ҳам, бошқа тенгдош ҳамкасбларига нисбатан бир неча йиллар олдинга ўзиб кетгани эса Яратганнинг амри десак, муболаға бўлмас. Унинг бугунги мухлислар аудиторияси жуда кенг. Минглаб мусиқа шайдолари орасида унга ошиқ қизлар камми? Октябр ойи мана шундай мухлисаларни кўзига ёш олдирмасдан қўймаса керак. Ахир, Раҳимхон бўйдоқлик билан хайрлашади. Ҳозирча маълуми, фақат тўйнинг куни белгилангилиги. Келин ҳақида барчаси сир тутиляпти. Куни кеча Сардор билан учрашиб қолганимизда, у тўй куни яқинлашиб келаётганидан жуда хурсандлигини билдирди. Кўнгли ҳайратга тўла, кўзида эса қувонч балқ уради. Дарвоқе, Раҳматуллаевнинг тўйида дўсти Раҳимхон белига қамишдан белбоғ боғлаб хизматда турганди. Ҳатто тўй сценарийсини ҳам у тузганди. Кўрамиз, бундай масъулиятли вазифани Сардор кимга ишониб топширади? Муҳими, мана шундай яхши хабарлар кўпайсин. Бизх эса сизларга яхши хабарларни етказишдан чарчамайлик.