Шунчасини
қўлдан бой бердик. Ё изн сўрашга кеч қолдик, ё ғуруримиз йўл бермади, ё
ўзимизни бошқалардан жуда устун қўйдик... Яратганни ё таниб ё тан
олмай, ўзимиз дедик.
Йиллар
беаёв ўтмоқда. Ҳануз хатолар қиляпмиз. Ҳануз ўзгармаганмиз. Ҳануз
ўша-ўшамиз. Одамлар ўзгарган, замон ўзгарган дея ўзимизни юпатамиз. Нега
биз ўзгармаяпмиз. Нега биз ўша алфозда қолиб кетдик? Кинони оқ-қора
томоша қилардик, бугун 5D билан унинг ичига кириб боряпмиз… Сокин
мусиқалар олдинлари қулоққа хуш ёқарди, ҳозир олтига саккиз бўлсин
деймиз... Олдин инсон қадрини одамгарчилик билан ўлчардик, ҳозир
чўнтакда пулинг бўлса яқин борасан... Устига-устак, унинг рангига қараб
ҳам муомала кучи ўзгаради! Меҳмонмиз бу дунёга бир замонда. Мезбон дунё
яна қандай турли, қанча меҳмонларни қарши олади? Европаликларга ҳавасми?
Жиддий иқтисодий инқироз гирдобида қолганларни кўринг? Американча
демократиями? Қани миллат? Қани анъана, қани удум? Қани ўзни топиш?
Қуриятган Орол дейсизми? Орзудаги мамлакатлардаги тўфон, сув тошқинлари
ва минглаб азият чекканлар, нобуд бўлганларни кўринг... Етишмовчиликми?
Африкада оч қолганлар, Ҳиндистонда кўчада истиқомат қилаётганларни бир
кўринг! Одам зотига нима етган ўзи? Қайнаётган қора қозонимизга шукур
қилайлик! Ҳаммаси Яратганнинг инояти билан! Ҳаракат қилганга барокат
улашади, У! Шундай бўлмаганида, бир пайтлар фабрикада ишлаган,
ётоқхонада фаррошлик қилган қиз кези келиб Примадонна бўлармиди,
кинотеатрда отасининг ёнида кинотасма қўйиб юрган ўсмир кино санъатининг
энг машҳур режиссёрига айланармиди? Қишлоқнинг бир бурчагида қалби
улкан орзуларга тўла болакай кези келиб интернетда сайт очиб, 100
мамлакатдан ўқувчи топармиди?
Ҳаммаси ўз
қўлимизда. Фақат орзу қилиш ва тўғри ҳаракат қилишни билсак бас. А,
нима дедингиз?