Yakshanba, 24.11.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Yeyish uchun yashaysizmi yoki yashash uchun yeysizmi?
Всего ответов: 239
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 69
Гостей: 69
Пользователей: 0
Главная » 2011 » Sentyabr » 14 » OTAMNI URISHMANG ONAJON
02:53
OTAMNI URISHMANG ONAJON

— Ёшим 29 да. Бахтли аёлман. Жуда яхши, маданиятли, маънавиятли оилага келин бўлдим. Қайнота-қайнонам фарзандларини яхши тарбиялаган, ўта маданиятли, оқибатли инсонлар. Икки нафар ширин фарзандим бор. Турмуш ўртоғим билан 9 йилдан буён тотув яшаб келмоқдамиз. Аммо… юрагимда бир оғриқ бор, бировга айтолмайман. 

Ўз ота-онамникида доим жанжал. Уйланмаган укам, турмушга чиқмаган синглим бор. Отам ҳам 50 ёшни қоралаб қолди. Турмуш ташвиши деб доим кўчада, ишлайди. Онамнинг эса жағи тинмай, отамни уришгани уришган. Отам жуда асабий бўлиб қолган, раҳмим келади, лекин онамга гапириб бўлмайди. «Отангнинг ёнини олма», деб аразлайди. Ўтиб кетган, унутилган гапларни қўзғаб, жанжал кўтараверади. Вояга етиб қолган укам жанжалдан безиб, уйга кеч қайтади. Синглимнинг кўзида доим ёш. Ота-онамни ёмонлашдан йироқман, ахир улар мени дунёга келтирган азиз инсонлар. Бироқ уларнинг қилмишидан уяламан… Нима қилишга ҳайронман. Укам уйланиши, синглим турмуш қуриши керак ахир… 

Дилрабо, Тошкент шаҳри 

— Бир кун жанжал чиққан уйдан қирқ кунгача барака кўтарилади, дейишади. Баъзи аёллар оилада учраб турадиган арзимас келишмовчиликларни катта жанжалга айлантиришади. Ўзаро ҳурмат асосида оила қурганлар бир-бирини қадрлаб, тинч-тотув яшашлари барчага, аввало, Яратганга хуш келади. Оилавий можаро ва жанжаллардан фарзандлар азият чекади. 

Шарқ оилавий муносабатларида «Хотин эрнинг вазири» деган тамойилга суянилади. Маънавий ва руҳий жиҳатдан эр-хотин бир-бирини қўллаб турмас экан, аёл бир гапдан қолиб, оила бошлиғининг фикри тўғри-нотўғрилигини бирга ҳал қилиб олмас экан, бу оилада ҳамжиҳатлик бўлмайди. Эр-хотин муносабатлари ўнгланмас, оила маънавиятида отанинг ўрни устунлиги сезилмас экан, бундай оилалар гоҳо шиддатли, гоҳо аста-секинлик билан парокандаликка учрайди. 

Унутмайликки, Аллоҳ таоло биз аёлларни табиатан ўзимизга хос қилиб яратган. Содда қилиб айтганда, аёл ҳар қанча истаса ҳам эр ўрнини, эр эса аёл ўрнини босолмайди. Оилада соғлом муҳитни шакллантириш, соғлом онг ва соғлом эҳтиёжларни пайдо қилиш, ҳаётга тўғри муносабат аёлнинг муомаласидан бошланади. Зотан, ҳар бир оила фаровонлиги, хотиржамлиги миллий фаровонликнинг асосидир. 

Сиз тўнғич фарзанд, оила кўрган қиз сифатида онангизга таъсир ўтказишга, чиройли муомала билан тушунтиришга ҳаракат қилинг. Сиздай оқила қизни тарбиялаган она фаросатсиз, гап уқмас бўлмайди. Бу ҳаёт, қизим, ҳар ким ўзидан ўтганини ўзи билади. Бироқ аёл аввало Она бўлгани учун ҳам оилада мувозанатни сақлаб туриши лозим. Бу унинг бурчи, масъулияти. 

Уч ойлик турмуш ва тақдирнинг кутилмаган зарбаси 

— 20 ёшдаман. Турмушга чиққанимга ярим йил бўлди. Тўйдан сўнг уч ой ўтар-ўтмас турмуш ўртоғим оламдан ўтди. Мен эса ҳомиладорман. Мен бу хонадонда яшаб қолишим керакми ёки?.. Маслаҳат беринг. 

Зилола, Навоий шаҳри 

— Инсон тақдиридан қочиб қутулолмайди, она қизим. Шунинг учун ҳам синовли дунё деб қўйибди. Умр йўлдошингиздан ёдгорингиз борлиги ҳам бахт. Сиз она бўласиз. Дилбандингизни эсон-омон бағрингизга олинг, уни чиройли тарбиялашга чоғланинг. Ниятинг — йўлдошинг, дейди халқимиз. Яхши ниятлар қилиб яшайверинг. Кексаларимиз «ҳаёт давом этаверади, вой ўлганнинг жонига», деб бежизга айтишмайди, болам. Мусибатга сабр қилиш — ақлли одамларнинг фазилати. Яратганнинг ўзи сабр берсин. 

Ота-онангизнинг маслаҳатларига қулоқ тутинг. Улар тақдирингизни тўғри ҳал қилиш йўлини кўрсатишади. Катталар ҳар доим ўйлаб иш тутадилар. Фарзанд доғида куйган қайнота-қайнонангизга ҳурматингиз, эътиборингизни яна бир карра оширинг. Уларга ҳозир жуда қийин. 

Бир она туяни сўйган қассоб молнинг тилка-пора бўлган жигарини кўриб, «бу қандай дардга йўлиққан эди?» деб сўраса, туянинг эгаси, «бу туянинг яқинда боласи ўлган эди», дебди. «Э воҳ, фарзанди доғида, ҳатто ҳайвоннинг юрак-бағри тилка-пора бўлган экан-да», дейишибди. 

Шунинг учун, она қизим, бир чимдим бўлса ҳам меҳрга, эътиборга зор ота-она қалбига таскин бўлинг. Йўқотган фарзандининг яқини бўлган сиз ҳам фарзандсиз уларга. Агар билсангиз, улар ҳар иккаласи ҳозир фақат сизнинг кўнглингизу кўзингизга қараб туришибди. Ўзингизда куч, ирода топинг, уларга оқибат кўрсатинг. Ҳеч қачон кам бўлмайсиз.


Категория: Muhlis Minbari | Просмотров: 846 | Добавил: admin | Теги: OTAMNI URISHMANG ONAJON | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Sentyabr 2011  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024