Yakshanba, 24.11.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Siz hozir qaysi davlatasiz?
Всего ответов: 467
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 72
Гостей: 72
Пользователей: 0
Главная » 2010 » Mart » 27 » Қозоғистон ОХҲТ раислигини қабул қилиб олди
00:51
Қозоғистон ОХҲТ раислигини қабул қилиб олди


2010 йил 1-январидан Қозоғистон Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотига раислигини бошлади.

Қозоғистон собиқ Шўро республикалари ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотига раисликни қўлга киритган илк мамлакат бўлди.

Ташкилотнинг расмий интернет саҳифасида Қозоғистон Давлат котиби, Ташқи ишлар вазири Қанат Саудабаевнинг билдиришича, бу "стратегик муҳим минтақа ва ОХҲТ ҳудудида Қозоғистоннинг роли ортиб бораётганининг эътирофи"дир.

Расмий Остона ўзининг Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти раиси сифатидаги устувор вазифалари нималардан иборат эканини 14 январда Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган мажлисда эълон қилиши маълум қилинган.

Қозоғистоннинг бу ташкилотга раислигидан нималарни кутиш мумкин, деган саволга тошкентлик сиёсий таҳлилчи Фарҳод Толибов, бундан жиддий ўзгаришлар, катта янгиликлар кутиб бўлмайди, деб ҳисоблайди.

"Чунки раислик кўп жиҳатдан рамзий кўринишдаги лавозим. Раис дегани билан унинг бир ўзи ташкилотга раҳбарлик қилмайди-ку. Ҳар қанақа жиддий, йирик аҳамиятга эга қарорларни ташкилотга аъзо давлатлар консенсус асосида қабул қилади. Агар савол шу тарзда қўйиладиган бўлса, Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Марказий Осиёдаги фаолиятини жадаллаштириш йўлида, ташкилотнинг дастурларини самарали олиб бориш мақсадида Қозоғистон имкон қадар бу ташкилотнинг бюджетидан минтақага ажратилаётган молиялар ҳажмини кўпайтиришга эришса, ўйлайманки, бу ҳам катта ютуқ бўлган бўларди", дейди Фарҳод Толибов.

Қозоғистоннинг Оврўпо ташкилотига раислик қилиши қарори 2007 йилда қабул қилинган, бироқ қатор халқаро ташкилотлар Қозоғистондаги инсон ҳуқуқлари ва демократия билан боғлиқ вазият туфайли бу қарорни танқид қилган эдилар.

Расмий Остона Оврўпонинг нуфузли ташкилотига раислик мавқесига мос келиши учун Қозоғистон қонунчилигига ўзгартиришлар киритиш, жамиятни эркинлаштириш йўлида ислоҳотларни амалга оширишга ваъда берган.

Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг асосий мақсади демократия ва инсон ҳуқуқлари ҳимоя этилишини тарғиб этишдир.

Ўзининг Янги йил табригида Президент Нурсултон Назарбоевнинг айтишича, Оврўпо ташкилотига раисликка лойиқ кўрилгани Қозоғистон халқаро обрўсининг аҳамиятли кўрсаткичидир.

Бироқ қатор миллий ва халқаро фуқаровий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ташкилотларига кўра, Қозоқ ҳукумати мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш ваъдасини бажармаган.


Rus tilida o'qing:


Казахстан стал председателем ОБСЕ

 

1 января 2010 в должность председателя ОБСЕ вступил Казахстан, сменив на этом посту Грецию. Казахстан первым из постсоветских государств возглавил эту организацию.

 

Председательство в Организации по безопасности и сотрудничеству в Европе (ОБСЕ) перешло от Греции к Казахстану, сообщает в пятницу, 1 января, агентство dpa. По данным сайта агентства РИА "Новости", на 14 января запланировано заседание Постоянного совета ОБСЕ, на котором выступит министр иностранных дел Казахстана Канат Саудабаев, который, как ожидается, изложит приоритеты председательства страны.

Астана намерена продолжить активный диалог о будущем европейской безопасности. Глава казахстанского МИДа уже заявил, что Астана будет добиваться скорейшего вступления в силу адаптированного Договора об обычных вооружённых силах в Европе (ДОВСЕ). Казахстан не обойдет вниманием проблемы экологической безопасности на территории организации, а также продолжит диалог в рамках ОБСЕ по проблеме энергетической безопасности, сообщает "Интерфакс".

Накануне ряд западных СМИ указал на дефициты в правозащитной сфере Казахстана. В частности, согласно недавней публикации в немецком еженедельнике Die Zeit, авторитарный режим и непрекращающиеся нарушения прав человека делают Астану нарушителем основных принципов ОБСЕ, призванной стоять на страже демократии и свободы в Европе.

Автор: Глеб Гаврик
Редактор: Евгений Жуков

 
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 741 | Добавил: admin | Теги: Қозоғистон ОХҲТ раислигини қабул қи | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Mart 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024