"NEW
STAR MEDIA” продюсерлик марказининг ягона аёл хонандаси Дилсўз, миллий
мақомларимизни профессионал даражада куйлай олишини исботламоқчи-ми?
Бунисидан хабаримиз йўқ-ку, аммо ўзбек мақомининг бугунги кундаги
дарғаси қайсидир маънодаги "гигант” ижрочиси Ўзбекистон ҳалқ артисти
Муножот Йўлчиевага шогирд тушиб, мақом ижрочилигининг сир-асрорларини
қунт билан ўрганаяпти. Мақомчилик санъатини мукаммал ўзлаштириш катта
сабр ва меҳнат талаб қилади. Продюсерлик маркази раҳбари Сардор Раҳимхон
янги лойиҳасини мақом дарғасининг қўлига маълум бир муддатга топшириб,
қиз-шогирдига катта шароитлар эшигини очяпти. Дилсўзнинг шоу-бизнесдаги
порлоқ келажаги албатта унинг ўзига боғлиқ. Зеро, ушбу ёш истеъдод
соҳибасининг тинимсиз изланиши ҳамда Раҳимхоннинг моддий паноҳи бир кун
келиб ўз самарасини берса ажаб эмас.
|