Yakshanba, 24.11.2024
Www.UzNiHoL.coM
Меню сайта
Категории раздела
Yangiliklar
Uzbek Filmlar
Chetel Filmlar
Hindcha Filmlar
Serial Filmlar
Uzbek konsertlar
Rus konsertlar
Uzbek qiziqchilari
Russ qiziqchilari
Chetel Multiklar
Uzbek Multiklar
Har-Xil narsalar
Sport
Rasimlar
For mobile
Mashinalar
Uzbekcha mp3
Ruscha mp3
Uzbek kliplar
Rus kliplar
Turk kliplar
Hind kliplar
Rus prikolari
Uzbek prikolari
Compyuter darsi
Programma dasturlar
Programmi Dizayn
Mobile sxema
She'rlar Olami
Jahon tillari
OnlaynTV kanal
Onlayn Radio kanal
MUBORAK RAMAZON
Ishlash
Muhlis Minbari
TV dastur
Наш опрос
Siz kochadan juda katta pul topib oldiz?
Всего ответов: 185
Мини-чат
500
Статистика

Онлайн всего: 76
Гостей: 76
Пользователей: 0
Главная » 2010 » Dekabr » 20 » РАҲИМХОННИНГ ТЎЙИ
21:45
РАҲИМХОННИНГ ТЎЙИ

ТЎЙНИНГ БОШ РАҚҚОСИ, МЕҲМОНЛАРНИНГ "КЕЛДИ-КЕTДИСИ"-Ю САҲНА ЖАВОБГАРЛИГИ ... ҲАММАСИ БИРГИНА ШУ ХАЛҚ АРТИСТИНИНГ БЎЙНИДА! БУНАҚАСИ ЭНДИ БИРИНЧИ МАРОТАБА!

***

ФАРРУХ СОЙИПОВДАН ТОРТИБ ЖАҲОНГИР ПОЗИЛЖОНОВГАЧА БОШЛОВЧИЛИК ҲАМ ҚИЛИШДИ!

***


КЕЛИН ВА КУЁВНИНГ ОЛДИГА ЯҚИНЛАШИШ ҚАТЪИЯН ТАЪҚИҚЛАНГАН. БИРОҚ, УДДАЛАГАН ФОТОАППАРАТ БИЛАН ҲАМ ЯҚИНЛАШДИ!

***

НАВБАТИНИ КУТГАН ХОНАНДАЛАРНИНГ КЕТИ УЗИЛМАДИ.БИРОҚ, ҚЎШИҚ КУЙЛАШ ТАҚДИР ЭМАС ЭКАН!

***


ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ: "ҚАНИ ФОТОСУРАТЧИЛАР? УЛАР МАНА ШУНДАЙ КУНЛАРДА ИШЛАШИ КЕРАК!"

***



КУЁВ 
ҚАЙСИ ҲАМКАСБИ КУЙЛАГАНИДА РАҚСГА ТУШГАНИНИ БИЛАСИЗМИ?

***



ҚИЗИҚ,  ЖОНЛИ ҲАЙКАЛЛАРГА ҚАНЧА  ҲАҚ ТЎЛАНДИЙКИН?!

----------------------------------------------------------------------

10/10/10. ЭКСКЛЮЗИВ 
САНАДА 10 ТА ЭКСКЛЮЗИВ ФАКТ!



Мана, 10.10.10 санаси ҳам ўз адоғига етди. Ким учун айрилиқ, ким учун ҳижрон, ким учун янги фарзанд, яна ким учун бахт сурури…Бир неча қизларнинг кўзёшларни оқизиб, Сардор Раҳимхон ҳам бахт тўйини ўтказди! Бир тўй бўлдики, шов-шуви бисёр! Сенсациялар эса ғиж-ғиж!

Яхшиси, батафсил танишинг! Ахир, Раҳимхон бошқа ҳамкасблари каби тўйини СD дискларда сотувга чиқармоқчи эмас. (Ахир,бундай аҳмоқона ишни у ўзига эп кўрмайди! Шунинг учун ҳам яна бирра унга нисбатан респект!)

 

ТАНИҚЛИ МЕҲМОНЛАР РЎЙХАТИ:

Озодбек Назарбеков, Зулайҳо Бойхонова, Насиба Абдуллаева, Ғуломжон Ёқубов, Тоҳир Содиқов, Севара Назархон, Обид Асамов, Шукрулло Исроилов, Манзура, Райҳон, Шохруххон, Шохрух, Шаҳноз, Иззат Ибрагимов, Шаҳриёр, Паризода, Раъно Шодиева, Фаррух Сойипов, Адиз Ражабов, Жаҳонгир Позилжонов, Дилфуза Исмоилова, Улуғбек Раҳматуллаев, Алишер Узоқов…ва яна ўнлаб машҳур ва энди тетепоя қилиб чиқаётган хонандалар…

 

КИМДАН ЯХШИ БОШЛОВЧИ ЧИҚАДИ?

 

Тўйга иштирок этган санъаткор борки, уларнинг ҳар бирига бошловчилик қилиш "насиб этди”! Ҳеч бўлмаганда, навбатда турган ҳамкасбини саҳнада эълон қилди! Фаррух Сойиповнинг овози деярли эшитилмади ҳам. Яхшиям ёнида Зайнаббегимнинг шақилдоқ овози қулоқларни бузиб турди, бўламаса  Сойипов саҳнага нега чиққанини ҳеч ким тушунмас эди! J

Алишер Узоқов ўз бошловчилик маҳоратини аъло даражада уддалади…

 

ФАКТЛАР:

1.Озодбекни бирон тўйда "тўйбоши” бўлганини кўрганмисиз ё эшитганмисиз?! Бу жуда уникал ҳол эди. Унинг зиммасида яна қанча жавобгарлик бор эди денг!? Меҳмонлар кўнглига қараш, саҳнадаги куйчилар рўйхатию сценарийдаги режалар амалга ошяпти ё йўқ, қўшиқ куйлаш, рақсга тушиш…Ҳаммасини ўз кўзи билан кўриб турганлар унга қойил қолишди! Айримлар ўз тўй ҳамшамларида миллиард тўлаб ҳам Озодбекни бундай хизматлар учун рози қила олмаслигини айтса, бошқа биров унинг шу қадар соддалиги ва муомала маданиятини тинмай мақтади.

2.Примадоннанинг қизи онаси ролида, Назарбеков Фаррух Зокиров ўрнида…Бу ҳақиқий сенсация! Бир пайтлар мегахитга айланган таронага яна янги умр бахш этилди! Хўш…Майли, буёғини вақт кўрсатади!

3.Шохруххон "Дажонам”ни куйлаши билан давра одамга тўлди. Куёв  шарт ўрнидан турди-да, саҳна томон келиб, ўртоқлари билан роса рақсга тушди. Сардор ё тўйни шунчаки кузатиб туришдан чарчаган (ахир, унинг ўзи ҳамиша эл хизматида!) ё ҳақиқатан ҳам Шохнинг мухлиси!

4.Одамлар одам кўрмагандек, Жаҳонгир Позилжонов ва яна бир нечталарни қўл телефонига суратга олиш учун талашишди! Фақат Юлдуз Усмоновани соғинишганмикан деб ўйласак, кўпчилик шу сафда экан. Яна ким билади, дейсиз?

5.Кўп хонандаларга навбати етмади. Бир томондан навбати берилмагани ҳам жуда маъқул келди. Атиргул бўй тараётганида …. ҳидга на ҳожат?! Шунинг учун қуруқ шохга айланиб қолмасдан, гуллашни ҳам ўрганинг, азиз айрим хонандалар! Шунда навбатим қачон келаркин дея, столда овқатни паққос тушириб ўтирмасдан, ҳурматингиз билан ўз вақтида куйлайсиз! Яхшироқ ва ёқимлироқ ижод қилишни ўрганинг!

6.Сардор орзу умидли йигит! Тўйхонадаги декорацияни кўриб, кўзинг қувнайди. Энг қизиғи, ресторан залига кираверишдаги жонли ҳайкаллар. Бир фотосуратчи бир меҳмонга "ҳайкал билан суратга тушираман” деса, "энди шу қолувди” деб қўйди. Уларнинг жонли эканини билганида балки жон деб рози бўларди! Қизиқ, "Етти ҳайкал, бир кал” фильмидан андоза олинган ушбу ажойиб "декоратив топилма” хизмати учун ҳаммаёғини оққа бўяб олиб, қотиб турган (талаба ёки бошқа)ларга қанча ҳақ тўландийкин?! Ана энди бу аниқ "мода”га киради!

7.Келин ва куёвнинг ёнига яқинлашиб бўлмайди! "Охрана”ларни айтмайсизми?! Яқинлашганлари эса уларнинг ёнидан ҳеч кетмайди. Обид Асамовдан тортиб яна бир неча бошловчилар "махфий эълон”ни такрор-такрор айтишди: "Улар чиллалик!” Ҳеч ким бу чақириққа эътибор бермайди-я!?

8.Сардор Раҳимхон фотоаппарат ушлаб фотожамланма қилганидан хабарингиз бор. Бироқ, у тўйини оммавий тарзда, фотосуратлар билан ёритилишини таъқиқлади. Минг таассуфки, келин ва куёв тугул бутун тўй жараёнидан ҳеч бўлмаганда бир лавҳа олишга уринмаган қўл телефони қолмади! Кўрасиз, ҳали Сардорнинг ўзи буюртма берган фотоальбом тайёр бўлишга улгурмай, бутун республика тўйдан яхши хабарлар топишга улгуради! Бундай гўзал ва бахтли онлар барча юртдошларимизга насиб этсин!

9.Севимли актриса Раъно Ярашеванинг қизи, "Ниҳол-2010” совриндори Мадина Мумтознинг бу йилги таваллуд санаси ҳам шу машҳур санага 10.10.10га тўғри келиб қолганини қаранг! Устига-устак, севимли хонандасининг тўй кунига таклиф ҳам этилган! Мадина ўз туғилган кунини шу тўйда яқин инсонлари ва тўйдаги барча машҳур инсонлар қуршовида нишонлади! Ҳаётда ҳамма нарса бўлади.

10.Озодбек билан гаплашиб қолдик:

-Қани фотосуратчилар? Ёритмайсизларми?

-Йўқ. Сардор бу ишни хоҳламади.

-Нега энди? Хориж юлдузларини тинмай ёзгандан кўра, миллат қаҳрамонларига ҳам чуқур эътибор қаратиш керак! (пичинг билан)

-Яхшиси, сизнинг тўйингизни ёритамиз. Фотосуратчиларга рухсат берарсиз?!        

-Жон деб рози бўлардим! Бироқ, бошқа уйланмайман-ку?! (кулади!)

 

ДАВОМИ БОР

Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1334 | Добавил: admin | Теги: РАҲИМХОННИНГ ТЎЙИ | Рейтинг: 3.5/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Dekabr 2010  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024