Айни
пайтда Қозоғистонда янги клип суратга олдираётган хонанда ва бошловчи
Ситора Фармонова Радиус 21 билан боғлиқ мудҳиш воқеадан қаттиқ қайғуда
эканини интернет орқали билдирди:
"Бир
кунда иккита дўстдан ажралишни душманимга ҳам раво кўрмайман.
Шаҳзоднинг ўлимига ҳалигача ишонмайман. Унинг кулиши, бирга ижод қилган
онларимизни эслаяпман...Мен айни дамда йиғлашдан ўзимни тўхтата
олмаяпман. Худо гувоҳ, мен бунақа сиқилиб қолмаганман...Шаҳзод билан
дуэт куйлагандик. Баҳодир деган оранжировкачининг компьютерида қолди.
"Чой об кевоссанми, чой об кевомман” номли дуэт. Бироқ, ҳали битмади.
Тошкентга қайтганимда, албатта бу қўшиқни оммага ҳавола этамиз.
Яна
бир воқеани эслаяпман, ҳозир. "Ситор, мана бу 4-5 та оринжировкаларни
эшитиб кўринг, иккита учтасини бирга ёзамиз, сизда ҳам ғоялар бўлса
беринг, биргаликда ишлаймиз” деганди. Яқинда янги тожик тилида "MEHOYI
YO NAMEHOYI" деган қўшиқ куйладим. Шу таронанинг биринчи тингловчиси ҳам
Шаҳзод бўлганди. "Овозингиз анча очилибди, ишонмаяпман!” дея рақсга
тушиб кетганди. "Шу қўшиғингиз хит бўлади” дея кўнгилдан тилак
билдирганини ҳеч қачон ёдимдан чиқармайман!”