Барча
мўмин ва мусулмонларнинг покланиш даври, Аллохга яна бир қадам
яқинлашиб, диққатимизни рухиятимизга қаратиш даври келмоқда.
Мен
хам хамма мўминлар қатори шу ойни интиқ кутаман. Кунимиз Аллохга шукур,
нола, илтижо, хамфикрликда ўтгани билан турмуш тарзидаги анчагина
нарсалар барибир диққатимизни бузиб туриши тайин. Айнан шу ойда эса
фикрларимни тўла шу муқаддас ойдаги сархисоб вақтига қаратишга
интиламан.
Йилида хеч бўлмаса мана шу ой нафақат жисмоний нафсимизни, балки онгли равишда фикрларимизни хам тозаласак ёмон бўлмас.
Йил давомида кимни дилини оғритдик, кимлар балки бизга мухтождир деган саволларга ижобий натижаси билан жавобни берсак савоби улуғ бўлар.
Келаётган муқаддас Рамазон ойи муборак азизлар!
Бугун буул сайтида "”O”K”I”N”C”H” тахаллусли инсондан олган номамдаги шеърни хотима ўрнида қўймоқчиман.
QUYOSHNING ORNINI BOSOLMAYDI OY,
AHIR DARYO BOLIB OQOLMAYDI SOY,
QALBI QASHSHOQ ODAM BOLOLMAYDI BOY,
KONGLI TO’Q BIR BANDANG BOLAY HUDOYIM.
VO AJAB!YUZ MARTA URGANDA YURAK,
YUZ MARTA OZGARAR DILDAGI TILAK,
KO’NGILDA JANNATNING DARDIDAN BOLAK,
G’AMI YOQ BIR BANDANG BOLAY HUDOYIM.
DOSTLAR YAHSHILARNI AVAYLAB,SAQLANG,
SALOM DEGAN SOZNING SALMOG’IN OQLANG,
O’LGANDA YUZ SOAT YIG’LAB TURGANDAN,
UNI TIRIGIDA BIR SOAT YO’QLANG.
O L L O H G A………..O M O N A T………….
Сайтимизни кузатиб боринг, Рамазон тақвими, шунингдек мазкур муқаддас ойга боғлиқ маънавий совғалар тайёрламоқдамиз.