Ramazonning 4-kuni (Iymon Halovati)
Анас
розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам билан Рамазонда сафарга чиқдик. Шунда рўзадор оғзи очиқни, оғзи
очиқ ҳам рўзадорни айбламади». Бошқа бир ривоятда: «Бас, улар ким
қуввати етиб рўза тутса, яхши, ким заифлик сезиб оғзи очиқ бўлса, у ҳам
яхши, деб билишар эди», дейилган. Тўртовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Ҳамма нарса очиқ-ойдин кўриниб турибди.
Жобир
розияллоҳу анҳудан ривоят: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда
эдилар. Бас, тўпланган кишиларни ҳамда устига соя қилиб қўйилган одамни
кўрдилар ва: «Бу нима?» деб сўрадилар.
«Рўзадор», дейишди.
«Сафарда рўза тутиш яхшиликдан эмас», дедилар. Бешовлари ривоят қилган.
Шарҳ:
Ушбу ривоятда зикри келаётган, устига соя қилиниб, атрофида одамлар
тўпланиб турган Абу Исроил лақабли, Қайс ал-Омирий номли киши эди. У
сафарда, иссиқ кунда рўза тутганидан чарчаб қийналиб хушидан кетиб
йиқилган эди. Ана шунда кишилар уни яхшилаб ётқизиб, устига соя қилишган
эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур ҳолни кўриб, нима
бўлганини билишга қизиқдилар. Билганларидан кейин эса, сафарда бундай
аҳволда рўза тутиш яхши эмаслигини баён қилдилар.
Дарҳақиқат ўзидан кетиб йиқиладиган даражада бўлиб рўза тутиш яхши эмас. Балки имконият ва шароитга қараш керак